Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2001 25.11.1995 йилдаги 443-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.1995 йилдаги 443-сон
Kuchga kirish sanasi
25.11.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2001
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН БУЗИШЛАР УЧУН МОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 мартдаги 106-сонли «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари, конструкциялари ва маҳсулотлари ишлаб чиқариш сифати устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, молиявий санкцияларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи – республика давлат бюджетига, 30 фоизи – маҳаллий бюджетга, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир ой муддатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексининг қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни улар мазкур соҳадаги қонунларни бузганликлари учун жавобгарликка тортиш қисмига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 25 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
443-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 25 ноябрдаги 443-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Стандартлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси («Давархитектқурилишназорат») тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қурилиш фаолияти соҳасидаги қонун бузишлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, қурилишда буюртмачилар ёки буюртмачи, пудратчи ва лойиҳалаш ташкилоти функциясини бирга олиб борувчилар ҳисобланадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотларга нисбатан қуйидаги қонун бузишлар учун маъмурий тартибда молиявий санкциялар қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорида фаолият турлари рўйхати бўйича белгиланган тартибда лицензия олмасдан объектни лойиҳаланганлик ва қурганлик учун – энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бинокорлик соҳасида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришда, ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, конструкциялари ва маҳсулотларининг пишиқлик параметрларини ва уларнинг экологик тозалигини пасайтиришга, бинолар, иморатлар, иншоотлар, уларнинг қисмлари ёки алоҳида конструктив элементларининг мустаҳкамлиги, чидамлилиги, ишончлилиги пасайиши ва йўқолишига олиб келувчи бинокорлик материаллари, конструкциялари ва маҳсулотлари ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар бузилиш мустаҳкамликнинг, пишиқликнинг йўқолишига олиб келса, энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар бузилиш мустаҳкамликнинг, пишиқликнинг пасайишига олиб келса, энг кам иш ҳақи миқдорининг қирқ баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар бузилиш ишончлиликнинг пасайишига олиб келса, энг кам иш ҳақи миқдорининг ўттиз баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иморатлар қуриш лойиҳаларини амалга ошириш қоидалари, иморатлар қуриш ва турар жой районларини, микрорайонларини ва шаҳарлар саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш, туманларни ва тарихий иморатларни қайта барпо этиш, архитектура ечимларини бажариш сифатининг бузилганлиги учун — энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни бажаришдан бош тортганлик ёки уларнинг ўз вақтида бажармаганлик учун — энг кам иш ҳақи миқдорининг беш баравари миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспекторининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг бошлиқлари – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг бошлиқлари қурилиш фаолияти соҳасидаги қонун бузишлар тўғрисида ишларни кўриб чиқадилар ва молиявий санкцияларни белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар бошқа давлат назорат органлари раҳбарларининг тақдимномаларига кўра мазкур Низомда назарда тутилган қурилиш соҳасидаги қонун бузишлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари нотўғри солинган жарималарни бекор қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йил давомида бир хилдаги қонун бузишлар такрорланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳалаш ёки қурилиш ишларини амалга оширишга берилган лицензиянинг амалда бўлишини уч ойгача муддатга тўхтатиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Молиявий санкциялар белгилаш айбдорларни ўзлари йўл қўйишган бузилишларни бартараф этиш ва кўрилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгиланадиган молиявий санкцияларнинг аниқ миқдорлари, қонун бузишнинг туси ва турига, рўй берган ёки рўй бериши мумкин бўлган оқибатларига қараб, қонун бузишлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахслар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Молиявий санкциялар белгилаш тўғрисидаги қарор юзасидан қарор чиқарилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида юқори мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин. Шикоятлар улар келиб тушган вақтдан бошлаб 15 кун муддатдан кечикмай кўриб чиқилади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинади. Шикоятлар бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан бир ой мудддатда хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Корхона томонидан шикоят тушган тақдирда молиявий санкциялар белгилаш ҳақидаги қарорни бажариш юқори органнинг мансабдор шахси томонидан шикоятни кўриб чиқиш учун ажратилган муддатга тўхтатиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ишлари туфайли корхона, муассаса ва ташкилотга зарар етказилган ҳолларда улар кўрилган зарарни ундириш тўғрисида даъво билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 46-модда)