Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998 20.05.1993 йилдаги 239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.1993 йилдаги 239-сон
Kuchga kirish sanasi
20.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998
Ҳужжат 20.05.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎЗНЕФТГАЗҚУРИЛИШ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть ва газ саноати объектлари қурилиши корхоналари ва ташкилотлари бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва уларни ишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида, республика Ҳукуматининг 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзнефтгазқурилиш» ишлаб чиқариш бирлашмаси қатнашчиларнинг 1993 йил 18 январдаги йиғилиши томонидан республика Ҳукуматининг қарорига мувофиқ 1-иловага* биноан корхоналар ва ташкилотлар негизида «Ўзбекнефтгаз» Миллий корпорацияси таркибидаги Ўзбекистон нефть ва газ саноати объектлари қурилиши («Ўзнефтгазқурилиш») давлат-акционерлик бирлашмасига айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмаси юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида тузилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тимсолида давлат, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар, бирлашма таркибий бўлинмаларининг жамоалари ва тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган республика ва хорижий юридик шахслар «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик жамиятининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмасининг давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналари ва ташкилотлари акцияларидаги давлатнинг улуши камида 51 фоиз қилиб белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси қуйидагиларни амалда қўллайди: давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ бирлашма фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмаси бошқарувига бериш; давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини бирлашмани ривожлантириш учун шартнома асосида бирлашмага бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашманинг бошланғич устав сармояси бирлашма чиқарадиган акцияларнинг номинал қийматига тўғри келади ва у давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарнинг давлат мулки асосида ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмаси «Ўзбекнефтгазқурилиш» ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тузилган мажбуриятлар ва шартномалар бўйича унинг ҳуқуқий вориси бўлиб, ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида, Вазирлар Маҳкамаси ва «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси билан келишилган ҳолда қатнашчилар йиғилиши томонидан тасдиқланадиган бирлашма Уставига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, ташиш объектларини уй-жой, ижтимоий-маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари мажмуи билан биргаликда қуриш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ тармоғида қурилишнинг, қурилиш-монтаж ташкилотлари, меҳнат жамоалари, бирлашма барча қатнашчиларининг ўз меҳнати натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигининг ишончли тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть ва газ саноати объектлари қурилиши, нефтни қайта ишлаш, магистрал газ қувурлари ётқизиш соҳасида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарни қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашни амалга ошириш, тармоқда прогрессив техника ва қурилиш технологиясини жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмаси корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда бу корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмасининг юқори органи қатнашчиларнинг, таркибий бўлинмалари ва акцияларининг назорат пакети бирлашманинг тўла хўжалик тасарруфида бўлган корхоналар вакилларининг йиғилиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашма марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тавсия қилинсин. Бирлашмага бош директорнинг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмаси бош директорининг ўринбосарлари маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари жиҳатидан вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин. Бош директор ўринбосарлари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар, Аппаратни маблағ билан таъминлаш бирлашма таркибига кирувчи таркибий бўлинмаларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмаси бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 98-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 20 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239-сон