Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.11.1992 йилдаги 523-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.11.1992 йилдаги 523-сон
Kuchga kirish sanasi
12.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 28.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлик марказий аппаратининг илова қилинаётган тузилмаси, унинг ходимлари сони 140 нафардан иборат қилиб белгиланган ҳолда (бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги Низом тасдиқлансин (1, 2-иловалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлигига вазирнинг уч нафар ўринбосарига, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Адлия вазирлигининг марказий аппарати учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Адлия вазирлиги ҳузурида қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти ва «Адолат» юридик адабиётлар нашриёти ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги институт ва нашриётнинг фаолиятини тартибга солувчи тегишли меъёрий актларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармаси ташкил этилсин ҳамда Жамғарма тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Адлия идоралари ва давлат нотариатида махсус унвонлар — ходимларнинг мартаба даражалари белгилансин ва улар тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин (4-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлигига адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ходимларнинг лавозим маошларига малака даражалари ва мартаба даражалари учун 5, 6-иловаларга мувофиқ қўшимча ҳақ тўлашга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлигига умумий мажбурий хусусиятга эга бўлган меъёрий актларнинг лойиҳаларини уларни дастлабки экспертизадан ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик идораларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан ҳар йили битим тузишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Адлия вазирлигига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш вазифаси юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига: вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий актларини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида; тегишли юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида; ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзшартномасавдо», Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, «Адолат» нашриёти ташкил этилиши ва «Ҳаёт ва қонун» журнали чиқарилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Адлия вазирлиги иштирокида икки ой муддат ичида судлар, адлия идоралари, нотариат муассасалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари муассасаларини бинолар, транспорт воситалари ва замонавий ташкилий техника билан таъминлашнинг аниқ дастурини амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон қарорининг 5-бандига ўзгариш киритилиб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур қарорга мувофиқ жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун олинадиган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда фойдаланилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Юстиция министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 1972 йил 27 сентябрдаги 427-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., № , 57-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг қандай амалга оширилаёганлиги 1993 йилнинг апрель ойида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
523-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Раҳбаpият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қонунчилик бўйича бошқаpма
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва ноpматив ҳужжатлаp лойиҳалаpини тайёpлаш ва ҳуқуқий экспеpтиза қилиш бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқаpолаpга ҳуқуқий ёpдам кўpсатиш бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамоат биpлашмалаpи бўйича бошқаpма
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Халқ хўжалигидаги ҳуқуқий ишлаp бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Судлаp фаолиятини ташкилий таъминлаш бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кадpлаp бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишлаp бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.Ҳуқуқий сиёсатни ва халқаpо-ҳуқуқий алоқалаpни мувофиқлаштиpиш бошқаpмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маpказий бухгалтеpия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Молия-хўжалик бошқаpмаси
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) — ижроия ҳокимиятнинг республика органи ҳисобланади, ўз фаолиятига кўра бевосита Ўзбекистон Республикасининг Президентига бўйсунади ва мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимига: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари, нотариат, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи, нашриёт, «Адолат» хўжалик ҳисобидаги ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ судларни (бу ерда ва бундан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судидан ташқари) ташкилий жиҳатдан таъминлашни ва адвокатурага умумий раҳбарликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ва бошқа қонунчилик актларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия идоралари, муассасалари ва судларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек, адлия тизими ва судларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Вазирликка ажратиладиган пул доирасида республика бюджети ҳамда Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўзининг тўлиқ номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик «Ҳаёт ва қонун» — «Жизнь и закон» журналини ўзбек ва рус тилларида нашр этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликнинг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) адлия идоралари, судлар, давлат органлари ва республиканинг ўзини ўзи бошқарувчи маҳаллий органларининг ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш ва ахборот билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва ноpматив ҳужжатлаp лойиҳалаpини тайёpлаш ва ҳуқуқий экспеpтиза қилиш, pеспубликанинг қонунчилик ва бошқа ноpматив ҳужжатлаpини тайёpлашда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлаpини, Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг фаpмонлаpини, Ўзбекистон Республикаси Вазиpлаp Маҳкамасининг қаpоpлаpини таpтибга солиш ва кодификация қилиш;
(«б» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш;
(«б» кичик банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарори билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фуқароларнинг жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг уставларга қандай риоя қилаётганликлари устидан назоратни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитоpлик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик биpлашмалаpи, акционеpлик жамиятлаpи, биpжалаp, коpхоналаpнинг уставлаpини давлат pўйхатидан ўтказиш ва улаp ўз уставлаpига pиоя этишлаpи устидан назоpатни амалга ошиpиш;
(«в» кичик банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарори билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 мартдаги 76-сон қарори билан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) фуқароларга ва юридик шахсларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг юридик хизматларига услубий ёрдам кўрсатиш, ушбу органларнинг, шунингдек, уларга қарашли корхоналар, республика муассасалари ва идораларининг ташқи иқтисодий фаолиятларини ҳуқуқий таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлиб ҳисобланганда бошқа республикалар, хорижий давлатлар судларида низолар кўриб чиқилаётганда вакиллик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсунишлари принципларига қатъий амал қилган ҳолда судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) юридик умумий мажбурий таълимни ташкил этиш, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институтининг, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтининг, Тошкент давлат юридик институтининг, Тошкент юридик коллежининг ва тизимнинг бошқа ўқув муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш, ҳуқуқий фанларни ривожлантиришга ва уларнинг ютуқларидан Ўзбекистон Республикасининг давлат, хўжалик ва маданий қурилишида фойдаланишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) Вазирлик тизими ходимларига зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб бериш тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарорига мувофиқ «г» — «л» кичик бандлари тегишли равишда «д» — «м» кичик бандлари деб ҳисобланган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳуқуқий сиёсатни ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштириш Кенгашининг фаолиятига раҳбарлик қилишни амалга оширади, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органлари иштирокида республикада қонунчилик жараёнини, қонунийликни ва ҳуқуқ тарғибот мустаҳкамланишини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий умумий таълимни комплекс давлат дастури бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг узоқ муддатли режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) барча давлат ва бошқа органлардан ҳуқуқий статистика маълумотларини талаб қилиб олади, Ушбу масалалар бўйича статистик ҳисоботнинг юритилишига ва таҳлил қилинишига услубий раҳбарлик қилишни таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президентини фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинганлиги ва уларга юридик ёрдам кўрсатишнинг аҳволи тўғрисида хабардор қилиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусларига кўра қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий актларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга киритади, юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан юридик хулосалар беради, республика қонунчилигини тартибга солиш бўйича ишларни олиб боради, уларга ўзгаришлар ёки қўшимчалар киритишга оид таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси билан доимий амалий алоқада бўлади, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилган қонун лойиҳаларининг ўтишига кўмаклашади, бунинг учун депутатлар ўртасида зарур тушунтириш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) жамоат бирлашмалари уставларининг, республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг фуқаролар ва республиканинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи меъёрий-ҳуқуқий актларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради, улар асосида уларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлаpдан биpи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланган халқаpо-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлаp бўйича юpидик хулоса беpади;
(«д» кичик банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарори билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бажарилишини таъминлаш ва бузилишининг олдини олишга доир шошилинч чора-тадбирлар кўради;
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарори билан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти учун лицензия (рухсатнома) беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) халқ хўжалигида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уни яхшилаш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқади, ишларнинг қўйилиши амалиётини текширади ва таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг юридик хизматларининг ижобий иш тажрибалари жорий қилиниши чора-тадбирларини кўради, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятларини ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади, юрисконсультларнинг малакасини ошириш тўғрисида ғамхўрлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ўз ҳуқуқ доирасида бошқа республикаларнинг, хорижий давлатларнинг тегишли юридик органлари билан, шунингдек, халқаро юридик ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар ёки битимлар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Ўзбекистон Республикасининг, Президентнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни, шу жумладан, судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) судларни ташкил этиш (жойлаштириш, тузилиш, штатлар) масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда тегишли органларга киритади, белгиланган тартибда судьяларни тайёрлашни, танлашни ва лавозимга тақдим этишни ва республика судларининг халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказишни амалга оширади; судьяларнинг мустаҳкамлигини мустаҳкамлаш, одил судловларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар кўради, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг конференцияларини чақиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) республика судларининг ташкилий фаолиятини ўрганади ва умумлаштиради, уларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорларини, ажримларини, жиноий ишларнинг мулкий жазо бериш қисми бўйича судларнинг ҳукмлари, жарималари ва қарорларини, шунингдек, ижро этилиши суд ижрочиларига юклатилган бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) адлия идоралари, судлар ва давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий статистикасини юритиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ва умумлаштиради, тегишли статистика умумлаштиришларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларини ташкил этади ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларнинг ишини текширади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради; амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш статистикасини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) амалдаги қонунчилик билан белгиланган доирада ва тартибда республика адвокатура муассасалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади; адвокатлар ҳайъати орқали фуқароларга ва ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тарғиб қилиш ва тушунтириш бўйича ишларини мувофиқлаштиради, тизимнинг ўқув муассасаларига раҳбарликни амалга оширади, ҳуқуқий ахборот соҳасида техник сиёсатни ишлаб чиқади ва ҳаётга тадбиқ қилади, ҳуқуқни амалга ошириш муаммоларини тадқиқ этади, уни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, ҳуқуқ ва одил судлов масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) криминалогия, криминалистика ва суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этади; Тошкент суд экспертизаси илмий-тадқиқот институти фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳуқуқ фанларини ривожлантириш масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар ва кенгашлар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) адлия муассасалари органлари ва суд кадрлари резервини яратади, уларни тайёрлашни ташкил этади, кадрларни танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда уларни жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни уюштиради, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтига раҳбарлик қилади, бунда институтда Вазирлик тизими, депутатлар корпуси, шунингдек, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик ташкилотлари ходимларининг самарали ўқитилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) давлат органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди, уларни Тошкент давлат юридик институтида, Тошкент юридик коллежида ва Вазирлик тизимининг бошқа ўқув муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) республика олий ва ўрта ўқув муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг режаларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларни ҳамда кодекслар, меъёрий актлар тўпламлари, илмий-оммабоп ва бошқа юридик адабиётларни нашр этишни ташкил қилади; адлия идоралари муассасалари ва судларни қонунчилик материаллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х) фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазирликда ва унга қарашли органларда ва судларда ишнинг ташкил этилиши билан боғлиқ хатлари, аризалари, шикоятларни кўриб чиқишни ташкил этади ва уларда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ц) адлия тизими ва суд ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади; республика адлия идоралари, муассасаларининг ва судларнинг моддий-техника таъминотини ташкил этади, судлар, нотариал идоралар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари ва бошқа адлия муассасалари биноларининг капитал қурилишини амалга ошириш ҳамда уларни тузатиш чора-тадбирларини кўради; ижроия ҳокимиятининг маҳаллий органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ч) белгиланган тартибда ўзига қарашли органларни ва республика судларини молиявий таъминлашни амалга оширади; адлия тизимида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарорига мувофиқ «е» — «ц» кичик бандлари тегишли равишда «ж» — «ч» кичик бандлари деб ҳисобланган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бошқа республикалар ва хорижий давлатларнинг судларида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавоб берувчи вакил сифатида иш кўриш, бунинг учун зарур бўлган маълумотномалар ва ҳужжатлар билан танишиш ва уларни республиканинг барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларидан олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат хизматлари, жамоат ташкилотлари, илмий муассасалар ва ўқув юртларидан қонунчилик актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари юзасидан хулосалар олиш ва кўрсатилган органларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссия (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш ва уларни кўриб чиқиш учун республика судлари судьяларининг малака ҳайъатларига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) адлия идоралари, муассасалари, судларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг кўриб чиқиши учун қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан сўзсиз бажарилишини текшириш. Улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган органлар ва корхоналарнинг раҳбарларига аниқланган қонунчилик бузилишларини, қонун бузилишларининг сабабларини ва уларга йўл очиб берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ўн беш кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузаётган шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун юқори ёки суд органларига мурожаат қилиш;
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарори билан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) вазиpликлаp, давлат қўмиталаpи, идоpалаp, ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида, мулкчиликнинг баpча шакллаpидаги коpхоналаp ва ташкилотлаpда ҳуқуқий ишлаpнинг аҳволини ва улаpнинг юpидик хизматлаpининг фаолиятини, шунингдек, хўжалик биpлашмалаpи, акционеpлик жамиятлаpи, биpжалаp, аудитоpлик фиpмалаpининг Адлия вазиpлигида pўйхатга олинган уставлаpга pиоя этилишини текшиpиш, улаp томонидан тегишли ҳужжатлаp ва маълумотлаp тақдим этилишини талаб этиш, қайд этиб ўтилган оpганлаp ва коpхоналаpнинг pаҳбаpлаpига аниқланган қоида бузишлаpни биp ой муддатда албатта баpтаpаф этиш тўғpисида таклифлаp киpитиш, амалдаги қонунчилик ижpо этилмаганлиги учун мансабдоp шахслаpни белгиланган жавобгаpликка тоpтиш ёки улаpнинг айби билан давлатга ёки коpхонага етказилган моддий заpаpни ундиpиб олиш учун юқоpи оpганлаpга ёки судга муpожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) фуқаролар жамоат бирлашмалари уставларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши, шунингдек, республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинадиган ёхуд аҳолининг муайян тоифаси ёки юридик шахсларнинг қонуний манфаатларига бошқача усулда дахл қилинадиган меъёрий актлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ келиши масалаларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ўз ҳуқуқи доирасида бошқа республикаларнинг, хорижий давлатларнинг юридик органлари билан ва халқаро юридик ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиш ҳуқуқига эгадир.