05.08.2020 йилдаги 464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2020 йилдаги 464-сон
Kuchga kirish sanasi
06.08.2020
Ҳужжат 06.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган «Сузук ота» мажмуасини соз ҳолда сақлаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган «Сузук ота» мажмуасида ободонлаштириш, сунъий суғориш иншоотлари ва кўкаламзорлаштириш объектларини қуриш ишлари якунланганлиги ҳамда мажмуани сақлаш ва ундан фойдаланиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилда Департаментга ажратилган қўшимча штат бирликларига, «Сузук ота» мажмуасидан фойдаланиш ва сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда «Сузук ота» мажмуасидан фойдаланиш ва уни сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тузилмасидаги «Жами ходимлар сони — 274 киши» сўзлари «Жами ходимлар сони — 307 киши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
464-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 августдаги 464-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Махсус техника ва автотранспорт воситалари номи

Умумий сони

Ҳарид қилинадиган махсус техника ва автотранспорт воситалари сони

2020 йилда

2021 йилда

Жами

14

9

5

1.

ISUZU NQR 71PL базасидаги самосвал

2

1

1

2.

ISUZU NQR 71PL базасидаги чиқинди ташиш автомашинаси

1

1

3.

ISUZU FVR 33G базасидаги сув сепувчи ва супириб тозаловчи машинаси

1

1

4.

ISUZU SAZ NP 26 автобуси

1

1

5.

ISUZU NQR 71PL базасидаги юк ташувчи (тентли)

1

1

6.

DAMAS автомобили

1

1

7.

Ўт ўрувчи қурилма

3

3

8.

Триммер

2

2

9.

Мотоарра

1

1

10.

Пуркагич

1

1

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2020 й., 09/20/464/1142-сон)