27.08.2020 йилдаги 520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2020 йилдаги 520-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, ёғоч ва ёғоч қириндили хомашё ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек, аҳолини муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг республика бўйича тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 мартдан бошлаб павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд кишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа олимларини жалб қилган ҳолда, павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, павловния плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўрмон хўжалиги ерларини хатловдан ўтказсин ва павловния плантацияларини электрон хариталарга жойлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат аграр университети ва бошқа илмий муассасалар билан биргаликда республикада илм-фан ва инновацион технологияларга асосланган уруғсиз, стерил дурагай кўчатларини in-vitro, қаламча ва бошқа вегетатив усулларда тайёрлаш ва кўпайтириш бўйича бир ой муддатда тавсиялар ишлаб чиқиб, ўзларининг веб-сайтларида жойлаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Асаларичилари уюшмасига павловния плантацияларида сифатли асал етиштириш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда павловния дарахти плантацияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳа таклифларига белгиланган тартибда хорижий ва маҳаллий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзстандарт» агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси павловниядан олинадиган қурилиш материаллари маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш, стандартлаштиришни ва сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда, павловния ёғочи ва ёғоч қириндиси импортининг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш, кўчатларини етиштириш, ундан қурилиш материаллари ва мебель саноатида ёғоч ва ёғоч қиринди хомашёси сифатида, тиббиётда ҳамда ободонлаштиришда фойдаланиш муаммолари билан боғлиқ илмий-тадқиқот, инновация ишлари ҳамда стартап лойиҳаларини шакллантириш бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида белгиланган тартибда танловлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ўтказиладиган инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида павловния дарахти ва ундан олинган маҳсулотлар намуналари билан ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ва фермерларни кенг миқёсда таништириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 27 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
520-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/520/1231-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон)