Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 3 декабрдаги 713-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»гиқарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 24 апрель,
405-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.,4-5-сон, 113-модда)