04.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2548-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 04.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2548-2
Kuchga kirish sanasi
04.12.2020
Ҳужжат 04.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

«Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2548-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 3, КТБ-443-13, 06-17/2-4246, 14-Қ/Қ, 119 ва 58/ҚҚ-сон «Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2548, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 13-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2020 йил 28 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон

Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-сон

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙУЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 23 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ққ-63-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 25 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
667-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-2020-сон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 28 ноябрдаги 5-сон, Олий судининг 2020 йил 25 ноябрдаги 667-сон, Бош прокуратурасининг 2020 йил 23 ноябрдаги кқ-63-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 54-сон ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 12-2020-сон қарорига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «таништирув ва малакавий амалиётни» деган сўзлар «таништирув ва битирув малакавий амалиётни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) номидаги «таништирув ва малакавий амалиётни» деган сўзлар «таништирув ва битирув малакавий амалиётни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) муқаддима, 1-бобнинг номи, 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) талабалари томонидан таништирув ва битирув малакавий амалиётни, шунингдек стажировка ўташ тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилувчи ташкилот — талабалар томонидан амалиёт ўталаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, хўжалик бошқаруви органи, тижорат ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилоти, молия-банк ва бошқа муассасаларнинг юридик хизмати, шунингдек юридик клиникалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалиёт — назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш, амалиётда ишлашга тайёр бўлишни таъминлашга қаратилган ўқув жараёнининг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таништирув амалиёти — бакалавриатнинг I — III курс талабалари томонидан келажакдаги касбий фаолият ҳақида маълумотлар олиш ва назарий билимларни мустаҳкамлаш ҳамда ажратилган кредитларни ўзлаштириш мақсадида ўталадиган ихтиёрий амалиёт тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиёт — таълимнинг якунловчи босқичи ҳисобланадиган ва бакалавриатнинг IV курс талабалари томонидан назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалиётда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш орқали амалиётда ишлашга тайёр бўлишларини таъминлаш, шунингдек, битирув малакавий иши мавзуси бўйича материаллар тўплаш мақсадида ўталадиган мажбурий амалиёт тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка — магистратура босқичи талабалари томонидан амалий кўникма ва педагогик маҳорат ҳосил қилишга қаратилган, ажратилган кредитларини ўзлаштириш мақсадида ўталадиган ихтиёрий амалиёт тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари — ўқув юкламасида амалиёт соати ажратилган, шунингдек битирув малакавий амалиётни ташкил этишга ҳамда уни назорат қилишга масъул бўлган ОТМ ўқитувчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари — талабаларни амалий кўникмаларга ўргатиш ва ОТМдан бириктирилган амалиёт раҳбари билан биргаликда эгалланган билимларни баҳолаш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётни ўташ дастури — ишчи-ўқув режаларини ҳисобга олган ҳолда ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган дастур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Талабалар амалиёти қуйидаги турларда ўталади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таништирув амалиёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиёт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировка.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалиёт ўташ муддати ва ҳажми ишчи ўқув режа, модуль (фанлар) ўқув дастурлари, амалиёт ўташ дастури билан белгиланади ва амалиёт ўтаганлик учун тегишли кредитлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг ишчи-ўқув режасига тегишли қоидалари Тошкент давлат юридик университетининг ўқув режасига нисбатан қўлланилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Амалиётни тайёрлаш, таъминлаш ва ўташни мувофиқлаштиришни ОТМнинг амалиётни ташкиллаштирувчи бўлинмаси амалга оширади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 4-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 11-боб билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11-боб. Таништирув амалиётини ўташ тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Таништирув амалиёти ишчи-ўқув режада назарда тутилган энг кам соатлар ҳажмида талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида ўталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Таништирув амалиёти талаба томонидан қабул қилувчи ташкилот билан келишилган ҳолда ўталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Таништирув амалиёти юзасидан қабул қилувчи ташкилот томонидан талабанинг амалиёт ўташ давомийлиги кўрсатилган маълумотнома тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим қилинган маълумотнома асосида кредитлар ўзлаштирилганлиги ҳисобга олинади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 5 — 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2-боб. Битирув малакавий амалиётни ўташ тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Битирув малакавий амалиёт уч босқичга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлов;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий;

ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Битирув малакавий амалиёт тайёрлов босқичининг биринчи кунида ишчи-ўқув режага асосан ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар амалиётни ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, уларни бажариш бўйича қўлланмаларни оладилар, битирув малакавий амалиёт ўташ ва битирув малакавий амалиёт ўташ тўғрисида ҳисобот тузиш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирув малакавий амалиётни ўташнинг бошида талабалар қабул қилувчи ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари билан биргаликда битирув малакавий амалиётни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалини тузадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Битирув малакавий амалиётни ўташнинг асосий босқичида талаба бевосита қабул қилувчи ташкилотда амалиётни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалида кўрсатиб ўтилган ишни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Битирув малакавий амалиёт якунлари бўйича ҳисоботни топшириш битирув малакавий амалиётнинг якуний босқичи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба битирув малакавий амалиёт тугаган куннинг кейинги иш кунида ОТМдан бириктирилган амалиёт раҳбарига амалиёт ўташ тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирув малакавий амалиёт якунлари бўйича ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот талаба томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирув малакавий амалиёт якунлари бўйича ҳисобот тўғридан-тўғри ёки электрон тизим орқали топширилади ҳамда Ўқув-услубий бошқарма томонидан шифрланган ҳолда баҳолаш учун профессор-ўқитувчиларга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Битирув малакавий амалиёт якунлари бўйича ҳисоботни баҳолаш қуйидаги мезонларга асосан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назарий ва амалий билимлар даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаба томонидан амалиёт давомида тўпланган материалларнинг тузилиши, даражаси ва сифати ҳамда уни ўташ давомида ўрганилган масалаларнинг ёритиб берилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Битирув малакавий амалиёт якунлари юзасидан баҳо ўқиш бўйича баҳоларга тенглаштирилади ва талабалар умумий ўзлаштиришининг якунларини чиқаришда ҳамда тегишли кредитларини ўзлаштирилганлигини белгилашда инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Битирув малакавий амалиёт ўташнинг кунлик давомийлиги ОТМ томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Битирув малакавий амалиётни ташкил этиш учун олдиндан ОТМ ректори томонидан амалиёт муддати ва уни ўташ жойи, масъул шахслар ва жўнатилаётган талабаларнинг, ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбарларининг таркибий рўйхати белгиланган буйруқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Талаба битирув малакавий амалиётни ўташда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиёт бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётни ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш бўйича тадбирларда иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётни ўташ дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбарининг талаби билан кўриб чиқиш учун битирув малакавий амалиётни ўташ тўғрисидаги ҳисоботини тақдим қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилувчи ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари битирув малакавий амалиётга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди, талабаларни ўз вақтида амалиёт ўташ жойларига тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётни ўташга кетаётган талабаларга уни ўташ бўйича йўл-йўриқлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларнинг битирув малакавий амалиётини ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилувчи ташкилот раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари билан алоқалар ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларга битирув малакавий амалиёт ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётнинг бутун даври учун талабаларга индивидуал режа тузади, қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётни ўташ жойларига талабаларни тақсимлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиётни ўташ муддатлари ва уни ўташ тартибига риоя қилиниши, шунингдек, битирув малакавий амалиётни ўташ дастури бажарилишининг назоратини, шу жумладан, бевосита талабалар амалиёт ўтаётган жойга чиқиш йўли билан амалга оширади.»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларга техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқлар кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган объектлари бўйича талабаларни тақсимлайди, унинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларни битирув малакавий амалиётни ўташ дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар томонидан битирув малакавий амалиётни ўташ дастурининг бажарилиши учун зарур шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларга ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилаётган иш устидан доимий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаба иш кунининг белгиланган давомийлигига риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаба иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирув малакавий амалиёт ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбарини талаба томонидан амалиёт ўташ дастури бажарилмаётганлиги ҳамда барча меҳнат интизоми бузилишлари ҳақида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари билан алоқани ушлаб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбарига талабага битирув малакавий амалиёт ўташ дастури билан боғлиқ бўлмаган топшириқларни бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Битирув малакавий амалиёт ОТМ билан қабул қилувчи ташкилот ўртасидаги қабул қилувчи ташкилотнинг амалиёт ўташ учун жой ажратиш мажбуриятини назарда тутувчи шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТМ ва қабул қилувчи ташкилот битирув малакавий амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предметини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, битирув малакавий амалиётни ташкил этиш тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини, шартномани бекор қилиш асосларини, шунингдек тарафларнинг жавобгарлигини келишиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Битирув малакавий амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талаба томонидан тегишли кредитларни қайта ўзлаштирилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 3-бобнинг номи, 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3-боб. Стажировка ўташ тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Стажировка талаба ихтиёрига кўра қабул қилувчи ташкилотларда, шунингдек тегишли модул (фан) ўқув дастурига мувофиқ педагогик амалиёт сифатида, қоида тариқасида, академик лицей ва техникумларда ўқув машғулотларини ўтказиш кўринишида ўталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Стажировка ўталганлиги қабул қилувчи ташкилотдан тақдим этиладиган маълумотнома асосида кредитларни ҳисобга олиш тартибида белгиланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 4-бобнинг номи, 20 — 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4-боб. Амалиётни ташкиллаштиришнинг шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Амалиётни барча босқичларда ташкил этиш талабалар томонидан касбий кўникмаларни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўқитувчиларнинг амалиётдаги ўқув юкламаси ишчи-ўқув режада кўрсатилган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар)дан ва амалиётни ўташ туридан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қабул қилувчи ташкилот амалиётга юборилган талабаларга амалиёт раҳбарини бириктиради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) 23 — 31-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5-боб. Моддий таъминот».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/2548-2/1602-сон)