27.08.2020 йилдаги ПФ-6053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.08.2020 йилдаги ПФ-6053-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.2020
Ҳужжат 28.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоятнинг ўзига хос табиий ҳудудларида янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, замонавий туристик инфратузилманинг жадал ривожланишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яратилган имкониятларга қарамасдан Тошкент вилоятида мавжуд туризм салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаган, туристик инфратузилмани ривожлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган, хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланган мамлакатлар даражасидан кам бўлмаган салоҳиятга эга бўлсада, бугунги кунга келиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар етарли даражада эмас ҳамда ўз ечимини топмаган бир қатор муаммолар мавжуд. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, туманда маҳаллий бошқарув тизимидаги муаммолар сабабли, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида манзилли ишлар йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмалари эскирган ва талаб даражасида эмас, ахборот-телекоммуникация тармоқлари етарли даражада ташкил этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, туманнинг бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш якунига етказилмаганлиги сабабли ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида амалга оширилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, туманнинг асосий қисми дам олиш рекреацион ҳудуд бўлишига қарамасдан, чиқиндиларни қайта ишлаш, атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ҳолати қониқарсиз даражага келиб қолган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўстонлиқ туманининг маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма билан таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бўстонлиқ туманининг туристик йўналишдаги рақобатдош устунликларидан самарали фойдаланиш, ҳудуднинг ихтисослашувини аниқ белгилаш, туристик, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани (кейинги ўринларда — туман) ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Бунда, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича таклиф киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва давлат бошқаруви органлари туман бўлинмаларининг тузилмаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларини туманда масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини назорат қилади, шунингдек, камчиликларга йўл қўйган масъул ташкилотлар раҳбарларига нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган чоралар кўриш бўйича таклиф киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида туманда жойлашган аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объекти бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектлар, шунингдек, туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари Дирекцияга кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) реализация қилиш учун ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Чорвоқ» эркин туристик зонаси (кейинги ўринларда — эркин туристик зона) ҳудудида жойлашган ҳамда ушбу банднинг «б» кичик бандига асосан Дирекцияга ўтказилган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) эркин туристик зона ҳудудида жойлашган ер участкалари ер фондини бир тоифадан бошқасига ўзгартириш, уни туристик инфратузилмани ривожлантириш учун ажратиш эркин туристик зона Маъмурий кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади. Бунда, ер участкалари эгаларига Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларидан фаолият турига мос ер участкаси ва етказилган зарарни қоплаш назарда тутилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) туманда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини юритиш учун электрон онлайн аукцион орқали сотувга қўйиш Дирекция қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) эркин туристик зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини сотиб олган инвесторларга ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқлари истисно тариқасида Тошкент вилояти ҳокимининг алоҳида қарори қабул қилинмасдан расмийлаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) туманда (эркин туристик зона ҳудудида жойлашган ер участкалари бундан мустасно), шу жумладан ўрмон фонди ерларида ер участкаларини ажратиш, кўчмас мулкни бузиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани қуриш билан боғлиқ қарорлар Дирекция билан мажбурий тарзда келишилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) туман ҳокими тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, туман прокуратураси, ички ишлар ва солиқ бўлинмаларининг раҳбарлари эса мақоми, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича тегишлича ушбу давлат органларининг республика даражасидаги раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) барча давлат бошқаруви органларининг республика даражасидаги раҳбар (ўринбосар)ларидан бири бир вақтнинг ўзида уларнинг тумандаги тегишлича ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун бириктирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Дирекция директорига қуйидаги ваколатлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари билан инвестиция, кредит, молиявий ёрдам ва грантлар жалб этиш бўйича келишувлар (меморандум, шартномалар) тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда жойлашган ер участкалари ва давлат мулки объектларини реализация қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда жойлашган давлат мулки объектларини гаровга қўйиш орқали кредитлар олиш ва жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида нуфузли консалтинг компаниялари, ҳудудда барпо этилаётган йирик объектларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларига нуфузли хорижий лойиҳа ва пудрат компаниялари ҳамда малакали экспертларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида эркин туристик зона ҳудудида яшил зоналарни ташкил қилиш, айрим ҳудудларда эса табиатга зарар келтирадиган хўжалик фаолиятини, шу жумладан чорвачилик, деҳқончилик, янги саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш тақиқланган зоналарни белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган айрим давлат хизматларини аутсорсинг тизими асосида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объектлари бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарув компанияларига бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг туристик инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан биринчи босқичда ажратиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит. Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан иккинчи босқичда кредит ажратилиши мазкур Фармон билан белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилган ва аниқ натижаларга эришилгандан сўнг амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити Дирекцияга 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR+3 фоизда ажратилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредити ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Жамғарма тушумлари, туманнинг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари, етмаган қисмини республика бюджети ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмаларини яхшилаш, ахборот-телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудлар ва паркларни яратиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ободонлаштириш, атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ замонавий ечимларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш учун жалб қилинган кредитларни қайтариш, уларнинг фоиз ставкаларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин туристик зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланадиган харажатларни қоплаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияга юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Жамғарма маблағларини тақсимловчиси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари тижорат банклари депозитларига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда лицензия ва рухсатнома беришдан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан республика ва вилоят маҳаллий бюджетига тушадиган маблағлар ва божлар тўлиқлигича туман маҳаллий бюджетига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари), шунингдек, ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Жамғармага йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, туманнинг ўзига хос туристик қиёфасини яратиш ва аҳоли турар жойларини замонавий инфратузилма асосида қайта барпо этиш мақсадида мазкур ҳудудда жойлашган аҳоли турар жойларини реконструкция қилиш (бино ташқи фасади ва томларини ўзгартириш, қайта қуриш, туризм хизматларини ривожлантириш учун зарур бўлган асбоб-ускунлар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш) учун кредитлар, шу жумладан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими даврида туман ҳокимлиги фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий бошқарув тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, шу жумладан таъмирталаб таълим, тиббиёт ташкилотларини зарур анжомлар, буюмлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши ҳамда маҳсулотлар (хизматлар) экспортини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллий бюджетнинг даромадини кўпайтириш, «яширин иқтисодиёт» улушини камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ахборот-телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология ва атроф-муҳитни яхшилаш, шу жумладан чиқиндиларни утилизация қилишнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда туман ҳокимлиги фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман ҳокимлигига қуйидаги қўшимча асосий устувор вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий секторда туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида кенг тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий туристик инфратузилма объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, ресторан ва кафелар ҳамда туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)да туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шу жумладан туризмни ривожлантириш учун мўлжалланган ер участкаларини зоналар ва лотларга ажратиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулотлари ва хизматларининг туманда диверсификация қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қаноатлантиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи туманнинг ички туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташриф буюрган туристларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда истиқомат қилувчи аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда ишлаб чиқилган туризм маҳсулотларининг халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилинишини таъминлаш, туманнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз ҳудуд сифатидаги имижини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро рейтингларга асосан туризмни ривожлантиришга етакчи хорижий мамлакатлар, жумладан Туркия, Франция, Испания, Швейцария, Япония ва Корея Республикаси каби мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этган ҳолда жисмоний тарбия-соғломлаштириш спорт базаларини ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақалари ўтказишга мўлжалланган ёзги ва қишки спорт объектлари ва иншоотларини барпо этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тумандаги спорт базалари ҳамда спорт объектлари ва иншоотларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт турлари бўйича маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини, шунингдек, нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали спорт туризмини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ва профессионал спортни, шу жумладан ёзги ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик ва ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, ушбу йўналишга халқаро молия институтлари грантлари ва маблағларини жалб этиш ҳамда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда янги туристик ва ижтимоий инфратузилма объектлари, шу жумладан меҳмонхона, умумий овқатланиш, маданий кўнгил очар масканлари, дам олиш ва сайр қилиш учун яшил зоналари, парклар сонини кескин кўпайтириш, соҳада янги хизматлар турларини кенгайтириш, транспорт ва логистикани ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг барча ҳудудларида, шу жумладан тоғли ва олис қишлоқларида ахборот-телекоммуникация тармоқларини қуриш, ахборот, алоқа, интернет хизматлари сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илғор хорижий тажрибани ўрганиш якунлари бўйича мазкур Фармонда белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш учун 2020 йил 1 декабрга қадар туманда мутлақо янги ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафардан иборат бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ҳокимига туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция директори таклифига асосан бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки, Дирекциянинг бошқарув тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва тартиби эркин туристик зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туманда амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шуъбаси ташкил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба штат бирликлари Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тошкент вилояти табиатини муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан самарали назоратни ташкил этиш ҳамда ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ноқонуний объектлар қурилишининг олдини олиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 10 та штат бирлигини ажратиш орқали Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура туман ҳудудида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмаларига қўшимча ажратилаётган бошқарув ходимлари, шунингдек, янги ташкил қилинаётган давлат органлари ва ташкилотлари бошқаруви ходимлари сони тегишлича Тошкент вилояти бўйича ҳокимият, қурилиш, адлия, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Адлия вазирлиги туман ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда консультантларни жалб қилган ҳолда давлат бошқаруви органлари ваколатларининг функционал таҳлили асосида маъмурий-бошқарув жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва давлат хизматларини кўрсатиш ишларининг самарадорлигини оширишни назарда тутувчи тумандаги бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда туман ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базасини янгилаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Қурилиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳамда ноқонуний объектлар қурганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагиларга:

