Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
К.Д. Ушинский номидаги ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институтини халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институтига айлантириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш сифатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг К.Д. Ушинский номидаги ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институтини Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш марказий институтига ўзбек шоири, олим ва маърифатпарвар А. Авлоний номи берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 апрель,
169-сон