18.01.2021 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.01.2021 йилдаги 26-сон
Kuchga kirish sanasi
19.01.2021
Ҳужжат 17.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш учун берилаётган Япония ҳукуматининг грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япониянинг етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш тўғрисидаги Япония ҳукуматининг таклифи (кейинги ўринларда — лойиҳа) қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Япония ҳукуматлари ўртасида ҳар йили Япониянинг етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича алмашинув ноталари ва грант битимлари имзоланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили имзоланадиган алмашинув ноталари ва грант битимлари асосида Япония ҳукумати томонидан Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2020 йил 18 август куни имзоланган алмашинув нотаси ва грант битими асосида Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилгани;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва ўқиш учун номзодларни танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси томонидан — Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Япония томонидан — Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (кейинги ўринларда — JICA), Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида грантни олиш ва ундан фойдаланиш учун Япония томони билан келишган ҳолда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани сифатли бажариш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (кейинги ўринларда — «Ўзмиллийбанк» АЖ) билан тегишли агентлик битимини тузиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грант ҳисоб-китоблари доирасида Япониянинг MUFG Bank, Ltd. банки (кейинги ўринларда — Япония банки) хизматлари ва воситачилик харажатларини тўлаб бериш мажбурияти ҳақида белгиланган шаклдаги кафолат хатини (acknowledgement letter) «Ўзмиллийбанк» АЖга тақдим қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан тегишли талабнома тақдим этилгандан сўнг уч иш куни ичида Япония банки воситачилик ҳақи ва грант бўйича юзага келадиган бошқа харажатларни тўлаб берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грант ҳисоб-китобларини амалга ошириш юзасидан банк хизматлари, воситачилик харажатлари ва грант бўйича юзага келадиган бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзмиллийбанк» АЖга ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
JICA томонидан ажратилган грантлардан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан Япония банки билан банклараро битимни тузиш ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган алмашинув ноталари ва грант битимлари асосида грантларнинг ҳисоб-китоб хизматларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан лойиҳа доирасида агентлик битими асосида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли маблағлар тақдим этилгандан сўнг уч иш куни ичида Япония банки воситачилик харажатларини тўлаб бериш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 18 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2021 й., 09/21/26/0040-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)