11.01.1995 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.1995 йилдаги 11-сон
Kuchga kirish sanasi
11.01.1995
Ҳужжат 30.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВТОМОБИЛДА ХОРИЖИЙ ЮК ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспортда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари, юк олиб ўтишлари ва ҳаракатини тартибга солиш, улар томонидан зарур йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловлар тўланишини, йўл, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳаракат қилиш учун мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати, ҳаракатнинг вақтинчалик йўналиш варақаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш-чиқишда ва унда ҳаракат қилишда ҳамда автотранспорт воситалари ва юкларга ҳайдовчиларнинг зарур ҳужжатлари рўйхати (1, 2 ва 4-иловалар) тасдиқлансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларидаги ўзгартиришлар қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 4-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 10-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Автомобилда хорижий юк ташувчи ҳайдовчиларнинг, юкларни кузатиб борувчилар ёки йўловчилар сифатидаги шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, чиқишлари, бўлишлари ва юк олиб ўтишлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон, 2002 йил 21 февралдаги 62-сон ва 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорларига, шунингдек МДҲ қатнашчиси бўлган давлатларнинг ушбу масалаларни тартибга солувчи тегишли битимларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий шахсларнинг (шу жумладан, юк олиб ўтиш) кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро қоидаларга, Вена Конвенциясига (ҳайдовчилик ҳужжатлари тўғрисида), шунингдек, республиканинг амалдаги қонунчилигига хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва бўлишлари хорижий давлат транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилиши учун ҳудудий божхона органларига ёки ички ишлар органларига келтирилишига сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, шунингдек берилган буюртманомаларга мувофиқ автомобиль транспортида ташиладиган махсус юкларни кузатиб боришни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг транзит орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ўзгартирилган тақдирда уларнинг чиқиб кетиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 сентябрдаги 205-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 416-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳудудга кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
( 5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 358-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим тўланиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 358-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек йирик габаритли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларини давлат томонидан бошқариш ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатномасиз умумий фойдаланиладиган йўллардан юриб ўтиши;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатларга (мамлакатлардан) ташилиши тақиқлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 358-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлганда бундай автотранспорт воситаларининг ўтказилиши давлат автомобиль йўллари бошқармасининг ваколатли органи томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз тўлов ундириш йўли билан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига — автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кириш ва чиқишларини;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига – хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрларини, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юклансин, шунингдек хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларига риоя қилишлари.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 10-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилишига доир масалаларни ўрганиш, тайёрлаш ва таклиф киритиш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг халқаро автотранспорт воситалари фаолияти ва божхона ишлари масалаларига дахлдор халқаро конвенциялар ва битимларга қўшилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг республика бўйича оқимини ўрганиш асосида чегарадаги Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари ташкил этилиши бўйича, улар жойлашадиган аниқ жойларни, бўлажак қурилиш ишлари миқдорини ва ҳажмини, буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда, таклифларни ишлаб чиқсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Голишев) Идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича 1995 йил учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари қурилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) 1996 йил 1 январгача ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича хорижий автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль трассалари бўйлаб божхона мажмуиларининг қурилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзжамғармабанк», бошқа вакил қилинган тижорат банклари Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида валюта алмаштириш ҳамда тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктларининг ўз филиалларини ташкил этсинлар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) хорижий автомобилларга ёнилғи қуйиладиган шохобчаларни зарур ёнилғи билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва чиқишларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик каналлар орқали давлатларнинг элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига маълум қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, чет давлатлар оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Республика йўл фондига ўтказилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сонли қарорига мувофиқ 16-банд деб ҳисобланган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 11 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 декабрдаги 433-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 23-сон, 189-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎЛ ВАРАҚАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАРШРУТНЫЙ ЛИСТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ROUTE LIST
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайдовчи
‎Водитель____________
‎Driver‎
‎Ҳайдовчилик гувоҳномаси
‎Водит. удостоверение_______________________
‎Driver's licence‎
Давлатнинг номи
‎Страна_________________________________________________________
‎Country‎‎
‎Автотраспорт воситасининг Давлат рақами
‎Автотраспортное средство Гос. номер_________
‎Motor transport‎
Маркаси
‎Марка_______________
‎Type‎
Юк:
‎Груз:
‎Lading:‎
Номи
‎Наименование________
‎Name‎
Вазни
‎Объем (вес)__________
‎Volume weight‎
‎Тегишли ҳужжатлар
‎Сопроводительные документы_____________________________________
‎Covering documents‎
Қатнов йўналиши________________________________________________
‎Маршрут следования_____________________________________________‎
‎Movement route___________________________________________________
‎_______________________________________________________________‎
‎Тўхташ ва дам олиш учун тавсия этиладиган меҳмонхона, мотель ва кемпинглар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси
‎Рекомендуемые пункты стоянок, гостиницы, мотели и кемпинги для отдыха, АЗС, СТО
‎Recommended poins of parking, hotels, motels and camping-sites for resting, filling station, maintence stations____________________________________________
‎_______________________________________________________________
‎Мўлжалланган чиқиб кетиш жойи, куни ва вақти
‎Предполагаемый пункт, дата и время выезда_________________________
‎Plece date and time of exit___________________________________________‎
Кириб келганлиги тўғрисида белги.
‎Отметка о въезде______
‎Register on entry‎
Чиқиб кетганлиги тўғрисида белги

‎Отметка о выезде___________________________
‎‎Register on exit

Ҳайдовчининг имзоси
‎Подпись водителя
‎Driver's signature
‎____________________‎

Ҳайдовчининг имзоси
‎Подпись водителя
‎Driver's signature
‎___________________

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро юк ташишлар халқаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида, автомобиль транспортига тегишли кўп томонлама конвенциялар ва битимларнинг талабларига мувофиқ ҳамда амалдаги миллий кўрсатмаларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мана шундан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни бажариш чоғида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳайдовчининг ҳужжатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳудудлари бўйича юк ташиладиган мамлакатларнинг кириш-чиқиш ва юк олиб ўтиш визаларининг ҳақиқий муддатлари кўрсатилган чет эл паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Йўл ҳаракати тўғрисида 1998 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1970 йил 1 июлдаги Европа битимига аъзо бўлган мамлакатларда юритиш назарда тутилган, автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажларига тааллуқли ҳайдовчининг шахсий назорат дафтарчаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) автотранспорт воситасининг мамлакатга кириши ёки мамлакат ҳудуди орқали ўтиши учун (агар битимда назарда тутилган бўлса) рухсатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва пломбалари бўлган юкларни халқаро ташиш учун рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тез бузилувчи юкларни ташиш лозим бўлган ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларни (СПС гувоҳномаси) ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юкка тегишли ҳужжатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Юкларни халқаро йўлларда ташишга оид шартнома тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ товар-транспорт накладнойи ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) орқага қайтишда юкни расмийлаштириш учун товар-транспорт накладнойлари тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари дафтарчаси қўлланган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ ХЙҚ дафтарчаси (ТИР карнети);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар юк карантин ва ветеринария товарлари тоифасига кирса, карантин ва ветеринария сертификатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) агар юк ташқи савдо юки ҳисобланса, мамлакатга юкни олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома. Агар юк корхоналарнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали идораларга қарашли транспорт билан ташилса, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома ёки протокол нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Йўллар ва сунъий иншоотларнинг тезда эскиришига сабаб бўлувчи ҳамда қатновда халал беришни вужудга келтирувчи оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг юриши учун тўловлар уларни сақлаш, таъмирлаш, ўтказиб юборишларни ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини қоплаш харажатлари билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маршрутни келишиб олиш ва юришга рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги учун тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги учун тўлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаси ҳажмларининг ошиб кетганлиги учун тўлов.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғимлардан катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларининг юриб ўтиши туфайли вужудга келган йўллар ва иншоотларни таъмирлаш, сақлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини бажаришда, ўтказиб юборишларни ташкил этишда ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 августдаги 233-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 358-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Йўл ҳаракати қоидаларига ёхуд ташувларни амалга ошириш шартларига риоя қилмаслик туфайли йўлларга ва йўл иншоотларига зарар етказганлик учун транспорт воситаси ҳайдовчиси амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар йўлларга ва иншоотларга етказилган зарар катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситалари келишилган қатнов маршрути бўйича, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда юриб ўтганда рўй берса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қатнов маршрути келишиб олинган ташкилот зиммасига тушади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларини Давлат автомобиль назорати патруль автомобилларининг кузатиб борганлиги учун тўлов ушбу Низом билан тартибга солинмайди. Ушбу тўлов транспорт воситалари эгаларидан Давлат автомобиль назорати билан тузилган шартнома асосида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ОҒИР ЮКЛИ ВА КАТТА ҲАЖМЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БЎЙЛАБ ЮРИБ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1-жадвал

Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, t

Юриладиган 1 км масофа учун тариф, АҚШ доллари

0 дан 5 гача

5 дан 10 гача

10 дан 15 гача

15 дан 20 гача

20 дан 25 гача

25 дан 30 гача

30 дан 35 гача

35 дан 40 гача

40 дан 45 гача

45 дан 50 гача

50 ва ундан юқори

0,04

0,06

0,12

0,20

0,30

0,46

0,66

0,92

1,26

1,70

2,00

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2-жадвал

Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)

Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф,АҚШ доллари

1,01 дан 1,05 гача

1,05 дан 1,10 гача

1,10 дан 1,15 гача

1,15 дан 1,20 гача

1,20 дан 1,25 гача

1,25 дан 1,30 гача

1,30 дан 1,35 гача

1,35 дан 1,40 гача

1,40 дан 1,45 гача

1,45 дан 1,50 гача

1,50 дан 1,55 гача

1,55 дан 1,60 гача

1,60 дан 1,65 гача

1,65 дан 1,70 гача

1,70 дан 1,75 гача

1,75 дан 1,80 гача

1,80 дан 1,85 гача

1,85 дан 1,90 гача

1,90 дан 1,95 гача

1,95 дан 2,00 гача

2,00 ва ундан юқори

0,11

0,12

0,28

0,36

0,42

0,50

0,60

0,70

0,82

0,96

1,10

1,28

1,46

1,70

1,90

2,16

2,44

2,76

3,08

3,46

4,00

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори йўл органлари томонидан қуйидаги тарзда белгиланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 км га қадар — 25 АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Низомда назарда тутилган тўловларни ундириш миллий валюта «сўм»да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Кейинги таҳрирга қаранг.