Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.11.1992 йилдаги 523-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.11.1992 йилдаги 523-сон
Kuchga kirish sanasi
12.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 27.08.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлик марказий аппаратининг илова қилинаётган тузилмаси, унинг ходимлари сони 140 нафардан иборат қилиб белгиланган ҳолда (бинога хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги Низом тасдиқлансин (1, 2-иловалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Адлия вазирлигининг марказий аппарати учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Адлия вазирлиги ҳузурида қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти ва «Адолат» юридик адабиётлар нашриёти ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги институт ва нашриётнинг фаолиятини тартибга солувчи тегишли меъёрий актларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармаси ташкил этилсин ҳамда Жамғарма тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Адлия идоралари ва давлат нотариатида махсус унвонлар — ходимларнинг мартаба даражалари белгилансин ва улар тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин (4-илова).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик идораларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан ҳар йили битим тузишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига: вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий актларини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида; тегишли юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида; ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзшартномасавдо», Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, «Адолат» нашриёти ташкил этилиши ва «Ҳаёт ва қонун» журнали чиқарилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Адлия вазирлиги иштирокида икки ой муддат ичида судлар, адлия идоралари, нотариат муассасалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари муассасаларини бинолар, транспорт воситалари ва замонавий ташкилий техника билан таъминлашнинг аниқ дастурини амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон қарорининг 5-бандига ўзгариш киритилиб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур қарорга мувофиқ жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун олинадиган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда фойдаланилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Юстиция министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 1972 йил 27 сентябрдаги 427-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., № , 57-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг қандай амалга оширилаёганлиги 1993 йилнинг апрель ойида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
523-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ИДОРАЛАРИ ВА ДАВЛАТ НОТАРИАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даражали адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даражали адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даражали адлия маслаҳатчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даражали юрист
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даражали юрист
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даражали юрист
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда навбати билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларга мартаба даражалари берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ‎
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосарига‎
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосарларига‎
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирига; Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига;‎
1-даражали адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мустақил бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларига; вилоят ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига;‎
2-даражали адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқарма бўлимлари бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига‎
3-даражали адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бўлимларининг бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига ва адлия бошқармалари бўлимларииинг бошлиқларига;‎
1-даражали юрист ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бош консультантларига;‎ вилоят марказлари биринчи давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларининг ўринбосарларига; Тошкент шаҳар ноҳиялари биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига;
2-даражали юрист ‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг етакчи консультантларига; давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига;‎
3-даражали юрист ‎ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг катта консультантлари ва консультантларига; давлат нотариал идораларининг давлат нотариусларига‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 1, 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 1, 2 ва 3-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 2, 1-даражали юристлар учун — 2,5 йилни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3, 2, 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини ўз ичига олган ҳолда ана шу мартабагача эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилганидан қатъи назар кетма-кетликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кетма-кетликка риоя қилмаган ҳолда ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юридик иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан 6 ой ўтгандан кейин, ёш мутахассисларга эса — стажировка муддати тамом бўлиб, лавозимга тайинлангач берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин у эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан паст бўлмаган мартабага эга бўлган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа шахслар учун эса — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларини фарқлаш белгилари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июлдаги 343-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 11-сон, 32-модда; 1994 йил., 1-сон, 3-модда; 1995 й.,3-сон, 8-модда; 4-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 44-модда; 5-6-сон, 54-модда; 7-8-сон, 66-модда; 15-16-сон, 138-модда; 2011 й., 14-сон, 134-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда)