12.08.2020 йилдаги 479-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.2020 йилдаги 479-сон
Kuchga kirish sanasi
13.08.2020
Ҳужжат 13.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 12 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
479-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 479-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 10-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 11-банд қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«и) органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида зарур маълумотларни олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа манфаатдор тадбиркорлик субъектлари учун ўқув ва маслаҳат хизматларини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик маҳсулот ва хом ашёларни сертификатлаштириш идоралари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчи ташкилотлар, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги электрон ахборот базасини яратади, унинг доимий янгиланиб туришини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик маҳсулот ва хом ашёларни сертификатлаштириш идоралари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчи ташкилотлар, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги реестрни юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика миқёсида ва ҳудудлар кесимида органик маҳсулотлар етиштиришга ўтган ер майдонлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва реализация қилиниши (экспорт ва импорт) тўғрисидаги расмий маълумотларни чоп этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш доирасида халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик уруғчиликни ташкил этади ҳамда ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини кенгайтиради ва жадаллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо тармоқларида органик сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг реализация қилинишини тартибга солади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятининг эквивалентлигини баҳолайди ва авторизациялаш тизимини яратади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/479/1167-сон)