16.10.1992 йилдаги 474-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 16.10.1992 йилдаги 474-сон
Kuchga kirish sanasi
16.10.1992
Ҳужжат 30.10.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИГА НАРХЛАРНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ мамлакатларидан келтирилаётган энергия манбалари нархларининг ошиши, нефть ва газ қазиб олиш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашиши муносабати билан ҳамда иссиқлик-энергетика мажмуи тармоқлари ва республика халқ хўжалигининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йил 19 октябрдан бошлаб нефть, табиий ва суюлтирилган газ, газ конденсати, электр, иссиқлик энергияси ва кўмир истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблар шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар бўйича амалга оширилади, бюджет, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва аҳоли бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 10 кун муддат ичида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига иссиқлик-энергетика мажмуи тармоқлари бўйича рентабелликнинг чекланган даражалари тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 258-сон қарори билан ўз кучини йўқотган )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 429-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар, идоралар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар нефть ва нефть маҳсулотлари, кўмир, суюлтирилган газ, табиий газ ва газ кондесати қолдиқларини шартномавий нархлар даражасигача қайта ҳисоблаб чиқишни амалга оширсинлар, қайта баҳолаш маблағларини ўз оборот маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига сотиладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг айрим турларига имтиёзли нархлар ва тарифлар белгиланиши муносабати билан Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашувга бериладиган дотациялар миқдорини бир ҳафта муддат ичида аниқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддат ичида ёқилғи ва энергиянинг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда прейскурантларнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёқилғи-энергетика тармоқлари маҳсулотларига шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг шакллантирилиши ва қўлланишининг тўғрилигини доимий назорат қилиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда улгуржи нархлар ва тарифларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида» 1992 йил 21 январдаги 20-сон қарорига 1-илованинг 1-бандидаги ёқилғи-энергетика тармоқлари маҳсулотларига улгуржи нархлар ва тарифлар ўзгаришининг чекланган миқдорларига тегишли қисми, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль бензинини тижорат нархларида сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарори, «Республика шаҳарларида йўловчилар ташиш тарифлари тўғрисида» 1992 йил 13 июндаги 278-сон қарорининг шаҳар ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш тарифларига тегишли қисми, «Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 1992 йил 4 июлдаги 306-сон қарори, «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар нархлари ва тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» 1992 йил 14 августдаги 381-сон қарорининг ёқилғи-энергетика ресурсларига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
474-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 258-сон қарори билан ўз кучини йўқотган )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 429-модда)