Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ДЕПОЗИТАРИЙЛАР ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
673-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 173-модда)