Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2006 03.07.1995 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.1995 йилдаги 249-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2006
Ҳужжат 03.07.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ УСТАВИНИ, «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ХОДИМЛАРИ ИНТИЗОМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ШАХСИЙ ТАРКИБИНИНГ ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 мартдаги 53-сонли «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик компанияси фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси Устави (1-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ходимлари интизоми тўғрисидаги Низом (2-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси шахсий таркибининг формали кийим-боши тўғрисидаги Низом (3-илова) тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт ва алоқа бўлимига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I бўлим. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, кейинги ўринларда матнда «компания» деб номланади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 ноябрдаги ПФ–982-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл транспорти тизимининг сафдаги темир йўл корхоналари ва бўлинмалари, саноат, қурилиш, савдо ва таъминот корхоналари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, лойиҳа-конструкторлик муассасалари, бошқа корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари негизида ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компания истеъмолчиларга транспорт темир йўл хизмати кўрсатувчи ягона ишлаб чиқариш-хўжалик мажмуи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компания таркибига компаниянинг бўлимлари, уларнинг сафдаги корхоналари ва таркибий бўлинмалари, давлат ва мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги юридик шахс мақомига эга бўлган ва эга бўлмаган саноат, қурилиш, савдо ва таъминот бирлашмалари ҳамда корхоналари, соғлиқни сақлаш, маориф, мактабгача тарбия, маданият ва спорт, лойиҳа-қидирув муассасалари, матбуот ва нашриёт органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда матнда корхоналар деб номланади) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Компания таркибига ихтиёрийлик асосида, мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, бошқа корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида темир йўл транспорти ва темир йўл сервисини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган хорижий юридик шахслар ҳам киришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Компания Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Компания юридик шахс ҳисобланади, мустақил ва йиғма балансларга, банк муассасаларида счётларга, шу жумладан, валюта счётларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, эмблемага, шунингдек, штампларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Компания давлат темир йўл транспорти бошқарувининг ваколатли органи ҳисобланади, темир йўл транспортида ташиш жараёни соҳасидаги раҳбарликни ва хўжалик бошқарувини амалга оширади, давлат назоратини амалга оширади ҳамда республика темир йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришда улар қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, ягона техник сиёсатни олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, мулкчилик шакллари ва қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Компания ўз мажбуриятлари бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ ундириб олиниши мумкин бўлган мулки билан жавоб беради ва давлат ва унинг органлари мажбуриятлари, шунингдек, ўз таркибига кирувчи корхоналар мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, худди шу каби давлат ва ушбу корхоналар ҳам компания мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Компания ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида амалга оширади, ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолияти масалаларини мустақил ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Компания билан унинг таркибига кирувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Компания йўловчиларни ва юкларни халқаро ва аралаш алоқа йўлларида ташишни ташкил этишда хорижий темир йўллар олдида «Ўзбекистон темир йўллари» деб номланадиган юридик шахс сифатида иш кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Компания: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчаси, 7-уйда жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II бўлим. Компаниянинг асосий мақсадлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Компания фаолиятининг асосий мақсади ва йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида, шунингдек, транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро алоқада ташишларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, юқори даражада хизмат кўрсатиб темир йўл транспортининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, етказиб беришнинг оптимал муддатлари ва йўловчилар соғлиги ҳамда ҳаётини, шунингдек, ташилаётган юкларнинг сақланишини таъминлаб истеъмолчиларга ишлаб чиқариш, суғурта, савдо, туристик ва шу каби бошқа хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон стандартлари даражасида маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш, темир йўл транспортининг рақобатбардорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш бозори конъюнктурасини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини таркибий қайта қуришни ҳисобга олиб темир йўл транспортини ривожлантиришни ва жойлаштиришни прогноз қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўллар тармоғи ишининг барқарорлигини ошириш ва ўтказиш қобилиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида темир йўллар тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида ягона илмий-техник ва инвестиция сиёсати ўтказилишини, янги техника ва технологияни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни, темир йўл транспортини комплекс ривожлантиришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ўзаро муносабатлар принципларини ва уларни компания корхоналари ўртасида амалга ошириш методикасини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компания ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларнинг бажарилишини таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ташиш жараёнларини бошқаришни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш жараёнларига оператив бошқарув, компания бўлинмалари билан биргаликда умуман компания бўйича поездлар ҳаракати жадвали, ҳаракатдаги состав иш нормалари ҳамда юклар ва йўловчилар ташиш режасининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва бажарилишининг ташкил этилишини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўллардан техник фойдаланиш ва ташишлар шарт-шароитларига оид ягона норматив ҳужжатларни, юк вагонлари ва контейнерлардан фойдаланиш нормативларини ишлаб чиқишни, улардан фойдаланишни таҳлил қилиш ва тузатишлар киритишни, юк вагонлари ва контейнерлардан фойдаланиш устидан назоратни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар шароитларида юклашни бошқаришни ва поездлар ҳаракати ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диспетчерлик хизматини ташкил этишнинг, ташишларни бошқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг, фойдаланиш ишини умумий ахборот билан таъминлашнинг ягона принциплари ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иқтисодиёт ва молия соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортини ривожлантиришнинг давлат ва давлатлараро дастурлари лойиҳалари асосий, саноат ва пудрат фаолиятида, шунингдек, ижтимоий соҳада ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаб чиқариш-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларнинг йиллик ва истиқбол прогнозларининг шакллантирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида юкларни ва йўловчиларни ташиш соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, компаниянинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда йиллик ва истиқбол прогнозлари ва истиқболда темир йўл транспорти объектларини ривожлантириш ҳамда жойлаштириш схемалари, темир йўл транспортининг ўтказиш ва ташиш қобилиятини оширишнинг комплекс тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортининг бюджет ва инвестиция маблағлари ҳисобига барпо этиладиган янги корхоналари ва объектларини қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва экспертиза қилинишини, пудрат қурилиш ташкилотлари ва қурилиш саноати корхоналари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкларни, йўловчиларни, почта ва багажни ташиш тарифлари соҳасида келишилган сиёсатнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, давлатлараро ва Ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания корхоналари ва хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар амалга оширилишини, хорижий темир йўллар билан ҳисоб-китоб қилишни, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини ташкил қилишни, миллий счётлар тизимини жорий қилишни, компания корхоналарида назорат-тафтиш фаолиятини, ҳисоб-китоб, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашни амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бошқаруви тасдиқлаган нормативларга мувофиқ ташкил этиладиган фондлар ва захираларни, шу жумладан, валюта фондини, шунингдек, темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича устувор илмий-тадқиқот дастурларини маблағ билан таъминлаш учун фондларни белгиланган тартибда ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания фаолиятини акс эттирувчи реклама ва бошқа адабиётларни нашр қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорларини, шунингдек, ходимлар бошқа даромадлари турларини белгиланган тартибда аниқлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ривожлантириш, компания корхоналари ходимларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) техника сиёсати соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания корхоналари билан биргаликда темир йўл транспортидаги илмий-техника тараққиётининг устувор йўналишларини аниқлашни, принципиал янги техника воситалари, технологиялар ва материалларни яратиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларининг бажарилишини, бу ишларни маблағ билан таъминлашни амалга оширишни ташкил қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган, техника воситаларини ишлатиш, уларга қараш ва тузатишни тартибга солувчи тармоқ норматив-техник ҳужжатлар (техник ишлатиш қоидалари, поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича йўриқномалар ва бошқалар)ни ишлаб чиқишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотни, илмий-техника ахборотини стандартлаш, метрология ва унификациялаш ҳамда илғор тажрибани ёйиш, ихтирочилик, рационализаторлик ва патентлицензия фаолиятига раҳбарлик қилиш соҳасидаги ишларни ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) моддий-техника таъминоти соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир-йўл транспортининг моддий-техника ва ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжларини аниқлашни, уларни қондиришни ташкил этишни, шунингдек, алоқадор вазирликлар, концернлар ва идоралар билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот таркибида темир йўл транспорти учун етказиб бериладиган маҳсулотга буюртмаларни шакллантиришни, компания корхоналарини марказлашган ҳолда тартибга солинадиган номенклатурадаги маҳсулот билан таъминлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий офатлар, авариялар оқибатларини тугатишга ва назарда тутилмаган бошқа ишларга мўлжалланган моддий-техника ресурслари асосий турларининг захираларини яратишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания эҳтиёжлари учун моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлик бўйича ишларни ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурсларни ва энергияни тежаш ишларини ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ташқи иқтисодий фаолият соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий темир йўллар (идоралар), ташкилотлар ва фирмалар билан юкларни ва йўловчиларни ташиш, халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро темир йўл ташкилотларида қатнашиш масалалари бўйича битимлар ёки шартномаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишни ва тузишни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компания ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда хорижий шериклар олдида халқаро транспорт ҳуқуқи субъекти сифатида иш кўради. Йўловчилар ва ташқи савдо юкларини ташиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда компания хорижий темир йўлларда ўз ваколатхоналари ёки ваколатли вакилларига эга бўлиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳамдўстлик давлатларининг тегишли бошқарув органлари билан темир йўл транспортининг ишлаши масалалари бўйича битимлар тузишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ходимларининг чет элга чиқишлари учун паспорт-виза ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун тайёрлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ташқи савдо, кредит, вексель ва амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа битимларни тузиш, компания эҳтиёжларини қондириш учун экспорт-импорт ишларини белгиланган тартибда амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) кадрлар, меҳнат ва ижтимоий масалалар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ходимларини танлаш тизимини, уларнинг ўсиши, масъулияти, уларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш шарт-шароитларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания корхоналарининг эҳтиёжлари асосида кадрларнинг касб ва иқтисодий ўқишлари тизимини ташкил қилиш, моддий базани сақлаш ва ривожлантиришни таъминлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув юртларида ва ишлаб чиқаришда оммавий касблар кадрлари ва мутахассисларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва малакаларини оширишни, шунингдек, уларнинг стажировкаларини таъминлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва мактабдан ташқари муассасаларига раҳбарликни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида кадрлар сиёсатини самарали олиб боришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поездлар ҳаракати ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган компания ходимлари айрим тоифаларининг меҳнат шарт-шароитлари хусусиятларини, иш вақти тартибини ва дам олиш вақтини амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгилашни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компания санаб ўтилган функцияларни бажариш билан бир қаторда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортидан фойдаланиш қоидалари талабларининг бажарилиши, поездлар ҳаракати хавфсизлигининг ҳолати, темир йўл транспорти объектларининг сақланиши устидан назоратни амалга оширади, ҳаракат хавфсизлигининг бузилиш сабабларини таҳлил қилади, поездлар тўқнашувлари, авариялар, экологик офатларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўради, хавф юқори бўлган жойларда бўлиш ва у ердаги ишларни бажариш қоидаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларни ва юкларни суғурта қилиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри, аралаш алоқа йўлларидаги ташишларни ривожлантириш, шунингдек, ишларни транспортнинг бошқа турлари билан ҳамжиҳатликда олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги темир йўлларга, уларнинг қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳаракатдаги составларини қўйиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат корхоналарида темир йўл транспорти учун етказиб бериладиган темир йўл техникаси ва бошқа маҳсулотни қабул қилишни (техник инспекцияни) белгиланган тартибда ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ темир йўлга ажратилган полоса доирасидаги ерлардан фойдаланиш, у ерга бино ва иншоотлар қуриш тартибини белгилайди, тегишли қурилиш норма ва қоидаларини келишиб олади, темир йўлларнинг трубопроводлар, алоқа, электр узатиш линиялари ва бошқа коммуникациялар билан кесишишини, шохобча йўлларнинг туташишини, шунингдек, портловчи, тез алангаланувчи, радиоактив, заҳарли ва заҳарловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, юклаш, ташиш ва туширишга алоқадор объектларнинг умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва иншоотлардан минимал оралиғи шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ходимларининг темир йўлдан техник фойдаланиш қоидаларини, темир йўл транспортидан фойдаланиш қоидаларини, юкларни ортиш ва мустаҳкамлаш техник шартларини, бошқа норматив ҳужжатларни билишларини синаш ва текширишни ўтказиш тартибини, умумий фойдаланиш йўлларида локомотивни бошқариш ҳуқуқи учун синовларни ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини, компаниянинг ва қайси идорага бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналарнинг локомотив машинистларига класс даражасини бериш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида электр, иссиқлик ва иссиқлик-энергетика қурилмаларидан, шунингдек, босим билан ишловчи сиғимлардан фойдаланиш қоидаларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан назоратни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш қоидалари ва шартлари, темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги, тартибни сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари масалалари бўйича барча вазирликлар, идоралар, қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар (бирлашмалар), ташкилотлар, муассасаларнинг, шунингдек, фуқароларнинг бажаришлари шарт бўлган норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поездлар ҳаракати билан боғлиқ, шунингдек, зарарли номувофиқ меҳнат шароитлари таъсирида бўладиган ходимларни тиббий-кўрув ва текширувдан ўтказиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларини сақлаш бўйича зарур тадбирлар ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III бўлим. Компаниянинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Компания ўзининг устав вазифалари ва функцияларини бажариш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишга ҳақлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажариладиган ишлар ва