Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.04.1997 йилдаги 211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.04.1997 йилдаги 211-сон
Kuchga kirish sanasi
25.04.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 25.04.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТЛАРИДА АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎғРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, аҳолининг фаровонлигини ошириш йўлига мувофиқ республикада уй-жой-коммунал хўжалигининг моддий базасини ривожлантириш, аҳолини унинг хизматлари билан ўз вақтида ва сифатли таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар суст суръатлар билан бормоқда, бозор иқтисодиёти шароитларида унинг фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилмаган, муқобил коммунал корхоналар ташкил этилмаган, кўрсатилаётган хизматларга нарх белгилаш тизимини такомиллаштиришга муҳтож, хизматлар сифати эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалалар мутлақо ҳал этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарали ижтимоий сиёсат изчил амалга оширилишини таъминлаш, бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал тармоғи фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг уй-жой-коммунал тармоғида бозор муносабатларини шакллантиришга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси жойлардаги органларининг турар-жойлар ва ижтимоий-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни ичимлик сувни, газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш борасидаги иши қониқарсиз эканлиги қайд этилсин ҳамда белгиланган тартиб бузилганлиги учун раҳбарлар шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича республика комиссияси иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика аҳолисига коммунал хизматлар сифатли ва ўз вақтида кўрсатилишини таъминлаш, мулкчиликнинг турли шаклларидаги коммунал корхоналар фаолият кўрсатиши тузилмасини такомиллаштириш, бозор иқтисодиёти шароитларида улар ходимларининг меҳнатини ташкил этиш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал тармоқни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома муносабатларини ривожлантириш, маблағ билан таъминлаш ва бу соҳада нарх белгилашни такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг айрим тоифаларига имтиёзли коммунал хизмат кўрсатиш тизимини тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал тармоқда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифалари, уй-жой фондидан фойдаланиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва уни сақлашда яшовчиларнинг фаол қатнашиши тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1997 йил давомида уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар, бунда уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари таркибида уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш ҳамда аҳолига тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича тузатиш-фойдаланиш бўлинмалари ташкил этилган ҳолда ушбу ташкилотларни хўжалик ҳисобига ўтказишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалигига хизмат кўрсатиш бўйича нормативларни, жорий йилнинг охиригача тармоқни ушбу нормативлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга босқичма-босқич ўтказишни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда коммунал хизмат кўрсатиш айрим хизматлари ходимларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклидан ишбай шаклига ўтказишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир нечта уйларга хизмат кўрсатишнинг оилавий, бригада пудратини эксперимент тариқасида жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой-коммунал хизматларига тарифларни тасдиқлашда харажатлар таркиби бўйича мавжуд норматив-услубий ҳужжатларга қатъий амал қилсинлар, бунда харажатларни изчил қисқартиришни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тармоқнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда коммунал хизматларга тарифлар белгилашнинг асосланганлигини мунтазам назорат қилсин. Тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан монополияга қарши қонунчиликда назарда тутилган жазо чораларини қўлласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йилда Тошкент шаҳрида иккита уйни автоном равишда иссиқлик билан таъминлаш юзасидан эксперимент ўтказсинлар. Эксперимент натижаларини таҳлил қилиш асосида уйлар (хонадонлар)ни иссиқлик билан таъминлашнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг фаолият кўрсатаётган корхоналари негизида чет эл фирмаларини жалб этган ҳолда сув, газ, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини тайёрлаш, пластмасса трубалар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш республика комиссияси Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепсиясини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизмат кўрсатишнинг амалдаги тизимини босқичма-босқич қайта ташкил этиш, бошқарув тузилмасини соддалаштириш коммунал корхоналарнинг ўз функцияларига кирувчи вазифаларни ҳал этишда иқтисодий мустақиллигини ва жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли билан тармоқ корхоналари ва ташкилотлари ўзаро муносабатларининг иқтисодий шаклларига ўтишни таъминловчи коммунал-хизмат кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар қулай яшашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини тегишли даражада сақлаб турган ҳолда чиқимлар ва тарифларни камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг турли шаклларидаги пудратчи тузатиш-фойдаланиш хизматларини танлов йўли билан танлаб олиш, аҳолига коммунал хизмати кўрсатиш бўйича муқобил корхоналарни ривожлантириш асосида коммунал хизматлар кўрсатишда рақобат муҳитини шакллантириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 25 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211-сон