Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг
Қарори
«АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 3 декабрдаги 711-II-сонли «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари ушбу Қонунга зид келадиган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
872-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 256-модда)