хизматларнинг ҳажмларини республика халқ хўжалиги ва аҳолиси талабларидан келиб чиқиб, давлат буюртмалари ва тўғридан-тўғри шартномалар (контрактлар) асосида мустақил белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бўлинмалари чегараларини ўзгартириш, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда компания таркибига кирувчи ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва ташкилий-бошқарув тузилмасини мустақил тузиш, шунингдек, мулкчиликнинг давлат шаклига асосланган темир йўл транспорти корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда давлат хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларни, марказларни, фирмаларни, шуъба корхоналарни, филиалларни, ваколатхоналарни, қўшма корхоналарни ташкил этиш, турли хил республика ва халқаро ташкилотларга ҳамда бирлашмаларга, акционерлик жамиятлари ва компанияларга кириш, Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ташқарисида ҳам уларнинг акциялари ва облигацияларини сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ, тижорат ва инвестиция банкларини белгиланган тартибда ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV бўлим. Компания фаолиятини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Компанияни бошқариш компания бошқаруви томонидан амалга оширилади. Компания раиси айни вақтда бошқарув раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компания раиси беш нафар ўринбосарга, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади. Компания бошқаруви таркибининг сони — 13 кишидир. Компаниянинг раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компания раиси ва унинг ўринбосарлари, компаниянинг Орол-бўйи бўлинмаси бошлиғи, компаниянинг поездлар ҳаракати хавфсизлиги бўйича бош тафтишчиси лавозимларига кўра бошқарув таркибига кирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Акционерлик корхоналари фаолиятини бошқариш компанияга берилган ҳуқуқлар доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарув мақоми ва иши компания раиси томонидан тасдиқланадиган бошқарув тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидаги масалалар компания бошқарувининг мутлақ ваколатига тегишли бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортини иқтисодий, илмий-техник ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания фаолиятининг истиқбол ва йиллик дастурларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортининг ҳаракатдаги составга, контейнерларга ва уларни сотиб олиш учун маблағларга бўлган эҳтиёжларини, шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан пул билан таъминланадиган қурилишлар бўйича капитал қўйилмалар ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия-иқтисод ишларини ташкил этиш ва бўлимлар ҳамда бўйсунувчи корхоналарни маблағ билан таъминлаш; юклар, йўловчилар, почта ва багажларни ташиш тарифларини, шунингдек, маневр ишлари, вагонлар бериш ва йиғиштириш, юкларни, почта ва багажларни ортганлик ва туширганлик учун ҳар турли қўшимча йиғимларни, вагонлар ва контейнерлардан фойдаланганлик ставкаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмаларни, илмий тадқиқотларни маблағлар билан таъминлаш ва умумий аҳамиятга эга бўлган бошқа ишларни бажариш учун марказлаштирилган фондлар ва захираларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорт эҳтиёжлари учун тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга тармоқ стандартларини ва техник шартларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг бўлинмаларини, мулкчиликнинг давлат шаклларига асосланган бирлашмаларни, корхоналарни, муассасаларни, ташкилотлар ва бошқа тузилмаларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, уларнинг ваколатларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг давлат мулкини, шунингдек, акционерлик жамиятлари фаолиятини бошқаришни Давлат мулки қўмитаси билан тузилган бошқариш ҳуқуқини берувчи шартномаларга мувофиқ амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания Уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг давлат корхоналари ва ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятларининг йиллик ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компанияга янги қатнашчиларни қабул қилиш ва қатнашчиларни унинг таркибидан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид масалаларни кўриб чиқиш ва таклифларни республика ҳукуматига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норентабель корхоналар узоқ вақт зарар кўриб ишлаган тақдирда уларнинг кейинги фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг турли хил республика ва халқаро ташкилотларга ва фондларга кириши, шунингдек, улардан чиқиши ҳақида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукуматига кейинчалик таклифлар киритиш учун темир йўл транспорти масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорларини тасдиқлаш, шунингдек, хўжалик фаолияти якунлари бўйича ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Компания тузилмаси ва ходимларининг белгиланган сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган марказий бошқарув аппаратига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Компания раиси бошчилик қиладиган марказий бошқаруви аппарати фойдаланиш, ишлаб чиқариш-молия ва бошқа фаолиятнинг бошқарувнинг мутлақ ваколатига кирмайдиган барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика доирасида ташиш жараёнларига раҳбарлик қилиш ва ташиш жараёни соҳасида хорижий темир йўллар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш компания бошқаруви марказий аппаратининг мутлақ ваколатига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Компания раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ва марказий бошқарув аппарати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, компанияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мазкур Устав қоидаларига риоя қилинишига шахсан жавоб беради, раис ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари ўртасидаги вазифаларни тақсимлайди, компания фаолияти масалаларини ҳал этишда уларнинг ваколатларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бошқарув қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бошқаруви марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида зарур ўзгартиришлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бошқаруви марказий аппарати тегишли хизматлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ишончномасиз компания маблағларини тасарруф қилади, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларни очади, компания ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва ҳисоботларини имзолайди, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида давлат органлари ҳамда ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда компания манфаатларини ифодалайди, компания номидан битимлар, шартномалар, контрактлар, бошқа битимларни тузади, бундай битимларни тузиш учун ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларлар лойиҳаларини Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания таркибига кирувчи давлат корхоналари, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларнинг уставлари ва низомларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар беради, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни чиқаради; компания раисининг қарорлари компаниянинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания таркибига кирувчи давлат корхоналари раҳбарлари томонидан қабул қилинган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, компания Уставига ва бошқарув қарорларига зид ҳолда чиқарилган буйруқларни ва бошқа хил ҳужжатларни бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ва унинг корхоналарининг ишлаб чиқариш-молия фаолияти прогнозининг асосий кўрсаткичларини, компания марказий аппарати ва корхоналар аппаратининг штат жадвалларини, компания таркибига кирувчи таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бўлинмалари бошлиқларини, поездлар ҳаракати хавфсизлиги бўйича компания бош тафтишчисини, «Ўзтемирйўлузатишмаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тайинлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозимлар номенклатурасини тасдиқлайди ва унга мувофиқ равишда компания марказий аппарати ва давлат корхоналари, ташкилотлари ходимларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, юборишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания ходимларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазо чораларини кўради. Компания ходимлари интизоми тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мансаб окладларини ва уларга устамаларни, шунингдек, аппарат ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли хил қўшимча тўловларни ва компенсация тўловларини белгилайди; компания ходимларини рағбатлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг илғор ходимларини кўкракка тақиладиган нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлайди ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг алоҳида тоифа ходимлари учун кийим-бош формалари ва фарқлаш белгиларини белгиланган тартибда жорий этади. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг шахсий таркиби учун формали кийим-бош тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ундирилиши умидсиз бўлган қарзларни, маънавий ва жисмоний эскирган давлат мулкини, тегишли бўлинмалар томонидан тақдим этилган материаллар асосида тўхтатиб қўйилган ёки амалга оширилмаган ишлар бўйича харажатларни компания баланси ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания таркибига кирувчи давлат корхоналарининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V бўлим. Компаниянинг мулки, маблағлари ва молияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Компания мулки асосий ва оборот маблағларидан, шунингдек, қиймати компания балансида акс эттириладиган бошқа мулк ва пул маблағларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компания мулки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан компанияга тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компания мулки қуйидаги манбалар ҳисобига ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлнинг ҳуқуқий вориси ҳуқуқи билан собиқ Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси мулки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан, шунингдек хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания томонидан сотиб олинган қийматли қоғозлардан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлик ва мулкчиликнинг нодавлат шакллари бошқа субъектлари фойдасидан дивидендлар кўринишида олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ва бошқа хил марказлаштирилган маблағлар ва қўйилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва бошқа кредиторлар кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Компания ўз тасарруфида бўлган мулк ва маблағлардан барча корхоналар манфаатлари йўлида фойдаланади, белгиланган тартибда ҳар хил кўчадиган ва кўчмас мулкни Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ташқарисида ҳам қуриши, реконструкция қилиши, сотиб олиши, ижарага олиши ва бериши, қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа ишларни содир этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Янги темир йўл линияларини қуриш ва ҳаракатдаги составни сотиб олиш Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига мувофиқ, компания томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Асосий фаолият баланси бўйича компанияда қоладиган фойда (даромад) бюджетга солиқлар ва бошқа тўловлар тўлаб бўлингандан сўнг тўла равишда компания ихтиёрига ўтади ва у олиб қўйилиши мумкин эмас. Фойдадан фойдаланиш бошқарув томонидан кўриб чиқилади ва компания раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Компания ва унинг таркибий бўлинмалари қуйидагиларга ҳақлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағларини сақлаш ва улар рўйхатга олинган жойда ҳисоб-китоб, кредит ва касса операцияларининг барча турларини амалга ошириш учун исталган банкда ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соф фойдадан (солиқлар тўлангандан кейин) пул маблағларини капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш, ижтимоий соҳа харажатларини қоплаш ва мулкни марказлаштирилган тартибда сотиб олиш, шунингдек, молиявий ёрдам кўрсатиш ва бошқа мақсадлар учун жамлаш ва бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компания бўлинмаларида тузатиш ишларини бажариш учун маблағлар захираси ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI бўлим. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Компания ўз фаолияти натижаларининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини юритади, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда статистика ҳисоботини амалга оширади, компания таркибига кирувчи корхоналарнинг фаолияти устидан назорат ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар белгиланган тартибда компанияга, солиқ, суғурта ва бошқа давлат органларига ўз молия-хўжалик фаолиятлари натижалари тўғрисидаги зарур маълумотларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компания ва унинг таркибига кирувчи давлат корхоналарининг мулк ва маблағлардан фойдаланишларини ҳамда молия-хўжалик фаолиятларини назорат қилиш компаниянинг молия ва тафтиш органлари томонидан амалга оширилади. Тафтиш аудитор асосда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII бўлим. Компания фаолиятини тўхтатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компания фаолиятини тўхтатиш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ходимларининг интизоми тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси (бундан кейин компания деб аталади) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ягона транспорт тизимининг энг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юклар ва йўловчиларни ташиш эҳтиёжининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли қондирилиши компаниянинг бир текис ва узлуксиз ишлашига боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини, ташилаётган юклар, багаж, ишониб топширилган мол-мулк сақланишини ва шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш, шунингдек, одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига хавф солувчи вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ишда юксак уйғунлилик ва уюшқоқлик, компания бўлимлари, компания бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг ўз меҳнат вазифалари ва хизмат бурчларини сидқидилдан бажаришлари талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом компания бўлимлари, бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг барча ходимларига, шу жумладан, компания бошқаруви марказий аппарати ходимларига жорий этилади, уй-жой-коммунал хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш, темир йўл транспортида умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, тиббий-санитария муассасалари, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, кутубхоналар, методика кабинетлари, маданий-маърифий, спорт ва болалар муассасалари, пансионатлар ва дам олиш уйлари, профилакторийлар ходимлари бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компания ходимларининг интизоми амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга, компаниянинг буйруқлари (фармойишлари), қарорларига, шунингдек, компаниянинг йўриқномаларига ҳамда ўз фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилишдан, ўзларига юклатилган вазифани виждонан бажаришдан, ўз ишига онгли ва ижодий муносабатда бўлишдан, иш вақтидан унумли фойдаланишдан, мавжуд резервларни аниқлаш ва улардан фойдаланишдан ҳамда камчиликларни бартараф этишдан, шунингдек, раҳбарларнинг буйруқлари ва фармойишларини аниқ ва ўз вақтида бажаришдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Компания ходимлари ўз меҳнат (лавозим) функциялари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини, юклар ва йўловчиларнинг ўз вақтида етказилишини таъминлаш, поездлар ҳаракати жадвалига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компаниянинг техник воситалари (локомотивлар, вагонлар, пул, сигнализация воситалари, алоқа ва электр таъминоти ҳамда бошқалар)ни, шунингдек, асбоб-ускуналар, материалларни ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки объектларини сақлаш, ташилаётган юклар, багаж ва ишониб топширилган мол-мулк сақланишини таъминлаш, улар ўғирланиши, йўқотилиши ва бузилишининг олдини олувчи чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, табиатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларга ва темир йўл транспорти хизматидан фойдаланувчи бошқа шахсларга маданий хизмат кўрсатишни таъминлаган ҳолда ғамхўрлик кўрсатиш ва уларга нисбатан эътиборли бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шартномаси (контракт) билан юклатилган лавозим вазифаларини ва мазкур Низом талабларини билиш ва уларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Компаниянинг ва унинг таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари қуйидагиларга амал қилишга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бўйсунувчилар ишини тўғри ташкил этиш, буйруқлар ва кўрсатмаларни аниқ бериш ҳамда уларнинг аниқ ва ўз вақтида бажарилишини текшириш, поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини ташкил этиш масалаларига биринчи даражали аҳамият бериш, меҳнатнинг ва бошқарувнинг илмий ташкил этилиши жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тежамкорлик режимига риоя этилишини таъминлаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ташилаётган юклар, багаж ва ишониб топширилган мол-мулк сақланиши, улар йўқолиши, бузилиши ва ўғирланишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, ҳар бир ўғирлик факти тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўз вақтида маълум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ўртасида меҳнат ва технология интизомига риоя этилишини таъминлаш, одамларга, уларнинг эҳтиёжлари ва талабларига нисбатан сезгир бўлиш, хизматда ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва интизомни бузувчиларни қаттиқ жазолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат бурчи бажарилишига нисбатан виждонан муносабатда бўлиш, шунингдек, хизматда ва ундан ташқарида ўзини муносиб тутиш намунасини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бевосита