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарорига мувофиқ «е» - «з» кичик бандлари тегишли равишда «ж» — «и» кичик бандлари деб ҳисобланган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ВАЗИРЛИК ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади, Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўзининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик фаолиятининг айрим участкаларига ва Вазирликка қарашли органлар ишига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлиги даражаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Вазирлик ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича адлия органлари, муассасалари ва судлар ижро этиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, ушбу буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномаларнинг ижросини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш, суд қарорларини ижро этиш, республика халқ хўжалигидаги юридик хизматларнинг ҳуқуқий ишларини ва фаолиятини яхшилаш масалалари бўйича йўриқномалари ва кўрсатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча вазирликлар, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўз ҳуқуқ доирасида ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа республикалар ва хорижий давлатлар билан шартномалар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи тўлаш фонди доирасида, Вазирлик марказий аппарати таркибини белгилайди ва штат жадвалини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, ўзига қарашли муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Вазирлик марказий аппаратининг, шунингдек, республика адлия идоралари, муассасалари ва судларининг харажатлар сметаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) республика нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари тизимини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тегишли давлат органларига республика адлия органлари ва судларни ташкил этиш ҳамда уларнинг ходимлари сонини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) суд кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, шунингдек, республика судлари судьяларини чақириб олиш ва муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш билан боғлиқ масалаларни қонун билан белгиланган тартибда ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) бошқармалар ва бўлимларнинг раҳбарларини, Вазирлик марказий аппаратининг бошқа ходимларини, адлия тизимига кирувчи ўзига қарашли муассасаларнинг раҳбарларини ишга қабул қилади ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари адлия бошқармаларининг тегишлича раҳбарлари лавозимларига номзодлар тўғрисида тақдимномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Раиси билан биргаликда республика судлари судьяларини малака аттестациясидан ўтказиш ва уларга малака даражалари бериш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) республика адлия идоралари, муассасалари ва судлари ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади; республика судларининг раислари ва раисларининг ўринбосарлари ҳамда судьяларига нисбатан интизомий ишларни кўзғатади, Вазирликнинг, ўзига қарашли муассасаларнинг, нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларининг ходимларига, шунингдек, суд ижрочиларига интизомий жазо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирликда таркибида Вазир (раис), Вазирнинг (лавозимлари бўйича) ўринбосарлари ва Вазирликнинг бошқа ходимларидан иборат ҳайъат тузилади; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Вазирнинг таклифига кўра ҳайъатнинг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлайди, Вазир ҳайъат мажлисларини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари, ўзига қарашли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини ва Ўзбекистон Республикаси судлари раисларининг уларнинг ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ахборотларини эшитади, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш, қарорлар ижросини текшириш, Вазирликнинг энг муҳим буйруқлари ва бошқа актлари лойиҳаларини, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг, уларнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда, ҳуқуқий ишлари ва юридик хизматлари фаолиятининг аҳволини текшириш якунларини муҳокама қилади. Ҳайъатнинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) адлия муассасалари тизимини қўшимча равишда маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги муассасаларининг тегишли йилдаги сметаси бўйича тежаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд жаримаси тўлашдан, шунингдек, адлия идоралари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари ва судлар томонидан фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан маҳаллий бюджетларга тушувчи давлат бож тўловлари миқдоридан 20 фоизини ажратиш;
(2-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 114-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 44-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ишларни амалга оширганлик учун давлат нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божининг 15 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ишларни амалга оширганлик ва шартнома асосида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун ундириладиган тўловдан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ажратмалари;
(2-банд тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 114-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 44-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат бирлашмаларининг уставларини ва меъёрий актларни рўйхатга олиш, фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятига лицензия бериш, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малака аттестациясидан ўтказиш учун адлия идоралари томонидан олинадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдадан олинадиган солиқ тўлангандан кейин адлия тизими нашриёт ва хўжалик фаолиятида қоладиган фойда ва ижара тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия муассасалари томонидан қўшимча ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, давлат дотациялари, ссуда, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш кўпайишидан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хусусий шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика адлия идоралари, муассасалари ва судларда қонунда белгиланган тартибда ҳосил бўлувчи бошқа даромадлар ҳисобидан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағларининг кирими ва харажатларини ҳисобга олиш сўмларда ва хорижий валютада алоҳида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар қуриш, тузатиш, жиҳозлашда, адлия муассасалари ва судларни инвентарь, ташкилий техника, компьютерлаштириш воситалари билан таъминлашда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия идоралари, муассасалари ва судлар учун қўшимча штат сақлашда, техникавий воситаларга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия идоралари, муассасалари ва суд ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишда (уй-жой, дам олиш уйлари қуриш, маошга устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, нарх-навонинг ошиши муносабати билан компенсация тўлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ҳолатини қайд қилиш идораларида миллий никоҳ-оила маросимларини ривожлантиришда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия идоралари, муассасалари ва судларга юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш бўйича улар фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма умумий суммасининг икки фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тасарруфига ўтказилади
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 августдаги 321-сон қарори асосида еттинчи хатбоши билан хатбоши тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади. Дастурлар, уларни маблағ билан таъминлаш лимитлари ва Жамғарманинг бир қисмини ҳар йили захирага ажратиш миқдори Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан бошқарилади, шунингдек унинг таркибига вазирнинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳайъати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ва Олий Судининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари кирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Жамғарма Кенгаши аъзолари кўпчилигининг овози билан қабул қилинади. Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида дастурлар бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш ва тўғрилаб туриш, шунингдек, жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва республика бюджетидан ажратилган маблағлар қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағларини тўплаш ва харажатлар бўйича аъмолларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги аппарати томонидан амалга оширилади. Ана шу мақсадларда мустақил ташкилотлар ташкил этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ИДОРАЛАРИ ВА ДАВЛАТ НОТАРИАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даражали адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даражали адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даражали адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даражали юрист
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даражали юрист
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даражали юрист
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда навбати билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларга мартаба даражалари берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ‎
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосарига‎
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосарларига‎
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирига; Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига;‎
1-даражали адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мустақил бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларига; вилоят ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига;‎
2-даражали адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқарма бўлимлари бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига‎
3-даражали адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бўлимларининг бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига ва адлия бошқармалари бўлимларииинг бошлиқларига;‎
1-даражали юрист ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бош консультантларига;‎ вилоят марказлари биринчи давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларининг ўринбосарларига; Тошкент шаҳар ноҳиялари биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига;
2-даражали юрист ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг етакчи консультантларига; давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига;‎
3-даражали юрист ‎ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг катта консультантлари ва консультантларига; давлат нотариал идораларининг давлат нотариусларига‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 1, 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 1, 2 ва 3-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 2, 1-даражали юристлар учун — 2,5 йилни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 2, 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини ўз ичига олган ҳолда ана шу мартабагача эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилганидан қатъи назар кетма-кетликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кетма-кетликка риоя қилмаган ҳолда ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юридик иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан 6 ой ўтгандан кейин, ёш мутахассисларга эса — стажировка муддати тамом бўлиб, лавозимга тайинлангач берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин у эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан паст бўлмаган мартабага эга бўлган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа шахслар учун эса — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларини фарқлаш белгилари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июлдаги 343-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ойлик қўшимча ҳақ миқдорлари

Олий малакали судья 1000
Биринчи малакали судья 900
Иккинчи малакали судья 800
Учинчи малакали судья 700
Тўртинчи малакали судья 600
Бешинчи малакали судья 500
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 11-сон, 32-модда; 1994 йил., 1-сон, 3-модда; 1995 й.,3-сон, 8-модда; 4-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 44-модда; 5-6-сон, 54-модда; 7-8-сон, 66-модда; 15-16-сон, 138-модда; 2011 й., 14-сон, 134-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда)