Ҳужжат кучини йўқотган 19.11.2021 08.11.1996 йилдаги 394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.11.1996 йилдаги 394-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 19.11.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 698-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий ахборот воситалари фаолиятида демократияни ривожлантиришга, ахборот маконини кенгайтиришга, журналистларнинг ижодий фаоллигини оширишга кўмаклашиш уларнинг ҳуқуқини ва ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек даврий босма нашрларнинг теле, радио, кино, видеодастурларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жамоат ташкилотлари муассасалар, газеталар, журналлар, телевидение ва радио таҳририятлари томонидан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси ташкил этилиши маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Уставининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда кенг жамоатчилик ушбу Жамғарманинг ташкил этилишини қўллаб-қувватлаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарманинг саъй-ҳаракатлари қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишга қаратилганлиги ҳисобга олинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш уларнинг демократия ва сўз эркинлигининг ҳақиқий муассасалари сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш даврий матбуот теле, радио, видео, ҳужжатли кино ва бошқа ахборот материаллари ислоҳотлар йўлини фаол ўтказувчиларига янги тафаккурни шакллантиришнинг таъсирчан воситасига одамларнинг фикр ва иродасининг холис ифодаловчисига айланиши учун уларнинг эркин тайёрланишини ва тарқалишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш журналистларнинг юридик ижтимоий-иқтисодий ва ижодий ҳуқуқларини, шаъни ва қадр-қимматини, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг маҳорати ва фуқаролик фаоллигини ошириш, хорижий оммавий ахборот воситалари билан касб тажрибаси айирбошлашни йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратиш, матбуот клублари, бошқа ижодий бирлашмалар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари фаолиятини молиявий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси илгари қабул қилинган мажбуриятлар, тузилган шартномалар, контрактлар ва уларга тегишли мол-мулк бўйича Ўзбекистон Республикаси матбуотини кўллаб-қувватловчи жамғарма ва Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бир қатор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик органлари ва жамоат ташкилотлари Жамғарманинг муассислари бўлганлиги ҳамда унга молиявий ва моддий-техникавий ёрдам кўрсатаётганлиги маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 25 млн. сўм ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагиларга розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ўз Уставида назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30-уйга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма, унинг бўлимлари, филиаллари ва унинг тузилмасига кирувчи корхоналар, бўш қолган маблағларни ўз моддий-техника базасини ривожлантиришга ва журналистларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш шарти билан, солиқларнинг барча турларидан 3 йилга озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Жамғармани ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Жамғарманинг тегишли счётларини очсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси томонидан Матбуот клуби ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Матбуот клубини Тошкент шаҳар, Матбуотчилар кўчаси, 32-уйга ижара ҳақисиз жойлаштирсин ва унинг ишлаши учун зарур шароитларни яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жамғармага унинг жойларда бўлимлари ва филиалларини ташкил этишга ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур шароитлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзавтосаноат» уюшмасининг Жамғармага ва унга қарашли ташкилотларга 2 та «Нексия», 3 та «Дамас», 1 та «Дамас» (юк автомашинаси), 10 та «Тико» автомашинасини бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган нархларда сотишига рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Жамғарма бошқарувини ва Матбуот клубини шаҳар ҳамда қўшимча Ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 11 сентябрдаги 451-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 8 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
394-сон