Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.07.1995 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 29.07.1995 йилдаги 296-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ҚИШЛОҚ ЁШЛАРИ КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИНГ ЙЎНАЛИШИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқда хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ ёшларини фаол тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ижтимоий ҳимоя қилишга оид вазифаларни амалга ошириш ва уларни бозор иқтисодиёти шароитларида зарур касб-ҳунар ва мутахассисликларни эгаллаш имконияти билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқдаги ҳунар-техника билим юртлари фаолияти йўналишини, уларни тадбиркорлик ўқув марказлари — касб-ҳунар лицейлари ва бизнес-мактабларга, махсус ўқув юртларини кичик ва ўрта бизнес, фермер хўжаликлари, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш бўйича коллежларга айлантирган ҳолда, тубдан ўзгартиришни амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 кун муддатда бозор ислоҳотлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртлари йўналишини ўзгартириш Комплекс дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар. Айни вақтда қуйидаги биринчи навбатдаги масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1995 йил 10 августгача тадбиркорлик ўқув марказлари — касб-ҳунар лицейлари ва бизнес-мактабларга айлантириладиган республика қишлоқ ҳунар-техника билим юртларининг, кичик ва ўрта бизнес, фермер хўжаликлари, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш бўйича коллежларга айлантириладиган ўрта махсус ўқув юртларининг аниқ рўйхатини белгиласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир қишлоқ туманида кўрсатилган турдаги ўқув юртининг камида биттаси фаолият кўрсатишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1995/96 ўқув йилидан бошлаб вилоят марказларидаги олий ўқув юртлари ҳузурида қишлоқ ҳунар-техника билим юртлари негизида камида битта бизнес-мактаб очсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 1995/96 ўқув йилидан бошлаб қайта ташкил этилган ўқув юртлари ҳузурида қишлоқ ёшларини тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турларига қайта ўқитиш курслари ва ўқув-маслаҳат марказлари ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 1995 йил 15 августгача ҳунар-техника билим юрти, касб-ҳунар лицейи, бизнес-мактаб ва коллеж тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар таълим ихтисоси ўзгартирилаётган ўқув юртларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ёшларини бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш, қайта ўқитиш ва касбга йўналтириш, уларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рағбат уйғотиш ва интилишни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, фермер хўжаликлари, хизмат кўрсатиш соҳалари, хусусий сектор учун, шу жумладан, ўқитиш харажатларини тўлиқ қоплаш йўли билан мақсадли буюртмалар бўйича кенг ихтисосга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишда қишлоқ ёшларига методик ва маслаҳат ёрдами бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги 1995 йил 15 августгача қайта ихтисослаштирилган ўқув юртларида тайёрланадиган кадрлар ихтисосликлари ва касблари рўйхатини аниқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бирлашган комиссия тузсинлар ва 1995 йил 1 сентябргача қайта ихтисослаштирилган ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда муҳандис-педагог ходимларини аттестациядан ўтказсинлар. Унинг якунларига кўра, зарурият бўлган ҳолларда, шаҳар ташкилот ва муассасаларидан юқори малакали мутахассисларни бу ўқув юртларида ишлаш учун йўлласинлар. Бунда харажатларнинг умумий сметаси доирасида доимий ишланган 5 йил давомида уларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдоригача устама белгилашни ва турар жой беришни ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995/96 ўқув йилида молиявий ва тадбиркорлик тузилмаларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрининг етакчи олий ўқув юртларида ушбу мақсадларда махсус ташкил этилган қисқа муддатли курсларда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995/96 ўқув йилидан бошлаб педагогика институтларида ва университетларда юқори курслар талабаларидан, шунингдек, олий маълумотга эга бўлган мутахассислардан иборат таълим муассасаларининг барча турларида иқтисодий билимлар ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш учун педагог кадрларни иккинчи ихтисослик бўйича тайёрлашни амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори 1-бандининг амал қилиши қайта ўзгартирилаётган ҳунар-техника билим юртлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ҳам жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1995 йил 20 августга қадар қайта ихтисослаштириладиган ҳунар-техника билим юртларини ўз маблағлари ҳисобига таъмирлаш ва мукаммал тузатишни амалга оширсинлар ҳамда уларнинг янги ўқув йилига тўлиқ тайёр бўлишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Молия вазирлиги компьютер ва ташкилий техника харид қилиш ва янги турдаги ўқув юртларини жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомаларига биноан қайта ихтисослаштирилаётган ўқув юртлари учун ўқув-ишлаб чиқариш ва технологик асбоб-ускуналар, приборлар ва компьютер техникаси етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки, бинолар, асбоб-ускуналар, техникани ижарага бериш ва ўқитишнинг пулли шаклларидан олинган маблағлар юқорида қайд этилган ўқув юртлари ихтиёрида тўлиқ қолдирилади ва моддий-техника базани мустаҳкамлашга ҳамда ўқувчилар, ўқитувчилар ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди, Тадбиркорлар уюшмасининг улар томонидан қишлоқ бизнес-мактаблари, касб-ҳунар лицейлари ва коллежлари фаолиятини мустаҳкамлаш ва моддий-техника базасини ривожлантиришга ёрдам бериш дастури ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-сон