LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 1992 йил 18 августдаги қарорида Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг самарасиз фаолияти чуқур таҳлил қилинган.
Шу далилларга қўшилиб, Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, халқ хўжалигини бошқаришнинг муҳим соҳаларини мустаҳкамлаш мақсадида истиқболли кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Сиёсатшунослик ва бошқарув институти ўз олдига қўйилган вазифаларни бажармади. Мустақил Ўзбекистон Республикаси учун жуда зарур бўлган дипломатия хизмати, амалий социология, халқаро журналистика соҳасида ишлайдиган мутахассислар тайёрлаш ҳозирга қадар бошланган эмас.
Вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, республиканинг сиёсий ва иқтисодий суверенитети, иқтисодий-ҳуқуқий бошқариш ва бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик муносабатларини тартибга солиш муаммолари, бугунги куннинг асосий муаммоларидан бири бўлган миллатлараро муносабатлар муаммолари, республикани иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш истиқболини белгилаш масалаларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш бошлаб юборилган эмас.
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини тугатиш ҳақида 1992 йил 18 августдаги таклифи қабул қилинсин.
2. Сиёсатшунослик ва бошқарув институти 1992 йилнинг 15 сентябридан тугатилсин ва амалдаги конунчиликка мувофиқ уни тугатиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирлар кўриш таъминлансин.
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тугатиладиган Сиёсатшунослик ва бошқарув институти талабалари ва тингловчилари контингентини 10 кун муддат ичида республика олий ўқув юртларининг тегишли факультетларига ва бўлимларига тақсимласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Молия вазирлиги мутахассислар тайёрлаш режасига ва бюджетга ўзгартишлар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг кўрсатиб ўтилган қарорига кўра тугатиш комиссияси тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.