13.03.1997 йилдаги 139-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.1997 йилдаги 139-сон
Kuchga kirish sanasi
13.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2009
 LexUZ шарҳи
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда адвокатлик бюролари, адвокатлик ҳайъатлар адвокатлик фирмаларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида;
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларини рўйхатдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
4. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар ўз фаолиятини амалга оширувчи адвокатлар ҳайъати уларнинг уставлари адвокатлар ҳайъати умумий йиғилишлари томонидан тасдиқлангандан, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин, таъсис йиғилиши ва таъсис шартномаси баёни бундан истиснодир, тегишли адлия органларида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари ва адвокатлик фирмалари томонидан ўз таъсис шартномалари ва уставларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда адлия органлари адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларига аниқланган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма киритишга ҳақлидир. Рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек таъсис ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган тақдирда (уставда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш) рўйхатдан ўтказувчи орган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъатлари ва адвокатлик фирмасидан хўжалик суди орқали энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жарима ундиришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия малака комиссиясининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг олий юридик маълумотга эга бўлган, малака имтиҳони топширган фуқаросига берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия белгиланган шаклда (3-илова) берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.
Бериладиган лицензияга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади ва у мана шу тартиб рақами билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Давлат реестрларига (4-илова) киритилади. Лицензия адлия органи (раҳбари ўринбосари) томонидан имзоланади ва ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади. Реестрни сақлаш муддати — 75 йил.
20. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни беришда «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар, биринчи марта адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган шахслар эса энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
22. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган шахслар (кейинги ўринларда адвокат деб аталади) «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган адвокатлик фаолияти турини амалга оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ажнабий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, агар бу тўғридан-тўғри Қонун билан тақиқланмаган бўлса, бошқа ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этмаган, адвокатлик фаолиятини амалга оширишдан бош тортган, шунингдек 6 ойдан ортиқ вақт давомида лицензияда назарда тутилмаган фаолият тури билан шуғулланмаган тақдирда адлия органи малака комиссиясига унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиши учун тақдимнома киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолат мавжуд бўлган даврда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тақиқланишини англатади.
32. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши мазкур Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳолатлар бошланиши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.