Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.10.1995 йилдаги 417-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.10.1995 йилдаги 417-сон
Kuchga kirish sanasi
30.10.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ВА УЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 298-сон қарорини бажариш юзасидан кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида шу йилнинг III чорагида иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичини амалга ошириш, молиявий барқарорликни таъминлаш, инфляция суръатларини пасайтириш, миллий валютани мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлашда муайян ижобий силжишларга эришилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси шу йилнинг 9 ойида 99,5 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг ўртача ойлик даражаси III чоракда шу йилнинг биринчи чорагидаги 14,1 фоиз ва иккинчи чорагидаги 6,7 фоиз ўрнига 2,5 фоизгача пасайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш, ташқи ва ички савдони эркинлаштириш, хусусий ва кичик бизнесни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнлари фаоллашди. Миллий валюта — сўмнинг ички алмашувчанлиги таъминланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажмида нодавлат секторининг улуши учинчи чоракда саноатда биринчи ярим йилликдаги 32,6 фоиздан 43,7 фоизгача, қишлоқ хўжалигида тегишли равишда 93,2 фоиздан 97,7 фоизгача ўсди. Барча сармоя маблағларидаги нодавлат мулки улуши ўтган йилги 25,5 фоиз ўрнига 44 фоизга тўғри келди. Халқ хўжалигидаги жами ишловчиларнинг 63,6 фоизи нодавлат секторида иш билан банддир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноатда сезиларли ижобий силжишларга эришилди. III чоракда саноат маҳсулоти ўсиши 6,7 фоизни ташкил этди, ўтган йилга нисбатан ўсиш даражаси биринчи ярим йилликдаги 93,8 фоиз ўрнига 9 ойда 98 фоизни ташкил этди. Базавий тармоқлар корхоналари барқарор ишлади. Ўтган давр ичида янгидан ўзлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 1994 йилдаги 0,3 млрд сўм ўрнига 2,4 млрд сўмни ташкил этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти 20,8 млрд сўмни (1994 йил нархларида) ташкил этди, бу ўтган йилги даражадан 8,6 фоиз юқоридир. Бошоқли дон етиштириш 1 млн тоннадан зиёдга ошди ёки 1,7 баравар кўпайди. Мева ва узум йиғиб олиш ҳажмлари ўсди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурини амалга ошириш тезлашди. Жорий йилнинг 9 ойи ичида 50,5 млрд сўм сармоя маблағлари ўзлаштирилди ёки 6у 1994 йилнинг тегишли давридагига нисбатан 101,5 фоиздир. Сармоя маблағларининг умумий ҳажмида чет эл инвестицияларини жалб этиш улуши 16 фоизни ташкил этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспортни кенгайтириш дастурини бажаришга оид ишлар фаоллашди. Ташқи савдо обороти ўсишда давом этмоқда. Ташқи савдо балансида 319,3 млн АҚШ доллари миқдорида ижобий сальдо таъминланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда айрим вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар раҳбарлари корхоналарнинг бозор шароитларига мослашишига доир зарур чора-тадбирларни кўрмаяптилар. Кўпчилик йирик корхоналарда маркетинг ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этилмаган, ресурслар таъминоти масаласида асосан ҳукуматлараро битимлар бўйича маҳсулот етказиб берилишига умид қилган ҳолда боқимандачилик ёндашуви намоён бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмашсаноат» уюшмаси, «Ўзбалиқ» корпорацияси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида корхоналарни акциялаштириш суст суръатларда амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиғи миқдори ҳамон юқорилигича қолмоқда. Тайёр маҳсулот қолдиғи шу йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра 5 млрд сўмдан ошиб кетди. «Ўзмашсаноат» уюшмаси корхоналарида тайёр маҳсулотлар қолдиғи 2,6 баравар (930,3 млн сўм), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси корхоналарида 2,5 баравар (774,5 млн сўм), «Махсусқотишма» республика ташкилотида 3,7 баравар (346,6 млн сўм) ўсди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзтайёрловсавдо», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзкимёсаноат» уюшмалари, «Ўзқурилишматериаллари» концерни корхоналари маҳсулотларни экспорт қилишга доир топшириқлар бажарилишини таъминламаяптилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк, молия ва маҳаллий бошқарув органлари йўли билан ўзаро тўланмаган қарзларни қисқартириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, кредиторлик ва дебиторлик қарзлари ҳамон юқорилигича қолмоқда. 1 сентябрга келиб муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзлари 18,6 млрд сўмдан, дебиторлик қарзлари 22,9 млрд сўмдан ошиб кетди, «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзсувқурилиш» концернларида, шунингдек Фарғона, Жиззах вилоятларида дебиторлик қарзларини қисқартириш ишлари кўнгилдагидек эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарар кўриб ишловчи корхоналар сони шу йил 1 июлдагига қараганда икки баравар қисқарди, аммо ушбу даврда зарарлар суммаси 841,5 млн сўмдан 1012,7 млн сўмгача ўсди. Ўтган даврда 18 корхона қонунчилик билан белгиланган тартибга мувофиқ банкрот деб эълон қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилоятида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда. Вилоятдаги ижроия ҳокимият органларининг бўш ташкилотчилик ишлари оқибатида 1994 йилнинг шу давридагига қараганда ишлаб чиқаришнинг пасайиши давом этмоқда; саноат маҳсулоти — 82 фоиз, халқ истеъмоли товарлари — 77,5 фоиз бўлди. Вилоятнинг 152 корхонасидан 101 таси ишлаб чиқариш суръатини пасайтириб юбордилар, улардан 30 корхона 1994 йилнинг 9 ойидагига қараганда 2 баравар кам маҳсулот ишлаб чиқарди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар зарур самара бермаяпти. Вилоят хўжаликлари жорий йилда давлат ресурсларига 62 минг тонна бошоқли дон кам етказиб бердилар, пахта тайёрлаш топшириғини уддалай олмаяптилар. Сабзавотчиликда, ем-хашак етиштиришда ердан фойдаланиш самараси пасайиб кетмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятда молиявий аҳвол яхшиланмаяпти, эмиссия даражаси белгиланган 7 фоиз ўрнига 30 фоизга етди. Кредиторлик қарзлари 3808,7 млн сўмдан 3463,7 млн сўмгача камайгани ҳолда дебиторлик қарзлари июль, август ойларида 3111,7 млн сўмдан 5177,5 млн сўмгача кўпайди. Вилоят иқтисодиётига инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилишга зарур эътибор берилмаяпти. 