бўйсунувчи ходимларнинг лавозим вазифаларини аниқ белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бўйсунувчиларни мазкур Низом билан уларнинг вазифалари доираси бўйича қоидалар, йўриқномалар, буйруқлар билан имзо қўйдириб таништириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хизмат юзасидан бўйсунувчи ишга доир ҳар қандай кўрсатмани ўзининг бевосита раҳбаридан олади. Ходим юқори турган раҳбардан кўрсатма олган тақдирда бу ҳақда бевосита раҳбарни хабардор қилган ҳолда бу кўрсатмани бажаришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Темир йўл станцияси бошлиғи компаниянинг станция ҳудудида ишлаётган бошқа хизматларининг барча ходимларига, уларнинг бўйсунушидан қатъи назар, станция иши хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича шошилинч фармойиш бериш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Раҳбарият таркибига кирувчи ходимлар ҳамда йўловчиларга, юк жўнатувчиларга ва юк олувчиларга, поездлар ҳаракати ва манёвр ишларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ходимлар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида, агар улар учун махсус ишда қийиладиган кийим-бош белгиланмаган бўлса, форма бўйича кийинган бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рағбатлантиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ходимлар меҳнат мажбуриятлари намунали бажарилганлиги, иш сифати яхшиланганлиги, меҳнат унумдорлиги оширилганлиги, новаторлик, ташаббускорлик кўрсатилганлиги, ҳаракат хавфсизлиги таъминланганлиги, ташилаётган юклар ва багаж сақланганлиги, ишониб топширилган мол-мулкка эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинганлиги, узоқ вақт ва нуқсонсиз ишлаганликлари учун рағбатлантириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Компания ходимларига нисбатан рағбатлантиришларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳматнома эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукофот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо совға билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фахрий ёрлиқ билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий темир йўлчи» кўкрак нишони билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг яхши касб эгаси унвонини бериш ёки ишдаги муваффақиятлари учун бошқа унвонлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллектив шартномада ёки битимда назарда тутилган рағбатлантиришлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рағбатлантиришнинг бир неча тури бир йўла қўлланилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимлар меҳнатдаги алоҳида хизматлари учун белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рағбатлантиришларни қўллаш тартиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Фахрий темир йўлчи» кўкрак нишони билан мукофотлаш компания раисининг буйруғи билан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) раҳматнома эълон қилиш ҳуқуқига ҳар бир раҳбар эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мукофот бериш, қимматбаҳо совға бериш, Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш ишга қабул қилиш ва зарур маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) энг яхши касб эгаси унвонини ва Ишдаги муваффақиятлари учун бошқа унвонларни бериш компания Ўзбекистон темир йўл транспорти ходимлари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари марказий қўмитаси билан биргаликда тасдиқлаган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Юқори турган раҳбар ходимларни рағбатлантиришнинг қуйи раҳбарга тегишли бўлган ҳуқуқидан тўлиқ ҳажмда фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рағбатлантириш касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган буйруқда эълон қилинади ва меҳнат дафтарчасига ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Интизомий жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Темир йўл транспорти ходими томонидан меҳнат вазифаларини бажариш чоғида тартиб-интизомнинг айбли бузилиши интизомий ножўя ҳаракат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Интизомий жазо ушбу ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбар томонидан, шунингдек, унинг ана шундай ҳуқуққа эга бўлган юқори турган раҳбари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли раҳбарлар ҳозир бўлмаганлари тақдирда интизомий жазолар уларнинг вазифаларини расмий равишда бажарувчи мансабдор шахслар томонидан қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компания раисининг ўринбосарлари хўжаликнинг ўзларига қарашли корхоналари, муассасалари, бирлашмалари ва ташкилотлари ходимларига ҳайфсан кўринишида интизомий жазо беришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компания бўлимлари бошлиқлари, компания корхоналари, муассасалари, бирлашмалари ва ташкилотлари раҳбарлари юқори орган томонидан лавозимга тайинланадиган ўзларига бўйсунувчи ходимларга ҳам ҳайфсан кўринишида интизомий жазо бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳеч бир интизомий ножўя ҳаракат раҳбарнинг тегишли равишда таъсир кўрсатишисиз қолмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига берилган интизомий ҳуқуқдан фойдаланмаган ёки уни ошириб юборган раҳбар бунинг учун белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳар бир интизомий ножўя ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо ходимнинг йўловчилар ташиш ёки юк поездларида йўлда бўлган вақтини, бемор бўлган, таътилда бўлган вақтини, шунингдек, ходим томонидан жамлаштирилган дам олиш кунлари вақтини ҳисобга олмаган ҳолда ножўя ҳаракат аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кеч бўлмаган муддатда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Материаллар суриштирув ёки дастлабки тергов органларига берилган тақдирда интизомий жазо иш қўзғатиш рад этилган ёки тўхтатилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ҳолларда интизомий жазо ножўя ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ойдан кейин, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш натижалари бўйича эса — икки йилдан кейин берилиши мумкин эмас. Ишни жиноий тартибда кўриш вақти ушбу муддатга киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Раҳбар жазо берилгунга қадар йўл қўйилган қоида бузилишининг сабаблари ва вазифаларини ҳар томонлама ва холис шахсан ўзи текшириб чиқиши, ушбу қоида бузилишига йўл қўйган шахсдан олдиндан ёзма тушунтириш талаб қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтириш беришни рад этиш айбдорни интизомий жавобгарликдан озод қилмайди ҳамда уч кишининг имзоси қўйилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо турини белгилашда раҳбар ушбу ножўя ҳаракатнинг хусусиятини, етказган зарарини, ушбу ҳаракат содир этилган ҳолатни, шунингдек, ножўя ҳаракатни содир этган шахснинг илгариги ишини эътиборга олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо беришда раҳбар хизмат ахлоқ-одоби қоидаларига риоя қилиши ва ўзига бўйсунувчининг қадр-қиммати пастга урилишига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Меҳнат интизоми бузилганлиги учун айбдор ходимга интизомий жазонинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳайфсан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлик, узрли сабабларсиз прогул қилганлик, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилиб гангиган ҳолда келганлик учун ходимга ўртача иш ҳақининг қирқ фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) машинистни ёрдамчиликка ёки чилангарликка, ҳайдовчи ва машинист ёрдамчисини эса транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ишга ўтказган ҳолда машинистни локомотив (мотор-вагонли ҳаракатдаги состав)ни бошқариш ҳуқуқидан; ейилмайдиган типдаги моторли-рельсли транспорт ҳайдовчи гувоҳномасидан, локомотив (мотор-вагонли ҳаракатдаги состав) машинисти ёрдамчисини эса — машинист ёрдамчиси гувоҳномасидан бир йилгача бўлган муддатга маҳрум этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу жазо тақиқловчи сигналлардан ўтиб кетганлик (оқибатларидан қатъи назар), шунингдек, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилиб гангиган ҳолда келганлик учун қўлланилади ҳамда фақат компания раиси ёки компания бўлими бошлиғи томонидан эълон қилиниши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) поездлар ҳаракати, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ёки ташилаётган юклар ва багажнинг сақланиши таъминланиши билан боғлиқ бўлмаган ишга касб (мутахассислик)ни ҳисобга олган холда бир йилгача муддатга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) йўлдан фойдаланиш иши билан ёки поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини, ташилаётган юклар, багаж ва ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш бўйича бошқа иш билан боғлиқ бўлган эгаллаб турган лавозимидан касб (мутахассислик) ҳисобга олинган ҳолда иш берилган ҳолда ишдан бўшатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддат чекланмаган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасига компаниянинг эксплуатация иши билан, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини ва ташилаётган юклар сақланишини таъминлаш бўйича бошқа иш билан боғлиқ бўлган лавозимларни