02.03.2021 йилдаги 114-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.2021 йилдаги 114-сон
Kuchga kirish sanasi
03.03.2021
Ҳужжат 03.03.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига (кейинги ўринларда — Фармон) мувофиқ фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналарда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ички ташкилий чора-тадбирлар ва таомилларни ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг эҳтимолий бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уни бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан ўз вазифаларини бажариш жараёнида рақобатга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигини баҳолаш ва таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш ва мунтазам равишда ушбу йўналиш бўйича уларнинг малакасини ошириш юзасидан ўқитиш йўли билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига доир фикрларини ривожлантириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига ички мувофиқликни таъминлашни назарда тутувчи Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 2 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ–6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши курашиш органи — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс — фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ички ташкилий чора-тадбирлар ва таомиллар тизими;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисобот — давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ташкил этиш ҳақидаги ахборотни ўз ичига оладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли шахс (бўлинма) — давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига бевосита бўйсунадиган, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва унинг тегишли мониторингини, шунингдек, фаолиятини таъминлаш учун масъул бўлган алоҳида таркибий бўлинма ёки шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар — товар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган таомиллар, шу жумладан, электрон савдо таомиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан — тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан — табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг эҳтимолий бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уни бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан ўз вазифаларини бажариш жараёнида рақобатга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигини баҳолаш ва таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш ва мунтазам равишда ушбу йўналиш бўйича уларнинг малакасини ошириш юзасидан ўқитиш йўли билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига доир фикрларини ривожлантириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ ваколатли шахс (бўлинма) тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш ички аудит хизматига юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш давлат бошқаруви органларида раҳбар томонидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятда ҳоким томонидан ва хўжалик юритувчи субъектларда ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолиятини мониторинг қилиш ваколатли шахси (бўлинмаси) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ваколатли шахс (бўлинма) қуйидагиларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятга тегишли материалларни таҳлил қилади (шу жумладан, рақобатни ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган нормаларни аниқлашга қаратилган ички ҳужжатларни хатловдан ўтказади), аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс тизимининг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа тузилмавий бўлинмалар билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиш билан боғлиқ ички ўрганиш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши курашиш органи билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича ўзаро ахборот алмашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш бўйича ички низом ишлаб чиқади ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларни мониторинг қилади, шунингдек, идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлайди, хавфлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобини юритади ва юзага келиш эҳтимолини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини аниқлайди, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс масалалари бўйича мунтазам равишда тренинглар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўрганади ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, бу ҳақда раҳбарни хабардор қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари ўзларининг ҳудудий бўлинмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили биринчи февралга қадар монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ваколатли шахснинг (бўлинманинг масъул ходимларининг) лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органида — раҳбар томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий органларида — мазкур органларининг раҳбарлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида — вилоят, туман (шаҳар) ҳокими томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектда — ижро этувчи орган томонидан кузатув кенгаши (агар мавжуд бўлса) билан келишилган ҳолда, монополияга қарши органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда монополияга қарши органни хабардор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органи — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли шахс (бўлинма) давлат бошқаруви органида бевосита раҳбарга, давлат бошқарув органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида вилоят ва туман ҳокимларига, хўжалик юритувчи субъектда ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига (агар мавжуд бўлса) бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ваколатли шахс (бўлинманинг масъул ходимлари) лавозимига номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт, бошқарув тизими (менежмент), ҳуқуқ ёхуд давлат бошқаруви органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор равишда комплаенс, хавфларни бошқариш, ички аудит ёхуд давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятини юридик таъминлаш йўналишлари бўйича камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Монополияга қарши курашиш органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва фаолиятини юритишда ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»нинг ишлаб чиқилишида кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича «йўл харитаси»ни амалга ошириш натижаларини ўрганади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиш натижаларини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни ўрганади ҳамда камчиликлар ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга тегишли огоҳлантиришлар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консалтинг компанияларни жалб этган ҳолда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренингларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартиби ҳамда бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга етказади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш мақсадида ваколатли шахс (бўлинма) томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишига ёки бозорда рақобатни чеклашга олиб келадиган нормалар ва қоидаларни аниқлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий этиладиган янги чекловлар, рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турлари, лицензияларни, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ёки шартларни ҳамда техник тартибга солиш талабларининг жорий этилишини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ва биржа савдоларига қўйиладиган монополияга қарши талабларга амал қилинишини таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устун ҳолатини суиистеъмол қилишга, монопол юқори ёки монопол паст нархларни ўрнатишга, контрагентларга манфаатсиз ва чекловчи шартнома шартларини мажбуран қабул қилдиришга, тил бириктиришлар, келишувлар ва келишилган ҳаракатларни аниқлаш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товар бозорига киришига тўсиқлар яратишга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат тартиб-таомилларини, шу жумладан, савдолар ва биржа савдоларини ўтказиш ва уларда қатнашиш бўйича талабларга амал қилишини ўрганиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вужудга келиш эҳтимоли бўлган монополияга қарши хавфларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини комплаенс-хавфлар харитаси кўринишида тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали ишлашига қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш бўйича аниқланадиган хавфлар ваколатли шахс (бўлинма) томонидан мазкур низомга иловага мувофиқ даражалар бўйича тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши хавфлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишлари асосида ваколатли шахс (бўлинма) томонидан хавфлар тавсифи тузилади, унга хавфларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шартларини баҳолаш ишлари ҳам киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси монополияга қарши курашиш органи томонидан ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ваколатли шахс (бўлим) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг эришилган асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди (йилда камида бир марта).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларга эришилгани тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишларининг натижалари ҳамда камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларига эришилгани ҳақидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тасдиқланган монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот ўзларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва уч иш куни ичида монополияга қарши курашиш органига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур низомни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Монополияга қарши комплаенс маданияти ва сиёсатини жорий қилиш

