Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.09.1992 йилдаги 452-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 28.09.1992 йилдаги 452-сон
Kuchga kirish sanasi
28.09.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚАРИСИГА ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИБ КЕТИШ ҚОИДАЛАРИНИНГ ЖИДДИЙ БУЗИЛАЁТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси ташқарисига товар-моддий бойликларни олиб кетишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида» Қонунининг, мазкур масала бўйича хом ашё, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини олиб кетишни тартибга солувчи Ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши бозор муносабатларига ўтиш шароитларида Ўзбекистоннинг ички бозорини ҳимоя қилишга анча ёрдам берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, кўрилаётган чоралар республика ташқарисига қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ғайриқонуний олиб чиқиб кетишни камайтиришга имкон бермади. 1992 йил бошидан буён белгиланган тартибни бузишларнинг 10 мингдан ортиқ ҳоллари (умумий миқдори 707 млн сўм) аниқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига республиканинг экспорт бойликлари бўлган пахта толаси, момиқ, пилла, жун ва бошқа қишлоқ хўжалиги хом ашёсини, рангли металларни олиб чиқиб кетишда қоида бузиш ва суиистеъмолликлар тез-тез учраб турибди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган даврда 214 млн сўмлик пахтачилик маҳсулотларини ғайриқонуний олиб кетишга уриниш ҳоллари аниқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол бозорида ана шундай кескин аҳвол сақланиб турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси валютага харид қилиб олаётган чой, қанд-шакар, ун каби озиқ-овқат маҳсулотларини, халқ истеъмоли молларини, шунингдек, ўсимлик ва мол ёғини, асални, эҳтиёж катта бўлган товарларни, шу жумладан, қурилиш материалларини, металл конструкциялар ва техника асбоб-ускуналарини республика ташқарисига олиб кетишга уринишларнинг кўпдан-кўп ҳоллари мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни бир вақтда Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» акционерлик бирлашмаси, «Ўздавметаллконцерн», «Ўзпахтасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг республика аҳолисини товарлар билан таъминлашдаги кескин аҳволдан ташвишга тушаётганликлари сезилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Ҳакимов), Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси (ўртоқ Желтоухов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (ўртоқ Шамшетов) ва Андижон (ўртоқ Олимов), Жиззах (ўртоқ Ортиқмуродов), Самарқанд (ўртоқ Қиличев), Сурхондарё (ўртоқ Холбоев) вилоятлари ҳокимликлари томонидан товар-моддий бойликларни жўнатиш устидан қаттиқ назоратнинг йўқлигини қайд этиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим вазирликлар, идоралар, концернлар, маҳаллий бошқарув органлари ҳужжатларни кўпинча етарли текширмасдан товар-моддий бойликларни олиб кетишга ноқонуний рухсатномалар беряптилар, лицензия бериш ҳуқуқидан фойдаланиш устидан назоратни бўш амалга оширяптилар. Кўпинча ўз ваколатларига кирувчи у ёки бу маҳсулотни олиб кетишга рухсатнома учун мурожаат қилувчиларни юқори органларга жўнатиб, ортиқча сансалорликларни вужудга келтирмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитасининг ўз ишида ҳам камчиликлар мавжуд. Унинг томонидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Унинг шахсий таркибида, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш бўйича ишларни анча яхшилаш талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона хизматлари томонидан мусодара қилинган товар-моддий бойликларни реализация қилишнинг аниқ тартиби ва унинг устидан қаттиқ назорат ҳанузгача таъминланган эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий ахборот воситалари ички бозорни ҳимоя қилиш муаммоларини, бу йўналишда божхона хизматлари, ҳуқуқ-тартибот ва маҳаллий бошқарув органларининг кундалик фаолиятини суст ёритаяптилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳукумат қарорларининг бажарилиши бўйича етарлича назоратни таъминланмаганлиги, республика ташқарисига товар-моддий бойликларни олиб кетишнинг белгиланган тартибига қаттиқ риоя қилишни таъминловчи узил-кесил чораларни кўрмаганлиги, бу ишда жиддий нуқсонларга йўл қўйганлиги учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўртоқ К.Н. Ортиқмуродовга қаттиқ ҳайфсан эълон қилинсин ва у шундай ҳолларнинг қайтарилишига йўл қўйилган тақдирда унинг бундан кейин эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўртоқ Ф.Н. Fиёсов қаттиқ огоҳлантирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўртоқ Т.Р. Қиличевга, Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўртоқ М.А. Олимовга бу ишдаги камчиликлари кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Давлат божхона қўмитасининг материаллари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ Д.