26.09.2020 йилдаги 590-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.09.2020 йилдаги 590-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2021
Ҳужжат 01.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
590-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 590-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3а-иловага мувофиқ»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 3а-илова қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 280-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом 2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлар томонидан парвариш қилинаётган «меринос» зотли қўй ҳамда «ангор» зотли эчкилардан қирқиб олиниб, қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда — ҳунармандлар ва ташкилотлар) сотилган жун учун субсидия бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия — чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлар томонидан «меринос» зотли қўй ҳамда «ангор» зотли эчкилар етиштириш учун сарфланган харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган пул маблағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик — »меринос» зотли қўй ҳамда «ангор» зотли эчкиларни парвариш қилиш, такрор кўпайтириш ҳамда жун етиштириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия олувчилар — ушбу Низом билан белгиланган тартибда «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни парвариш қилиб, қирқиб олинган жунни ҳунармандлар ва ташкилотларга сотадиган чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга «меринос» зотли қўй ҳамда «ангор» зотли эчкилардан қирқиб олиниб, ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм жун учун давлат томонидан икки минг сўмдан субсидия ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринларда — туман комиссияси) календарь йилнинг 1 майига қадар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига (кейинги ўринларда — вилоят комиссияси) киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни беш иш кунида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Агентлик томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган кўрсаткичлардан келиб чиқиб субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик субсидия ажратиш бўйича туман комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Субсидия олувчи «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жунини ҳунармандлар ва ташкилотларга сотгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ариза билан мурожаат қилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жунини сотишда тўлдирилган олди-сотди шартнома, ҳисобварақ-фактура рақами ва тўлов топшириқномаси нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жуни сотилган ҳунарманд ёки ташкилот номи ҳамда унинг солиқ тўловчи сифатидаги идентификация рақами (СТИР);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия олувчининг тижорат банки ва ундаги ҳисобварағи бўйича маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ариза туман комиссияси котиби томонидан қабул қилинади ҳамда қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси субсидия олувчига қайтарилади. Субсидия олувчиларнинг аризалари тикилган ва муҳрланган журналга туман комиссияси котиби томонидан қайд этилади ва янгиланиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Субсидия олувчининг аризаси туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман комиссияси ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида уч нусхада хулоса қабул қилади ва шу куннинг ўзида ўз хулосаси ҳақида субсидия олувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, субсидия олиш учун туман комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилса, аризалар туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия ажратиш ва ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, хулосанинг биринчи нусхаси мурожаат эгасида ва иккинчи нусхаси туман комиссиясида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман комиссияси субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани бир иш кунида вилоят комиссиясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вилоят комиссияси туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчининг ҳужжатларини кўриб чиқади ва субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида Агентликка юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жун сотилгандаги электрон ҳисобварақ-фактура кўрсатилмаса ёки кўрсатилган рақамнинг ҳаққонийлиги тасдиқланмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жунни сотиб олган субъект қўлда гилам тўқиш фаолияти билан шуғулланмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза тақдим этган субъектда «меринос» зотли қўй ёки «ангор» зотли эчки мавжуд бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Субсидияни ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Агентликка ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агентлик вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва икки иш кунида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига субсидия маблағларини ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда молия йили якуни бўйича Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ажратилган субсидиялар мақсадли ишлатилиши устидан назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

______________ туман (шаҳар) комиссияси
раиси _____________________________
(Ф.И.О.)

20__ й «_____» ________________

____________туманида (шаҳрида) 20__ йилда «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш прогнози

Т/р

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни етиштирувчи хўжаликлар номи

«Меринос» зотли
қўй
лар

бош сони
(бош)

Қириб олинадиган жун

(кг)

«Ангор» зотли
эчкилар
бош сони

(бош)

Қириб олинадиган
жун

(кг)

Қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотиладиган жун

(кг)

Субсидия

бериш прогнози

инг сўм)

1.

2.

Туман (шаҳар) бўйича жами:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

______________ вилояти комиссияси раиси
____________________________
(Ф.И.О.)

20__ й «_____» ________________

____________ вилоятида 20__ йилда «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш прогнози

Т/р

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни етиштирувчи хўжаликлар номи

«Меринос» зотли
қўй
лар

бош сони
(бош)

Қириб олинадиган жун

(кг)

«Ангор» зотли
эчкилар
бош сони

(бош)

Қириб олинадиган
жун

(кг)

Қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар
ва ташкилотларга сотиладиган жун

(кг)

Субсидия

бериш прогнози

инг сўм)

_______________ тумани (шаҳри)

1.

2.

Туман (шаҳар) бўйича жами:

_______________ тумани (шаҳри)

1.

2.

Туман (шаҳар) бўйича жами:

Вилоят бўйича жами:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

«Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори
___________________________
(Ф.И.О.)

20__ й «_____» ________________

Республикада 20__ йилда «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш прогнози

Т/р

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни етиштирувчи хўжаликлар номи

«Меринос» зотли
қўй
лар

бош сони
(бош)

Қириб олинадиган жун

(кг)

«Ангор» зотли
эчкилар
бош сони

(бош)

Қириб олинадиган
жун

(кг)

Қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар
ва ташкилотларга сотиладиган жун

(кг)

Субсидия

бериш прогнози

инг сўм)

_______________ вилояти

1.

2.

Вилоят бўйича жами:

_______________ вилояти

1.

2.

Вилоят бўйича жами:

Республика бўйича жами:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

_______________ туман (шаҳар) комиссияси
раиси ____________________________
(Ф.И.О.)

20__ й «______» _________________

ХУЛОСА

_______________ вилояти _______________тумани (шаҳри)даги субсидия олишга талабгор _________________ нинг 20___ йил _______________даги мурожаати ва тақдим этилган ҳужжатлар туман(шаҳар) комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Т/р

«Меринос» зотли қўй
ва «
Ангор» зотли эчкиларни етиштирувчи хўжаликлар номи

«Меринос» зотли
қўй
лар

бош сони

(бош)

Қириб олинган жун

(кг)

«Ангор» зотли
эчкилар

бош сони

(бош)

Қириб олинган
жун

(кг)

Қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга
сотилган жун

(кг)

Субсидия

бериш прогнози

инг сўм)

1.

2.

Туман (шаҳар) бўйича жами:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ЯКУНИЙ ХУЛОСА

________ вилояти ________ тумани (шаҳри)даги _____(ташкилот номи)_____ га жами _______ минг сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*

________вилояти ________ тумани (шаҳри)даги _____(ташкилот номи)_____га қуйидагиларга, жумладан ______________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**

*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.

**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошида мазкур Низомга мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман молия бўлими мудири

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси

I босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Субсидия олувчилар рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Календарь йилининг
1 майга қадар

II босқич

Вилоят комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари )

Туман комиссияситомонидан тақдим этилган сусбсидия олувчилар рўйхати умумлаштирилиб «Ўзбекчорванасл» агентлигига тақдим этилади.

Календарь йилининг
5 майига қадар

III босқич

«Ўзбекчорванасл» агентлиги

Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхат умумлаштирилиб Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Беш иш кунида

IV босқич

Вазирлар
Маҳкамаси

«Ўзбекчорванасл» агентлик томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигига юборилади.

Уч иш кунида

V босқич

Молия вазирлиги

Субсидия ажратиш учун зарур маблағлар белгиланган тартибда «Ўзбекчорванасл» агентлигига ўтказиб берилади.

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланагандан сўнг

II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси

I босқич

Субсидия олувчи

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жунини ҳунармандлар ва ташкилотларга сотгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ариза билан мурожаат қилади.

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчки жунини ҳунармандлар ва ташкилотларга сотганда

II босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Субсидия олувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилади ва белгиланган шаклда уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Уч иш кунида

III босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Туман комиссияси томонидан субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда субсидия олувчини қабул қилинган хулоса тўғрисида хабардор қилади.

Хулоса қабул қилинган кунда

IV босқич

Туман комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)

Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Бир иш кунида

V босқич

Вилоят комиссияси
(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари)

Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида «Ўзбекчорванасл» агентлигига юборади.

Икки иш кунида

VI босқич

«Ўзбекчорванасл» агентлиги

Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Икки иш кунида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/590/1332-сон)