1.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятини ташкил этиш.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш.

2021 — 2024 йй.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2.

Хавфларни баҳолаш тартибини ташкил этиш.

Хавфларни баҳолаш тартиб қоидалари бўйича ички низомлар ва (ёки) кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш.

1. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий қилиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренинглар ўтказиш.

2021 йил апрель-май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартибини назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

3. Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда илғор хорижий тажрибага асосан монополияга қарши комплаенснинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 январга қадар

4. Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш соҳасидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари ва бошқа халқаро институтларнинг техник кўмагидан фойдаланган ҳолда халқаро экспертлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

Доимий

II. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар хавфларини баҳолаш

4.

Барча фаолият турлари бўйича монополияга қарши хавфларни баҳолаш ва комплаенс хавфларини минималлаштириш.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш.

Ҳар йили декабрь ойи

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5.

Йўл харитасида белгиланган бандларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш ва унинг бажарилиши бўйича доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш.

2. Рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиёти тўғрисида доимий равишда маълумот тўплаш ва натижаларга кўра уларда рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиётидаги ўзгаришлар ва асосий жиҳатлар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.

3. Рақобат қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллаш амалиётидаги натижаларни муҳокама қилиш ва учрашувларини ўтказиш.

Доимий

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

III. Монополияга қарши комплаенсни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш

6.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

7.

Монополияга қарши комплаенснинг самарадорлигини мониторинг қилиш.

1. Монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот тайёрлаш:

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонун бузилиши хавфини баҳолаш натижалари тўғрисида;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида;

монополияга қарши комплаенснинг асосий кўрсаткичларига эришиш тўғрисида;

монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш тўғрисида.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботни расмий веб-сайтга жойлаштириш ва монополияга қарши органга юбориш.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

8.

Монополияга қарши комплаенсни амалга ошириш натижаларини баҳолаш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатлар харитаси (йўл харитасини) амалга ошириш натижаларини ўрганиш.

2. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Монополияга қарши комплаенс кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақидаги натижаларни баҳолаш.

Ҳар йили, январь-февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ХАВФЛАР ТАСНИФИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Эҳтимолликни баҳолаш
(юз бериш эҳтимоллари)

Оқибатлар даражаси

Паст

Ўртача

Юқори

Юқори эҳтимоллик

Ўртача эҳтимоллик

Паст эҳтимоллик

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича хавфлар таснифи тавсиявий аҳамиятга эга бўлиб, бозор фаолиятининг ўзига хос хусусиятига қараб ўзгартирилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2021 й., 09/21/114/0175-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)