эгаллаб турган раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар тегишли бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ходим томонидан тартиб-интизомнинг поездлар ҳаракати, манёвр ишлари хавфсизлигига, одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солган ёки юклар, багаж ва ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланиши таъминланмаслигига олиб келган ҳолда бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун ишдан бўшатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Поездлар ҳаракатига, одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи тартиб-интизомнинг қўпол равишда бузилишлари рўйхати ва касаба уюшмаси билан келишмаган ҳолда ишдан бўшатиладиган ходимлар тоифаси Ўзбекистон темир йўл транспорти ходимлари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари марказий қўмитаси билан келишган ҳолда компания раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартиб-интизомнинг қўпол равишда бузилишлари Рўйхатига мувофиқ ходимни ишдан бўшатиш компания раиси ёки компания бўлими бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» ва «в» кичик бандларда назарда тутилган жазолар тартиб-интизомнинг поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигига, одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи тарзда бузилганлиги ёки йўловчилар ташиш ва уларга хизмат кўрсатишнинг, юклар, багаж ва ишониб топширилган мол-мулк сақланишининг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо бериш тартибида тиббий хулосага мувофиқ ходимни саломатлигининг аҳволига кўра унинг ишлаши мумкин бўлмаган бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Интизомий жазо ходим имзо чекиб таништирилиши керак бўлган буйруқда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим имзо чекишни рад этган тақдирда далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Интизомий жавобгарликка тортиш тартиби бузилиши буйруқнинг ўз юридик кучини йўқотишига ва бекор қилинишига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигига, одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи ножўя ҳаракат содир этган ходим мана шу иш куни (смена)да ушбу участкада фармойиш берувчи ёки назорат-инспекторлик функцияларини амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан бу ҳақда тегишли раҳбариятга дарҳол маълум қилинган ҳолда ишдан четлатилади. Билдиришномада ишдан четлатишга олиб келган сабаблар ва ҳолатлар батафсил баён қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг етарли асосларсиз ишдан четлатилиши айбдор мансабдор шахснинг белгиланган тартибда жавобгарлигига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Интизомий жазо қўлланилиши ножўя ҳаракатни содир этган шахсни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо белгиланган тартибда мукофотлардан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида, коллектив шартномада (битимда) ва Ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бошқа чоралар билан қўшиб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим интизомий ножўя ҳаракат содир этилган ёки интизомий жазо бериш тўғрисида буйруқ чиқарилган давр (ой, йил чораги) учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотдан маҳрум этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо амалда бўлган муддат давомида ходимга нисбатан рағбатлантиришнинг бир йўла (бир марта) бериладиган чора-тадбирлари қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Юқори турувчи раҳбар унга берилган ваколатлар доирасида қуйи раҳбар томонидан берилган интизомий жазони, башарти бундай қарорга келиш учун етарли асосни топса, бекор қилиш, енгиллаштириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти жазо қўлланилишининг қонунийлиги ва асосланганлиги айбдор ходимнинг мурожаат қилганлиги муносабати билан кўриб чиқилаётган бўлса, интизомий жазо кучайтирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Башарти интизомий жазо берилган кундан бошлаб бир йил давомида ходимга янги интизомий жазо берилмаса, ундай ҳолда унга интизомий жазо берилмаган сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо, башарти интизомий жазо берилган ходим янги ножўя ҳаракат содир этмаса ва ўзини виждонли ходим сифатида кўрсатган бўлса, бевосита раҳбарнинг илтимосномасига кўра интизомий жазони қўллаган мансабдор шахснинг ўз ташаббуси билан бир йил тўлгунга қадар олиб ташланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ходим ўзига интизомий жазо берилганлиги тўғрисидаги буйруқ билан имзо чекиб танишган кундан бошлаб бир ой давомида бундай буйруқ устидан мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят қилиш ходимга интизомий жазо бериш тўғрисидаги буйруқнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ходим поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари билан боғлиқ ишга тикланишдан олдин белгиланган синовдан ўтиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ходим бу синовдан икки марта ўта олмаган тақдирда ўзининг розилиги билан бошқа ишга ўтказилади, бошқа ишга ўтишни рад этган тақдирда эса амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишдан бўшатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари билан боғлиқ бўлган ишдаги танаффус уч ойдан ошмаса синов ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Интизомий жазолар бериш масалалари бўйича ходимларнинг меҳнат низолари бўйича комиссиялар ва туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимга мазкур Низомнинг 18-банди «е» кичик бандида назарда тутилган тартибда берилган интизомий жазо устидан бевосита туман (шаҳар) судига шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 3 июндаги 249-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси шахсий таркиби учун формали кийим-бош тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг шахсий таркиби ўзининг махсус формадаги кундалик кийимига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компаниянинг формали кийим-бош олиш ва кийиб юриш, фарқловчи белгилар тақиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларининг лавозимлари рўйхати «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси бошқаруви қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компаниянинг формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқига эга бўлган барча ходимлари учун уларни сотиб олишда формали кийимлар қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш белгиланади. Чегиришлар билан боғлиқ харажатлар маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар таннархи ҳисобига ўтказилади. Компания ходимларига формали кийим қийматини уни кийиб юриш муддати давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юқори ва катта бошлиқлар таркибининг формали кийими учун тўқ кўк ва оч кулранг ранглар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибининг кийими учун тўқ кўк ранг белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Формали кийим комплектига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) юқори ва катта бошлиқлар таркиби учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
астарли, иссиқ тутувчи икки қават қистирмали, икки ёнида ўйиқ чўнтакли, орқа боғичли, икки ёқлама (тугмаси ҳар икки томонга ҳам тақиладиган) пальто;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ қайтарма ёқали, икки ёнида ўйиқ ва битта кўкрак чўнтакли, икки ёқлама, тўқ кўк рангли костюм-пиджак. Почаси манжетсиз шимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ қайтарма ёқали, икки ёнида ўйиқ ва битта кўкрак чўнтакли, бир ёқлама оч кулранг костюм-пиджак. Почаси манжетсиз шимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
астарли, очиқ қайтарма ёқали, қўшиб тикилган енгли, икки ёнида ўйиқ, листочкали чўнтаги бўлган бир ёқлама, тўқ кўк рангли плаш. Полочкалари ва орқа елкасида тўғри шаклли қирқма кокеткалари бўлади. Орқа елкаси шлицали бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
астарли, иссиқ тутувчи икки қават қистирмали, икки ёнида ўйиқ чўнтакли, орқа боғичли, икки ёқлама пальто;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ қайтарма ёқали, икки ёнида ўйиқ ва битта кўкрак чўнтакли, бир ёқлама костюм-пиджак. Почаси манжетсиз шимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
астарли, очиқ қайтарма ёқали, қўшиб тикилган енгли, икки ёнида ўйиқ листочкали чўнтаги бўлган, бир ёқлама плаш (фақат ўрта бошлиқлар таркиби учун). Полочкали ва орқа елкасида тўғри шаклли қирқма кокеткалари, орқа елкаси шлицали бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Изоҳ: аёллар учун костюмларда бир томонлама орқа бурмали тўғри юбка бўлиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) темир йўл транспорти ходимларининг бутун шахсий таркиби учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшиб тикилган ёқачали, тугмаларида илгаги бўлган блуза-кўйлак, блузанинг пастки қисми белбоғ билан тугайди. Қайтарма ёқали, манжетли енги бўлган аёллар блузкаси. Аёллар блуза-кўйлаги ва блузкалар кулранг, ҳаворанг, оқ рангли бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тепа қисми костюмга мос газламадан иборат, кизаги қора фуражка. Соябони қора, локланган. Фуражка кизагининг устки қисмида ва фуражканинг тепасида яшил рангли ҳошия бўлади, Локомотив машинисти фуражкаси кизагининг устки четига, жияк пастига зар уқа осилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
