03.09.2020 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори
Kuchga kirish sanasi
03.09.2020
Мазкур Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қонунчилик палатасида ўзи киритган қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун, шу жумладан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида, қоида тариқасида, маъруза билан сўзга чиқиш учун ўз вакилини тайинлайди.
Шунингдек, Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарорда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакили кўрсатилади, у қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш чоғида иштирок этади. Қарорда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маъруза билан сўзга чиқадиган вакили ҳам кўрсатилади (бундан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти шахсан сўзга чиқадиган ҳоллар мустасно).
Шуларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2020 йил 9 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида»ги қарорининг 2-бандига тегишли ўзгартиш киритиб, унда қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш чоғида иштирок этиш учун Конституциявий суднинг вакилини ҳамда уни биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маъруза билан сўзга чиқадиган вакилни белгилаш лозим.