а) Дирекция сўровларига асосан эркин туристик зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини дастлабки жойлашувини ва режалаштириш ишларини амалга ошириш учун ўз электрон геофондларидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси — давлат ўрмон кадастри тоифасига кирувчи объектлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК — давлат шаҳарсозлик кадастри тоифасига кирувчи объектларнинг муҳандислик-геологик қидирувлар ишлари ва топографик хариталар бўйича маълумотларни электрон тарзда (бепул) ёки нусха кўчириш орқали (тўлов сифатида фақат нусха кўчириш харажатлари олинади) Дирекцияга очиқ маълумотлар шаклида тақдим этишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Дирекцияга эркин туристик зонанинг инфратузилмасини ривожлантириш учун, шунингдек, туманнинг туристик салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини (дронларни) сотиб олиш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қурилиш вазирлиги ҳамда «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК 2021 йил 1 февралга қадар маҳаллий ва хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда туман ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ўн кун муддатда эркин туристик зона ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Жамғармага 10 миллиард сўмгача бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат органлари ва ташкилотлари икки ой муддатда бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан туман бўлинмалари бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, заруратга кўра, янги бино қуриш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўн кун муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тоғли жойларда туристик инфратузилмани ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аmirsoy» тоғ-чанғи курорти мажмуасини қуришнинг 2-босқичини амалга ошириш тўғрисида»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) икки ой муддатда эркин туристик зонада янги истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда унинг чегараларини кенгайтириш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жорий йил якунига қадар «Оксок ота» ва «Нурек ота» дарёлари атрофлари бўйлаб туристик объектларни барпо этиш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр ва алоқа тармоғи инфратузилмасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпания Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5273-сон Фармонига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов 2020 йил 20 декабрга қадар ушбу Фармон ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 27 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6053-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Бўстонлиқ туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сони

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

I. Давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмаларига қўшимча ажратиладиган бошқарув ходимлари

1.

Қурилиш бўлими

6*

2.

Туман туризм полицияси

10**

3.

Адлия бўлими

3*

4.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

8*

5.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси

5*

II. Янги ташкил қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари бошқаруви ходимлари сони

6.

Қурилиш соҳасида туман назорат инспекцияси

10*

7.

Туман ҳокимлиги ҳузурида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси

5***

Жами

47

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* давлат бошқаруви органларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** қўшимча штат бирликлари давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони. Бундан ташқари, туман туризм полициясининг қўшимча яна 15 нафар ходимини сақлаш, шу жумладан рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа зарур бўлган харажатлар Бўстонлиқ тумани маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** туман ҳокими ҳокимлик ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бошқарув ходимларининг сонига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5273-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидан «Энергия тежаш миллий компанияси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзмиллийбанк, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асака» АТБ» сўзлари «тижорат банклари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тижорат банкларига:»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон; 10.02.2021 й., 09/21/6165/0104-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)