костюмнинг рангидаги жун берет (бош кийим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори бошлиқлар таркиби учун — кулранг қоракўлдан, катта ва ўрта бошлиқлар таркиби учун — қора қоракўлдан ва ходимларнинг бошқа тоифалари учун — қора рангли эчки мўйнасидан ёки сунъий мўйнадан тикилган телпак. Телпакнинг устки қисми кўк рангли мовутдан тикилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг барча тоифалари учун қора рангли пойабзал;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
костюмнинг рангига мос кўк ёки кулранг тусдаги сидирға рангли галстук.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёпиштириб тикилган заррин уқалар ва енгга тикилган шу рангдаги рамзлар, кумушранг юлдуз (юлдузчалар) ва тикма белгилар бошлиқлар таркиби учун фарқловчи белгилар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Енгга тикилган белгилар енгларнинг сиртқи томонига, пастки четларига параллель ҳолда жойлаштирилади. Енгининг пастки чети билан зар уқанинг пастки чети ўртасидаги масофа 90 миллиметрни, зар уқанинг узунлиги 110 миллиметрни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юқори бошлиқлар таркиби учун фарқловчи белгилар қуйидагича кўринишда бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) эни 60 мм бўлган зар уқанинг юқори ва пастки қисми яшил жияк билан ҳошияланган бўлади. Зар уқанинг ўқ чизиғи бўйлаб 20 мм катталикда кумушранг юлдузчалар тикилади. Юқориги бурчакдаги зар уқа тепасига костюмга мос газламадан, параллель томонлар ўртасида 40 мм катталикда, олтинсимон рангдаги ип билан ҳошияланган тўғри олтиёқли белги жойлаштирилади. Олтиёқли белги ичига 30 мм катталикдаги техник белги тикиб қўйилади. Олтиёқли енгга, зар уқанинг кўндаланг ўқ чизиғи бўйлаб, зар уқадан белгининг марказигача 40 мм масофага тикиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) юқори раҳбарлар таркиби пиджагининг ёқасида яшил рангли жияк бўлади ва унга дафна дарахти япроғи кўринишидаги олтинсимон рангдаги ип тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Компаниянинг катта ва ўрта бошлиқлар таркиби учун фарқловчи белгилар қуйидаги кўринишда бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта бошлиқлар таркиби учун — костюм енгларига узунлиги 6 мм бўлган иккита зар уқа ёпиштириб тикилади, зар уқалар ўртасида 4 мм катталикдаги яшил рангли узунасига тортилган чизиқли эни 30 миллиметрли битта зар уқа жойлашган бўлади. Кенг зар уқа бўйлаб, ўқ чизиғи бўйича кумуш рангли, 20 мм катталикда биттадан тўрттагача металл юлдузчалар маҳкамланади ёки қадалади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта бошлиқлар таркиби учун — енгларга узунлиги 15 мм, ораси 4 мм бўлган яшил рангдаги узунасига тортилган чизиқли иккита зар уқа ёпиштириб тикилади. Узунасига тортилган чизиқ бўйлаб 20 мм катталикда биттадан тўрттагача кумуш рангли металл юлдузчалар маҳкамланади ёки қадалади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Катта ва ўрта бошлиқлар таркиби костюмининг енгига ёпиштириб тикилган қопламаларнинг устки бурчагига, костюмга мос рангда, параллель томонлар ўртасида 35 мм катталикда, яшил рангли ип билан ҳошияланган тўғри олтиёқли белги жойлаштирилади. Олтиёқли белги ичига 20 мм катталикдаги металл техник белги маҳкамланади. Олтиёқли белги енгга, қопламанинг кўндаланг ўқ чизиғи бўйлаб, қопламанинг юқори қисмидан олтиёқли белгининг марказигача бўлган 40 мм масофага тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун костюмнинг рангига мос газламадан эни 65 мм ва бўйи асосидан тепасигача 90—100 мм катталикда тикилган бешёқли белги фарқловчи белгилар ҳисобланади, Бешёқли белгининг юқори қисми юмалоқланган бўлади. Бешёқли белгида юқори ва ёй томонлардан 5 мм масофада яшил рангли жияк бўлади. Бешёқли белгининг марказий қисмида дафна дарахти барглари чамбарагидан иборат 25 мм катталикдаги техник белги ҳамда чамбаракнинг юқори қисмида 45 мм катталикда темир йўл транспорти рамзи бўлади. Чамбаракнинг пастки қисмида «ЎТЙ» ёзувли лента тасвирланади. Техник белги, чамбарак, рамз ва ёзувли лента сариқ рангда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бошлиқлар таркиби костюмидаги бешёқли белгининг пастки томонларига параллель равишда улардан ва жиякдан 5 мм масофада эни 12 мм бўлган яшил рангли йўл-йўл чизиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун — пальто, пиджак ва нимчанинг ўнг енгига унинг юқори нуқтасидан бешёқли белгининг юмалоқланган томонигача 120 мм масофада фарқловчи белгилар ёпиштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун — пиджакнинг ёқасига костюмнинг рангига мос газламадан 60Х30 мм катталикда белгилар (петлицалар) тикилади, белгиларда олтинсимон рангда кант бўлади. Катта бошлиқлар таркиби петлицаларига 20Х4 мм катталикда, олтинсимон рангли, тўғри бурчакли иккита, ўрта бошлиқлар таркибидагиларникига — битта металл маҳкамланади. Тўғри бурчакли металл петлица кўндаланг ўқнинг тўғри бурчагига маҳкамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун — петлицаларнинг юқори қисмига 20 мм катталикда, олтинсимон рангли металл техник белги маҳкамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Темир йўл транспортининг рамзи қанотлари бўлган эллипссимон ғилдиракдан иборат бўлади. Пиджак ва нимчалардаги рамзларда ғилдирак диаметри — 20Х12 мм, рамзнинг узунлиги — 70 мм бўлади. Юқори ва оддий ходимлар таркиби учун рамз олтинсимон рангли металлдан бўлади. Рамз пиджак, нимчанинг ўнг томонига, кўкракка тақилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош кийимга тақиладиган нишон (кокарда) эни 25 мм ва баландлиги 30 мм бўлган, ичи тўк яшил рангли, олтинсимон ҳошияланган эллипсдан иборат бўлади, ичида олтинсимон рангдаги техник белги тасвирланади. Нишон олтинсимон рангдаги дафна дарахти баргидан иборат чамбарак металлдан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компаниянинг юқори бошлиқлари таркиби учун чамбарак тикилади, катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун чамбарак металлдан тайёрланади. Фуражканинг тепа қисмидаги чамбарак устига ғилдираги — 20Х12 мм ва узунлиги — 60 мм катталикдаги темир йўл транспорти рамзи маҳкамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ёзги вақтда кўйлак ва блузкадаги фарқловчи белгилар — асосининг эни 55 мм ва тепасининг эни 45 мм, узунлиги 130—140 мм бўлган ва устки учи юмалоқланган, тўрт бурчак кўринишдаги, елкага тақиладиган белгилардан иборат бўлади. Тўрт бурчак белги кул ранг ипак (вискоза) зар уқадан ёки газламадан тайёрланади, Юқори бошлиқлар таркиби учун — тўрт бурчакли белгининг атрофида олтинсимон рангли жияк бўлади, катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар учун — белгиларда жияк бўлмайди,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўрт бурчакли белги ичига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори бошлиқлар таркиби учун — енгга қўйиладиган белгилар учун белгиланган юлдузчалар тикилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта бошлиқлар таркиби учун — тўрт бурчак асосига, тўрт бурчакнинг марказий ўқи бўйича жойлашган ва унинг асосига йўналтирилган, бурчак кўринишидаги, эни 6 миллиметрдан бўлган иккита зар уқа тикилади. Зар ўқалар оралиғи 2 мм бўлади. Тўрт бурчак ичига, зар уқа юқорисига енгга қўйиладиган белгилар учун белгиланган металл юлдузчалар жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта бошлиқлар таркиби учун — катта бошлиқлар таркиби учун белгиланган битта зар уқа тикилади. Ичига, зар уқа юқорисига енгга қўйиладиган белгилар учун белгиланган металл юлдузчалар жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бошлиқлар таркиби учун — тўрт бурчакнинг пастки қисмига, тўрт бурчакнинг марказий чизиғи бўйича жойлашган ва унинг асосига йўналтирилган, бурчак кўринишидаги, эни 12 мм бўлган, яшил рангли йўл-йўл чизиқ тикилади. Тўрт бурчакнинг юқори қисмига 20 мм катталикдаги металл техник белги маҳкамланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оддий ходимлар таркиби учун — тўрт бурчакнинг юқори қисмига 20 мм катталикдаги металл техник белги маҳкамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Елкадаги белгиларда юлдузлар (юлдузчалар) олтинсимон рангда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Елкадаги белгилар кўйлакка, блузкага диаметри 15 мм бўлган, олтинсимон рангли тугма билан маҳкамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Юқори, катта ва ўрта бошлиқлар таркиби учун — фуражка соябони тепасига олтинсимон рангли тўқима ип, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидагиларникига локланган қора тасмача маҳкамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Барча тоифадаги ходимларнинг тугмалари олтинсимон рангли бўлади. Юқори раҳбарлар таркиби учун — тугмаларда Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланади, ходимларнинг бошқа тоифалари учун техник белги бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг шахсий таркиби учун формали кийим-бош бериш нормалари ва кийиш муддатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Буюмларнинг номи‎