92 қўшма корхонадан фақат 38 таси фаолият кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сирдарё ва Бухоро вилоятларида самарали бозор механизмларини жорий этиш ишлари суст амалга оширилмоқда, бу ишлаб чиқариш суръатларининг пасайишига, зарарлар суммасининг кўпайишига, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ўсишига олиб келди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қайд этилсинки, учинчи чоракда маҳсулот ишлаб чиқариш суръатларини ошириш, иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш юзасидан муайян ишлар қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг иқтисодий ислоҳотларга раҳбарлик қилиш ва уларни амалга оширишга оид ишлари қониқарсизлиги қайд этилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти номига П.М. Абдураҳмоновнинг Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида таклиф киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси (Қосимхўжаев)нинг учинчи чоракда иқтисодий кўрсаткичлар бажарилишини таъминлашга доир етарлича иш олиб бормаётганлиги ҳамда Сирдарё (Ҳасанов), Бухоро (Раҳмонов) вилоятлари ҳокимликларининг бозор тузилмаларини ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташкилотчилик ишларининг сустлиги қайд этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Махсусқотишма» республика ташкилоти, «Ўзбалиқ» ва «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорациялари раҳбарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсиши суръатлари пасайтирилганлиги, ишлаб чиқариш қувватларидан етарли фойдаланилмаётганлиги ва корхоналарнинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги учун огоҳлантирилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзмашсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзқурилишматериаллари» концерни раҳбарларининг эътибори улар томонидан нормативдан ортиқча товар захираларини қисқартиришга доир амалий чора-тадбирлар кўрилмаётганлигига қаратилсин. Улардан харидоргир бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш қатъий талаб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни тугалласин ҳамда уларни белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда экспорт имкониятларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаси ва минерал ўғитлар таннархи ва нархини ўрганиб чиқсинлар ва бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уларни пасайтиришга оид таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб чиқсин ҳамда ушбу ерлардан қониқарсиз фойдаланилган тақдирда уларни олиб қўйиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дағал ва ширали озуқа тайёрлашни тугаллаш, чорва моллари қишлови даврида улардан оқилона фойдаланиш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда 1996 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари майдонларини назорат тартибида ўлчашни амалга оширсин ва тегишли статистика ҳисоботининг ишончлилигини текшириб чиқсин. Натижалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат мулки қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
курслар, семинарлар, бизнес-мактаблар ва машғулотларнинг бошқа шаклларини ташкил этиш йўли билан тадбиркорлик тузилмалари раҳбарлари ва мутахассисларини иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва чуқурлаштириш, бозор ўзаро муносабатлари кўникмаларини эгаллаш масалалари бўйича ўқитиш ишларини фаоллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликлар билан биргаликда фонд биржаларининг фаолиятини жонлантириш, уларнинг тармоқларини кенгайтириш ҳисобига, шунингдек ушбу жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш асосида акционерлик жамиятлари қимматли қоғозлари сотилиши кўламларини кенгайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағлар тушишининг аҳволини бир ой муддатда таҳлил этсин ҳамда белгиланган тартибнинг бузилиши ва уни бажармасликнинг аниқ далиллари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига билдиришнома киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кўрсатилаётган хизматлар ҳажми пасайиб кетиши, истеъмол бозорида ишларнинг ёмонлашуви ва нақд пулни қайтариш юзасидан кўрилаётган чораларнинг етарли эмаслиги туфайли Навоий, Жиззах, Хоразм, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида нақд пул эмиссиясининг даражаси юқори эканлиги қайд этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссияни қисқартириш мақсадида ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш ва истеъмол бозорини халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш, нақд пул маблағларининг қайтарилишини таъминлаш учун аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини кенгайтириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда шу йилнинг декабрь ойида савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа савдо қилувчи ташкилотларни уларда касса аппаратлари мавжудлиги ва улар рўйхатдан ўтказилганлиги хусусида ҳамма жойда текширишдан ўтказсинлар. Касса аппаратлари мавжуд бўлмаган тақдирда савдо ташкилотларининг бундан кейин фаолият кўрсатишини тақиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг конвертация ҳуқуқини берувчи патентига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар сонини кўпайтириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар ҳамда патент эгалари имкониятларидан энг кўп даражада фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўрганиб чиқсинлар, муддати ўтказиб юборилган қарзларга алоҳида эътибор берсинлар ҳамда йил охиригача уларни сезиларли даражада қисқартириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари 1995 йилнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар ойда ўзларига қарашли тармоқлардаги иқтисодий ислоҳотларнинг якунларини кўриб чиқсинлар ва ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
417-сон