Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.11.1995 йилдаги 423-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 06.11.1995 йилдаги 423-сон
Kuchga kirish sanasi
06.11.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 ноябрдаги «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашишни кучайтириш тўғрисида» Фармони қандай бажарилаётгани ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрилаётган чораларга қарамай, айрим хўжалик раҳбарларининг бепарволиги, масъулиятсизлиги оқибатида ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик экинлари нобуд бўлиши ва пайҳон қилиниши холлари давом этмоқда. Бу ишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва етказилган зарарни тўла ундириб олиш юзасидан қатъий амалий чоралар кўрилмаяпти. Қишлоқ хўжалик экинзорларида мол ва парранда боқиш, автотранспорт воситалари, шунингдек, молларининг экинзорлар орқали ўтиши ҳолларига қарши кураш бўшашиб кетган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимлари, ўз-ўзини бошқариш органлари ва хўжалик раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонини бажаришга доир ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улардан экинлар сақланишини таъминлаш юзасидан шошилинч чоралар кўриш талаб қилинсин. Экинлар нобуд қилинишига йўл қўйган хўжалик раҳбарларига нисбатан уларни лавозимидан бўшатиш ҳамда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортишгача қаттиқ чоралар кўрилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) экинлар пайҳон қилинишининг олдини олиш юзасидан қўшимча чоралар кўрсин. Амалдаги қонунни бузишга доир ҳар бир факт юзасидан айбдорлар қаттиқ жавобгарликка тортилсин. Экинлар кўпроқ пайҳон қилинган жойларда кузатиш постларининг иши мажбурий тартибда қайтадан тиклансин ва профилактика ишларининг самарадорлиги оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Прокуратура (Б. Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (3 Алматов) ҳамма жойда «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги Фармоннинг бажарилишини текширишни ташкил этсин. Қилинган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мунтазам ахборот бериб турилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 6 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
423-сон