Ўлчов бирлиги‎

Сони‎

Кийиш муддати (йил)‎

1‎

2‎

3‎

4‎

1. Юқори раҳбарлар таркиби учун‎
Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто‎

дона‎

1‎

4‎

Тўқ кўк рангли жун газламадан тикилган костюм‎

комплект‎

1‎

2‎

Оч кулранг жун газламадан тикилган костюм

комплект‎‎

1‎

2‎

Тўқ кўк рангли ярим жун газламадан тикилган плаш‎

дона‎

1‎

3‎

Фуражка‎
Телпак‎
Блузка-кўйлак‎
Қора рангли пойабзал‎
Галстук‎
2. Катта бошлиқлар таркиби учун
Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто‎

дона‎

1‎

3‎

Тўқ кўк рангли жун газламадан тикилган костюм‎

комплект‎

1‎

2‎

Оч кулранг жун газламадан тикилган костюм‎

комплект‎

1‎

2‎

Тўқ кўк рангли ярим жун газламадан тикилган костюм‎

дона‎

1‎

3‎

Фуражка‎
Телпак‎
Блузка-кўйлак‎
Қора рангли пойабзал‎
Галстук‎
Ўрта бошлиқлар таркиби учун
Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто‎

дона‎

1‎

3‎

Тўқ кўк рангли жун газламадан тикилган костюм‎

комплект‎

1‎

2‎

Тўқ кўк рангли ярим жун газламадан тикилган плаш‎

дона‎

1‎

3‎

Фуражка‎
Телпак‎
Блузка-кўйлак‎
Қора рангли пойабзал‎
Галстук‎
Кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун‎
Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто‎

дона‎

1‎

3‎

Тўқ кўк рангли жун газламадан тикилган костюм‎

комплект‎

1‎

2‎

Фуражка‎
Телпак‎
Блузка-кўйлак‎
Қора рангли пойабзал‎
Галстук‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Кийиш муддати кўрсатилмаган формали кийим-бошлар компаниянинг шахсий таркиби томонидан савдо шохобчасидан нақд пулга сотиб олинади.