04.08.2020 йилдаги 461-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.2020 йилдаги 461-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2020
Ҳужжат 25.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарур тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган 2 та ихтисослашган тиббиёт мажмуалари (кейинги ўринларда — ихтисослашган тиббиёт мажмуалари) барпо этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослашган тиббиёт мажмуаларининг қурилиши тугатилган биноларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мақсадида 2 та шифохона ташкил этилиб, уларни бошқариш вақтинчалик 1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналарини (кейинги ўринларда — махсус шифохоналар) ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналари тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, махсус шифохоналар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бошқа тиббиёт муассасаларидан тиббиёт ходимлари, ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус шифохоналарнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларнинг махсус шифохоналар билан қайта расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарни (кейинги ўринларда — вақтинчалик шифохоналар) қуйидаги тартибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Назарбек» соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Миллий гвардия ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда (стационар даволаш муассасаларида) даволанаётган беморлар сонидан ва ходимларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимлар, шу жумладан ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш чораларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) ва бошқа шахсларни жойлаштиришда биноларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорнинг 7-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вақтинчалик шифохоналарнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар ва бухгалтерия хизматлари тегишлича вақтинчалик шифохоналар бириктирилган ташкилотлар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларни сақлаш, жумладан, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, электр энергияси, табиий газ, ободонлаштириш, техник кўмаклашиш харажатлари тегишлича биноларни балансда сақловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) вақтинчалик шифохоналарга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг госпиталлари ва бошқа бюджет ташкилотларидан бириктириладиган мутахассис ва ходимларнинг асосий иш жойи бўйича пул таъминоти (иш ҳақи) сақлаб қолинади;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) махсус шифохоналар тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар белгиланган бош пудратчи ташкилотлар томонидан муассасаларни сақлаш билан боғлиқ жорий харажатлар буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар («COVID марказ») ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик тиббиёт ходимларига — 1,0 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ходимларга — 500 минг сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 9-бандида белгиланган тўловлар смена тугаш кунида, бироқ бир ойда 2 мартадан кам бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникаларнинг тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорининг 3-банди билан белгиланган бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вақтинчалик шифохоналарни жорий сақлаш, шунингдек, беморларни ҳамда жалб қилинган мутахассис ва бошқа ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси билан келишилган ҳолда қўшимча вақтинчалик шифохоналар ташкил этилганда, мазкур қарор билан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади ва ушбу қарор билан ўрнатилган нормативлар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч кун муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик шифохоналарни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан (зарур ҳолларда, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида), тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббиёт буюмлари, сарфлаш воситалари, шахсий ҳимоя, дезинфекция воситалари, ПЗР тестлар, реагентлар ва бошқалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг тиббиёт муассасаларидаги ҳамда марказлашган харидлар бўйича олинган товарларни қайта тақсимлаш орқали вақтинчалик шифохоналарнинг тезкор тайёргарлигини таъминласин, уларнинг бутлигини ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолияти тўхтатилгандан кейин барча технологик жиҳозлар қайтарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг пандемия шароитида махсус шифохоналар ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолиятини тезкор ташкил этиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган дори воситалари, дезинфекция буюмлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ва сарфлаш материаллар, хўжалик ва бошқа товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
беморлар ва ходимларни овқатлантириш, кир ювиш, ташиш, чиқиндиларни чиқариш ҳамда утилизация қилиш ва зарур ҳолларда лаборатория ва диагностика хизматларини ташкил этишда аутсорсинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки хафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган барча турдаги амбулатор ва стационар даволаш муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коронавирус билан касалланган беморларни даволаш муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган махсус қўшимча тўловларни такомиллаштириш ҳамда анестезиолог-реаниматолог врачларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Амбулатор поликлиника муассасалари қошида ташкил этилган мобил бригадалар ходимларига мехнат қонунчилиги билан ўрнатилган тунги вақтда ва байрам кунлари ишлаганлиги учун назарда тутилган миқдорларда ҳақ тўланиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналар, шу жумладан ихтисослашган тиббиёт мажмуаси ҳамда вақтинчалик шифохоналардан соғайиб чиққан беморларни ҳамда тиббиёт ходимларини ташиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаси асосида керакли миқдорда автобуслар ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ва идораларга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида мурувват ёрдами тариқасида юборилган ва юк ҳужжатлари жўнатувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган товар-моддий бойликлар истисно тариқасида, божхонадан чиқарилиши ва тақсимланиши бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидаги мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус шифохоналарни сақлаш ва бошқа харажатлар учун асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан вақтинчалик шифохоналар харажатларини амалга ошириш учун маблағ ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси — коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарни периметри бўйлаб кеча-кундуз қўриқлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси — коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарда ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлашга ва жамоат тартибини сақлашга масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбанов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 4 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
461-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналарининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 16 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Амалдаги нормативлар асосида штатлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарда беморларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг нормативлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Номланиши

Лавозими

Бемор сонига нисбатан

50

50 — 100

100 — 200

200 — 300

300 — 400

400 — 500

1.

Бошқарув ходимлари

Бош шифокор

1

1

1

1

1

1

Бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

2.

Шифокор ходимлар

Бўлим бошлиғи

1

2

4

6

8

10

Шифокор

5

10

20

30

40

50

Врач-эпидемиолог

1

1

1

1

Врач лаборант

1

1

1

2

3

4

Врач-патологоанатом

1

1

1

1

3.

Ўрта тиббиёт ходимлари

Катта ҳамшира

1

2

4

6

8

10

Ҳамшира

10

20

40

60

80

100

Лаборант

1

2

3

3

4

4

Провизор

1

1

1

1

1

1

ОЦС ҳамшираси

1

2

4

4

8

10

Дезинфектор

1

1

2

2

2

4

Патологоанатомия бўлими лаборанти

1

1

1

1

4.

Кичик тиббиёт ходимлар

Бўлим бекаси

1

2

4

4

8

8

Санитарка

10

20

40

60

80

100

5.

Бошқа ходимлар (заруратдан келиб чиқиб)

Хўжалик мудири

1

1

1

1

2

2

Электрик

1

1

1

1

2

2

Сантехник

1

1

1

1

2

2

Ҳайдовчи

1

1

1

1

1

Статист

1

1

1

1

1

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реанимация бўлинмаларида 1 та бўлим бошлиғи, 1 та катта ҳамшира, хар 6 нафар беморга (тўлиқ сменага) 2 та шифокор, 4 та хамшира, 2 та санитарка штатлари қўшиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беморлар сони: 500 — 1000 тагача бўлганда қўшимча 1 штат бирлиги — бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, 1 штат бирлиги — патологоанатом, 1 штат бирлиги — врач-эпидемиолог, ҳар 100 бемор сонига 2 штат бирлиги — бўлим бошлиғи, 10 штат бирлиги — шифокор, 1 штат бирлиги — врач-лаборант, 2 штат бирлиги — катта ҳамшира, 20 штат бирлиги — ҳамшира, 2 штат бирлиги — лаборант, 2 штат бирлиги — ОЦС ҳамшира, 1 штат бирлиги — дезинфектор, 2 штат бирлиги — бўлим бекаси, 20 штат бирлиги — санитарка лавозимлари қўшимча киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 09/20/461/1137-сон, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон; 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)