Н. Шамшетовнинг товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юзасидан белгиланган тартибни таъминлаш ишида йўл қўйган камчиликлар учун шахсан жавобгарлиги масаласини кўриб чиқсин ва тегишли қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўздавметаллконцерн» (ўртоқ Мақсудов), «Ўзпахтасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Ҳакимов), «Ўзенгилсаноатсотиш» (ўртоқ Умарбеков), «Ўзшартномасавдо» (ўртоқ Шарипов), «Ўзбексавдо» (ўртоқ Усмонов) давлат уюшмалари, «Ўздавнефтмаҳсулот» (ўртоқ Ҳусаинов) акционерлик бирлашмаси, Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси (ўртоқ Желтоухов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси (ўртоқ Рафиқов), Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов) раҳбарлари ўз тасарруфларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юзасидан белгиланган тартибга риоя қилишлари учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин ҳамда улардан хом ашё ва маҳсулотларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетишга кўмаклашаётган, шу мақсадлар учун транспорт ажратишда суиистеьмолчиликка йўл қўяётган шахсларга нисбатан энг қаттиқ жазо чораларини кўриш талаб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ўз тасарруфларидаги корхоналарда ва энг аввало, кичик ва қўшма корхоналарда, ташкилотларда, муассасаларда товар-моддий бойликларнинг республикадан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини чуқур таҳлил қилсинлар, хом ашё ва маҳсулотларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолларига йўл қўймайдиган пухта чоралар кўрсинлар, республика Ҳукумати томонидан белгиланган амалдаги тартибни таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— комиссияларнинг товар-моддий бойликларни олиб чиқиб кетиш масаласи бўйича ишларини фаоллаштирсинлар, уларнинг таркибига божхона хизмати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларини киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ишларнинг аҳволини мунтазам равишда кўриб борсинлар ҳамда хом ашё, маҳсулотларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юзасидан белгиланган тартибнинг бузилишига йўл қўймаслик юзасидан қаттиқ чоралар кўрсинлар. Товар-моддий бойликларнинг ғайриқонуний олиб чиқиб кетилишига кўмаклашаётган, транспортдан тўғри фойдаланишда тегишли назоратни амалга оширмаётган тасарруфдаги корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача жазо чораларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига хом ашё ва маҳсулотларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетишнинг олдини олишни, мусодара қилинган товар-моддий бойликларнинг сотилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишни, вазирликлар ва идораларнинг, маҳаллий бошқарув органларининг республика ички бозорини ҳимоя қилиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб боришни, маъмурий ва иқтисодий чоралар комплексини назарда тутувчи таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ўз фаолиятини асосан хом ашё, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари республикадан ташқарига ғайриқонуний олиб кетилишининг олдини олишга қаратсин. Олиб кетилаётган юкларга декларация тузишнинг ва уларнинг олиб чиқиб кетилиши қонуний эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг, республикадан ташқарига юкларни олиб кетувчи автотранспорт воситалари, ҳаракатдаги темир йўл состави, авиация ва дарё кемаларини текшириш бўйича ишларнинг пухталигини таъминласин, ушланган юкларнинг белгиланган тартибда сақланиши ва топширилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— маҳсулотларни тегишли рухсатномасиз олиб чиқиб кетишга йўл қўймаслик тўғрисида меҳнат жамоалари ўртасида, яшаш жойларида, оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини мунтазам олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— кадрлар билан ишлашни, уларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини яхшиласин, божхона хизмати ходимларининг ўз хизмат мавқеларини суиистеъмол қилишларини, ваколатларини ошириб юборишларини истисно қилувчи таъсирчан чора-тадбирлар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни фаоллаштирсин. Республика ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган товар-моддий бойликларнинг ҳар бир ушлаб қолиниш ҳоллари ҳақида уларни шошилинч равишда хабардор қилсин, биргаликда кўриб чиқсин ва тегишли чора-тадбирлар қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Давлат телерадиокомпаниясига, республика газеталари таҳририятларига ички бозорни ҳимоя қилиш муаммоларини, товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига ғайриқонуний олиб чиқиб кетиш бўйича аниқланган ҳолларга доир материалларни кўпроқ ёритиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитасидан, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Судидан ишларни кучайтириш ҳамда қонунларга риоя қилиниши ва республика Ҳукуматининг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳақидаги қарорларининг бажарилиши, товар-моддий бойликларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича судларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш, ғайриқонуний олиб чиқиб кетишларни аниқлаш, бунга кўмаклашувчи шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича шошилинч чоралар кўриш сўралсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 28 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
452-сон