13.04.2021 йилдаги ПҚ-5072-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 13.04.2021 йилдаги ПҚ-5072-сон
Kuchga kirish sanasi
14.04.2021
Ҳужжат 14.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил май ойидан бошлаб иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларда, 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни босқичма-босқич жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор иловасига мувофиқ танлаб олинган туман (шаҳар)лар бюджетларига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан 92,7 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган босқичларни инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) бюджетлари тасдиқланган харажатларининг 5 фоизига тенг миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Олий Мажлис Сенатига туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу намунавий низом асосида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туман ва шаҳарнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг масъул ходимларидан иборат Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибини тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўзларининг расмий веб-сайтларига ва «Очиқ бюджет» порталига жойлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ва шаҳарлар ҳокимларига жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга бюджет маблағларининг ўз вақтида ажратилиши ва уларнинг амалга оширилиши жараёнини ёритиб бориш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Молия вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларнинг шакллантирилиши ва сарфланиши юзасидан ўқув семинар ва тренинглар ташкил этиш, мазкур жараённинг моҳиятини акс эттирувчи ўқув материалларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик фикри асосида молиялаштириладиган тадбирларга йўналтириладиган маблағларнинг шаклланиш ва сарфланиш жараёнлари мониторингини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик томонидан таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнини услубий, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда фуқаролар иштирокидаги ташаббусли бюджетлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда жойларда аҳоли ўртасида ташаббусли бюджетлаштиришни амалга ошириш механизмини, унинг моҳиятини кенг ёритиш мақсадида методик ҳамда ўқув материаллари тайёрланиши ва тарқатилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5072-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон қарорига

ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил майдан бошлаб бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган туман (шаҳар)лар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар)лар номи

Қўшимча ажратиладиган маблағ

(млн сўм)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Кегейли тумани

3 429

2.

Андижон вилояти

Асака тумани

10 052

3.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

9 754

4.

Жиззах вилояти

Дўстлик тумани

2 995

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши тумани

6 992

6.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

7 662

7.

Наманган вилояти

Чуст тумани

8 204

8.

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани

6 167

9.

Сурхондарё вилояти

Олтинсой тумани

7 165

10.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани

3 825

11.

Тошкент вилояти

Қуйи Чирчиқ тумани

3 913

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

10 394

13.

Хоразм вилояти

Хонқа тумани

6 507

14.

Тошкент шаҳри

Учтепа тумани

5 622

Жами

92 681

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 07/21/5072/0329-сон; 26.10.2022 й., 07/22/409/0956-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 07/23/117/0207-сон)