Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.06.1993 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.06.1993 йилдаги 261-сон
Kuchga kirish sanasi
01.06.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АСОСИЙ ФОНДЛАР (ВОСИТАЛАР)НИ қайта БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси асосий фондларининг баланс қийматини ҳозир амал қилувчи нархларга ва уларни такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитларига мувофиқлаштириш, шунингдек, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш учун зарур негиз яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фондлар (воситалар)ни бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг 1993 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта баҳолаш 1993 йил 1 сентябргача ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотларга асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни мазкур қарор билан белгиланган муддатда ўтказишда услубий раҳбарликни ва амалий ёрдам кўрсатишни ҳамда қайта баҳолашнинг натижалари бухгалтерия ва статистика ҳисоботида акс эттирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда биринчи раҳбарлар бошчилигида асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни ўтказишни ташкил этиш ва унинг сифатини назорат қилиш учун тегишли ишчи комиссиялари тузсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мўлжалланган асосий фондлар (воситалар) биринчи навбатда қайта баҳоланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси асосий фондлар (воситалар) қийматини қайта баҳолашнинг бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа хўжалик субъектларидан олинган натижаларини умумлаштирсин ҳамда уларни 1993 йилнинг 1 ноябридан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси устав сармоясининг миқдорини ёки корхоналар ва ташкилотларни аукционда ва танлов бўйича сотишда уларнинг дастлабки баҳосини белгилашни, шунингдек, давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда корхоналар ва ташкилотлар ходимларига бериладиган имтиёзлар миқдорини белгилашни мазкур қарорга мувофиқ ўтказиладиган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижарага олинган давлат мол-мулкини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мазкур қарор чиққанга қадар ижара шартномаси тузган корхоналар ва ташкилотлар мол-мулкнинг қолган қисмини сотиб олишни қайта баҳолашни ҳисобга олган холда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, мол-мулкка ва амортизацияга солинадиган солиқ 1993 йил охиригача мазкур қарорга биноан ўтказиладиган қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда асосий фондлар (воситалар) қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Давлат мулки қўмитасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 12,65 млн. сўм ажратсин,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзшартномасавдо» шаклларни ва асосий фондлар (воситалар) қийматини қайта баҳолаш Тартибини кўпайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига 0,5 тонна ёзув қоғози ва 4,5 тонна газета қоғози ажратсин,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси томонидан асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолаш Тартиби ва ушбу масала бўйича статистика ҳисоботи шакли тақдим этилгандан кейин 20 кун муддатда буюртманомага мувофиқ нусха кўпайтиришни ва уларни жўнатишни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда унинг материалларини ишлаб чиқиш муносабати билан почта-телеграф корреспонденциялари, бандероллар ва жўнатмаларнинг биринчи навбатда қабул қилиниши ва олувчиларга етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 1 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261-сон