11.03.2021 йилдаги 130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.03.2021 йилдаги 130-сон
Kuchga kirish sanasi
11.03.2021
Ҳужжат 06.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молия вазирлиги аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган маблағлар тақчиллигини қоплаш учун зарур маблағлар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 январга қадар сабзавот маҳсулотлари учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилсин ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритсин ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, 2021 йилда етиштириладиган сабзавот маҳсулотлари учун кутилаётган минимал нархлар жорий йил 1 апрелга қадар эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилидаги «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 11 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига
1-ИЛОВА

Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг (кейинги ўринларда — қарз олувчи) пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябригача битим тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тижорат банки пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар, пахта йиғим-терими харажатлари учун мавсум даврида ҳар беш кунда Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштиради.

4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябригача амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш молия йилининг 1 сентябридан бошланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда, 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга жойлаштиради, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ҳисобланади.

Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.

Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларининг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби

7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан:
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг ғўза экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:

қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.

Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.

9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.

Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки қарз олувчини рад этиш сабабларини асослантирган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.

4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби

11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз), 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга кредит ажратади, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ажратади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.

Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.

Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.

5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби

15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.

Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.

16. Қарз олувчи пахта хом ашёсини етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.

18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича ғўза экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Чигит (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига пахта хом ашёси, чигит, ип-калава ва тайёр маҳсулотларни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»га пахта хом ашёси, чигит, ип-калава ва тайёр маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, пахта хом ашёси етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Пахта хом ашёси етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.

23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар

24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига
2-ИЛОВА

Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябригача битим тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тижорат банки буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда буғдой ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 8 фоизда, 50 фоизигача йиллик 10 фоизда жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида фаолият юритадиган ғаллачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фьючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тижорат банки қарз олувчи билан буғдой хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан Жамғарма кредитлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача йиллик 10 фоизда, 50 фоизигача йиллик 12 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кредит мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қарз олувчи буғдой етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича буғдой экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Буғдой (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»га буғдойни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, пахта хом ашёси етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Буғдой етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банклари, ғаллачилик кластерлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларнинг (кейинги ўринларда — қарз олувчи) асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма ва тижорат банки ўртасида асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида ҳар йили экиш мавсуми бошланишидан олдин битим тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тижорат банки асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит буюртманомаларига мувофиқ тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан қарз олувчига асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шарти асосида кредит линиясини очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар ўтказиладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкига жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун 9 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда сабзавот қийматининг 40 фоизигача йиллик фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 2 фоиз пункт камайтирган ҳолда жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган битимда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкига жойлаштирилган кредит ресурсларнинг ишлатилмаган қисми тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан Жамғармага қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризасини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг сабзавот экинини жойлаштириш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда, тижорат банки филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бериш рад этилганда, тижорат банки рад этиш сабабини асослантирган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кредит қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банки томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қарз олувчига кредит ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган минимал нарх асосида ҳамда тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (центнер/гектар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тижорат банки қарз олувчи билан асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан қарз олувчига 9 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда сабзавот қийматининг 40 фоизигача йиллик фоиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарз олувчи олган кредитни шартномада белгиланган муддатда сўндирмаса, кредитнинг сўндирилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори кредит шартномасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин сўндирилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлар тижорат банки томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кредитлар мониторинги ва уларни сўндириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, кредит ҳисобварағидан тўловлар электрон тўлов воситаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қарз олувчи асосий майдонларда сабзавот етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирлар учун кредитдан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ва хизмат кўрсатувчиларни ихтиёрий танлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича сабзавот экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Асосий майдонларда сабзавот экини экилмаганлиги ёки экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тижорат банки томонидан қарз олувчига асосий майдонларда етиштирилган сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»га асосий майдонларда етиштирилган сабзавот маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарз олувчи томонидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун қарз олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади ва (ёки) кредитни сўндиришни бошқа таъминот турларига асосан амалга ошириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритиш тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тижорат банкларига жойлаштирилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқич

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

1-босқич

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида битим тузилади.

Ҳар йили экиш мавсуми бошланишидан олдин

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

Тижорат банки сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

2-босқич

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга мувофиқ кредитларни қарз олувчининг асосий майдонларида сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун жойлаштириб боради.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб

1. Жамғарма

2. Тижорат банки

3-босқич

Қарз олувчи кредит олиш учун асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига ариза тақдим этади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган ҳосил йили бошида

Тижорат банки филиали

4-босқич

Қарз олувчига Жамғарма кредитлари ҳисобидан асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун кредит линияси ва кредит ҳисобварағи очилади.

Агротехник тадбирлар амалга ошириладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб

Тижорат банки филиали

5-босқич

Тижорат банки Жамғарма кредитлари ҳисобидан асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз кредит ажратади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар

1. Тижорат банки филиали

2. Қарз олувчи

6-босқич

Тижорат банки ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг юритади.

Кредит шартномасининг амал қилиш муддатига қадар

Тижорат банки филиали

7-босқич

Имтиёзли кредитни ва унга ҳисобланган фоизни сўндиради.

9 ой

1. Қарз олувчи

2. Тижорат банки филиали

8-босқич

Жамғармага кредитларни ва унга ҳисобланган фоизни қайтаради.

9 ой

Тижорат банки

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 09/21/130/0199-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон; 12.01.2023 й., 09/23/11/0018-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон; 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон; 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон; 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон)