19.02.2021 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.2021 йилдаги 85-сон
Kuchga kirish sanasi
20.02.2021
Ҳужжат 20.02.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дипломатик корпус, халқаро, республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифни ташкил этиш тартибини, шу жумладан, ташрифни ташкил этишга рухсат бериш тартиб-таомиллари ҳамда рад этиш асосларини назарда тутувчи Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 19 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 85-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига (кейинги ўринларда — ЖИЭМ) ташрифини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенцияси (1963 йил 24 апрель, Вена), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, ушбу Низом, шунингдек, жазони ижро этиш тизими фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЖИЭМга дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини ташрифи учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ЖИЭМга ташрифни ташкил этиш дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу Низом билан белгиланган инстанцияларга юборилган мурожаати асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭББга юбориладиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашиладиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда қуйидагиларни илова қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинг лойиҳаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисидаги мурожаат у тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ЖИЭББ томонидан кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭББ томонидан рад этилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат қилувчи ЖИЭББнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭББ ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭББ масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тариқасида ташриф (учрашув)лар диний расм-русумларни амалга ошириш зарурати туғилганда дам олиш кунлари (соат 09:00 дан соат 15:00 гача) ҳам ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭББни, ЖИЭББ эса, ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олиш уларнинг ёзма розилиги, маҳкумлар хавфсизлиги ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олиш эса — ЖИЭМ рухсати асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Жиноят-ижроия кодексига асосан бериладиган учрашувлар ҳисобига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭББга хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса — Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭББга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса — ташриф ўтказилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари мансабдор шахсларининг ўз давлатларининг фуқаролари бўлган маҳкумлар билан учрашув ўтказиш тўғрисидаги мурожаатномаси сўзсиз ижобий ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд идоралари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭББ томонидан мурожаат қилувчининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. ЖИЭББ мурожаат ҳақидаги сўров хатини олган кундан эътиборан беш кун мобайнида мурожаатни кўриб чиқади. Зарур ҳолларда текширув тадбирлари амалга оширилади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатлар ЖИЭББ томонидан тегишлиги бўйича бошқа манфаатдор ташкилотларга ҳам юборилади ҳамда уларнинг фикр ва мулоҳазалари мурожаатни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилишда инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭББ ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Адлия вазирлигига тегишли маълумотни юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭББ ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ташриф ҳақидаги мурожаатни рад этиб, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига ёзма (электрон) хабарнома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭББнинг тегишли жавобини олганидан сўнг беш кун муддатда мурожаат муаллифига бу ҳақида маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси ва вақтини ЖИЭББ билан келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилаётган ташриф тўғрисида тегишли хабар олганидан сўнг унинг белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭББ масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭББга зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги бундан хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташриф мобайнида дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакилларининг жазони ўтаётган маҳкумлар билан учрашуви ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидалари талабларига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат чоғида қамоқ ва ЖИЭМда қонунчиликка риоя қилиш устидан назоратни амалга оширувчи прокурор, шунингдек, маҳкум ва қамоққа олинганларга нисбатан суд-тергов жараёнини олиб бораётган идораларнинг вакиллари қатнашиши мумкин, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенциясида (1963 йил 24 апрель, Вена) белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олиш уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳкумларнинг хавфсизлиги ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга тушириш ЖИЭББ ёки ЖИЭМнинг олдиндан (ташрифдан олдин) олинган рухсати асосида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Жиноят-ижроия кодекси талабларига асосан бериладиган учрашувлар ҳисобига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭББга хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. ЖИЭМга ташриф натижалари бўйича томонларнинг ўзаро келишувига биноан ҳамкорликда матбуот конференциялари, брифинглар ва бошқа ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭМга ташриф натижалари бўйича материалларни матбуотда чоп этиш Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва 2002 йил 12 декабрдаги «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу Низомда назарда тутилган масалалар бўйича мурожаатлари тушган ҳолларда ЖИЭББ томонидан ёзма (электрон) мурожаатларни (мурожаат қилувчининг аккредитацияси ёки рўйхатга олинганлигига қараб) бир иш кунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташриф буюрувчи

1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат юборади.

2. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭББга юборадиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, қуйидагиларни илова қилади:

ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари вакиллари учун);

ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинг лойиҳаси.

Зарурат туғилганда

2-босқич

ИИВ ЖИЭББ

ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисида мурожаат тушган кундан бошлаб у ЖИЭББ томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.

15 кун мобайнида

3-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади.

Белгиланган муддатда

4-босқич

ИИВ ЖИЭББ

ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭББ томонидан рад этилиши мумкин:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;

олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда;

ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда;

фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида.

Ташриф давомида

5-босқич

Ташриф буюрувчи

Мурожаат қилувчи ЖИЭББнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

Норози бўлган вақтда

6-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭББ ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ташриф давомида

7-босқич

ИИВ ЖИЭББ

ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади.

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭББ масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ташриф давомида

8-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади.

Ташриф давомида

9-босқич

ИИВ ЖИЭББ

1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.

2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭББни, ЖИЭББ эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади.

Ташриф давомида

10-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭББга хабар беради.

Зудлик билан

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломатик корпус, халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташриф буюрувчи

1. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса тегишлигича Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим.

2. Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши лозим.

Зарурат туғилганда

2-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭББга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса — ташриф амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.

5 кун муддатда

3-босқич

ИИВ ЖИЭББ

1. ЖИЭББ томонидан мурожаат ҳақидаги сўров хати олингандан сўнг беш кун ичида уни кўриб чиқади, зарур ҳолларда текширув тадбирларини амалга оширади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги белгиланади.

5 кун муддатда

2. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд органлари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭББ томонидан мурожаат муаллифининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади.

3 кун муддатда

4-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭББ ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли маълумот юборади.

5 кун муддатда

5-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭББнинг тегишли жавобини олганидан сўнг мурожаат муаллифига натижа ҳақида маълум қилади.

5 кун муддатда

6-босқич

Ташриф буюрувчи

1. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси

ва вақтини ЖИЭББ билан келишади.

2. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади.

Белгиланган муддатда

7-босқич

ИИВ ЖИЭББ

1. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.

2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭББга, зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭББ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигини бундан хабардор қилинади.

Белгиланган соатда

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2021 й., 09/21/85/0130-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)