07.08.2020 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2020 йилдаги 468-сон
Kuchga kirish sanasi
08.08.2020
Ҳужжат 08.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ 2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Осиё Олимпия кенгашининг (кейинги ўринларда — ООК) 2019 йил 28 сентябрда Доха шаҳрида (Қатар) бўлиб ўтган 73-Ижроқўм йиғилишида 2025 йилда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда — «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинлари) ўтказишга розилик билдириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида юридик мақомга эга бўлган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ООК ва спорт турлари бўйича Осиё спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ООК томонидан тасдиқланган Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, Осиё ўйинларининг дастурини ҳамда миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, «Тошкент — 2025» Осиё ўйинларининг логотипини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида Осиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни мувофиқлаштириш ва зарур ҳолларда Ташкилий қўмита ва манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телевизион кўрсатувларни тақдим этиш ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, ўйинлар, унинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинлари ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, Осиё ўйинларига ҳомийларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг бориши оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар рўйхатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ташкилий қўмитага мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Дирекциянинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Дирекциянинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, Дирекциянинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилий қўмитага (А.А. Абдухакимов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январга қадар ООК раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш бўйича барча вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни оператив ҳал этиш вазифалари юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи ҳамда Ташкилий қўмита аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.М. Шаабдурахмонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 7 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
468-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раиси

2.

Д.Х. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

Р.М. Шаабдурахмонов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

4.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

5.

А.К. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

6.

Т.А. Ишметов

молия вазири

7.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

8.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

9.

С.Э. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони

10.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

11.

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

12.

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

13.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

14.

М.Б. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

15.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

16.

И.Р. Махкамов

транспорт вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

17.

Р.С. Ирматов

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

18.

Б.Қ. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси бош санитария врачи

19.

О.А. Касимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

20.

Ш.И. Асадов

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

21.

У.А. Хусанов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б

22.

Р.М. Исмаилов

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б.

23.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

24.

А.К. Кучимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

25.

Р.А. Талипов

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

26.

Лавозимига кўра

Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар (уюшмалар) раислари (раис ўринбосарлари, бош котиблари)

27.

Лавозимига кўра

«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси директори, Ташкилий қўмита котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий масалалар

1.

Осиё Олимпия Кенгаши (кейинги ўринларда — ООК) раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини амалга ошириш.

1. ООК делегациясининг Тошкентга ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиёўйинларини ўтказиш учун расмий ҳужжат имзоланиши (шартнома, келишув меморандуми) тадбирини ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ООК раҳбари ўртасидаги олий даражадаги учрашувни ташкил этиш.

2021 йил

1 январга қадар

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2.

Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини (кейинги ўринларда — Осиё ўйинлари) ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини ООКга тақдим этиш учун тайёрлаш.

Осиё ўйинларини ООК Конституцияси асосида ўтказилиши бўйича:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати;

2. Тошкент шаҳар ҳокими;

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари;

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари томонидан кафолат хатларини жўнатиш.

2021 йил

1 январга қадар

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

ДХХ Чегара қўшинлари,

Давлат солиқ қўмитаси

3.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.

1. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.

3. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни,
шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.

2020 — 2025 йиллар

келишувга мувофиқ

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

4.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерацияларивакилларига Осиё ўйинлари ўтказиладиган объектларни кўрсатиш.

1. Тошкент шаҳридаги объекларни тайёрлаш.

2. Қўшимча тарзда кўриладиган объектлар захирасини тайёрлаш.

ООК ташрифи давомида

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

5.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекциясини ташкил этиш

1. Дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, дирекция тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Дирекциясининг уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил

1 апрель

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

Осиё ўйинларида бўлиб ўтадиган спорт турларини аниқлаш

1. Осиё ўйинларида мажбурий спорт турларини анақлаш.

2. Республикамизда ривожланган спорт турларини дастурга киритиш.

3. Медаллар олиш имкони бор спорт турларини дастурга киритиш.

2021 йил

1 май

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

7.

Осиё ўйинларини ўтказиш жараёнига тайёргарлик кўриш

1. Халқаро спорт федерациялари билан мусобақа ўтказиш тизимини танлаб олиш.

2. Осиё ўйинларининг спорт турлари бўйича мусобақаларини ўтказиш учун мусобақа ҳакамлари тизимларига буюртма бериш.

2022 йил

1 май

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

II. Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш

8.

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари, Хитойнинг Шантау ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ташкилллаштириш тажрибасини ўрганиш

2021 йил Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Олимпия ўйинлари, 2021 ва 2022 йилларда Хитойнинг Шантау ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш. Бунда:

Осиё ўйинларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш бўйича вазирлик
ва идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркибини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасида Осиё ўйинларини ўтказишда самарали фойдаланиш.

Токио, Шантау ва Хангжоу Олимпия ва Осиё ўйинлари ташкилий қўмиталари билан учрашувлар ташкил қилиш.

2021-2022 йиллар

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги,

Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

III. Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ва янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, яратиладиган инфратузилма орқали келажакда Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш

9.

Тошкент шаҳри марказий йўлларини таъмирлаш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ишчи гуруҳини шакллантирган ҳолда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2021 йил

1 май

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10.

Тошкент шаҳрида мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда йирик Осиё ўйинларини ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг қурилиши ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш.

1. Мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш.

2. Ўрганиш асосида қўшимча инфратузилмалар ва уларни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2021 йил

1 май

Ташкилий қўмита, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги, Иктисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, АЖ «Uzbekistan Airaports», АЖ «Uzbekistan Airways», Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини бориши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

1. Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини бориши тўғрисида роликлар тайёрлаш;

2. Турли кўрсатувлар ва дастурлар ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси