30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3271
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3271
Kuchga kirish sanasi
30.06.2020
Ҳужжат 01.08.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3271]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 22 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 22 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 22 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124/1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий тариф ставкаси ― бир ставка дарс соати учун ўқитувчининг маълумоти ва малака тоифасига кўра белгиланган базавий ҳақ миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчининг тариф ставкаси ― ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синф комплекти ― ўқувчиларни белгиланган меъёрлар асосида битта синфга жамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарс соатлари сеткаси ― умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида умумтаълим муассасасининг синфлар сони, синф комплектидаги ўқувчилар сони ва тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчилар мавжудлигини инобатга олган ҳолда барча фанлар бўйича шакллантирилган жами дарс соатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон дастур ― умумтаълим муассасалари тўғрисида зарур маълумотлар киритиладиган ва исталган вақтда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ушбу маълумотлардан фойдаланиш имкониятини яратиб берувчи дастур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 12-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 291-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 сентябрдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 3271-1, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасалари, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари ҳамда айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида синфлар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон «Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ комплектланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 12-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 291-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 сентябрдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 3271-1, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I вa III, II вa IV синфлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Умумтаълим муассасаларида синфлар комплектларини шакллантиришда синфлар бўйича жами ўқувчилар сони, шу жумладан ўғил ва қиз бола ўқувчилар, инклюзив таълим ва якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар сонининг мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган меъёрларга мувофиқ бўлиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида умумтаълим муассасаларида мазкур Низомда белгиланган меъёрлардан ортиқ синфлар комплектларини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Умумтаълим муассасалари ҳар йили 30 августга қадар таълим олаётган ҳамда I синфга қабул қилинаётган ўқувчиларнинг номма-ном рўйхатини шакллантиради ҳамда электрон дастур орқали маълумотларни тегишлилиги бўйича ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига кўриб чиқиш учун юборади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун умумтаълим муассасасининг директори масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Умумтаълим муассасалари томонидан электрон дастур орқали юборилган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд) бўйича бир-бирига яқин бўлган умумтаълим муассасаларидаги ўқувчилар сони ва синф комплектини ўзаро таққослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа умумтаълим муассасаларидан келган ва кетган ўқувчиларнинг умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида саноққа киритилганлиги ёки саноқдан чиқарилганлиги ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир синф бўйича ўтган йилга нисбатан синф сонининг ўсиши ёки камайишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиз ва ўғил болалар сонидан келиб чиқиб, синф ўқувчиларининг гуруҳларга тўғри ажратилганлиги ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда сунъий равишда синфлар сонининг кўпайиши ҳолатларига йўл қўймаслигини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқилган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 сентябрга қадар тасдиқланади ёки аниқланган хато ва камчиликларни асослантирган ҳолда қайта ишлаш учун юборилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ишлаш учун юборилган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар умумтаълим муассасаси томонидан қайта кўриб чиқилади ва ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига икки иш куни ичида электрон дастур орқали тасдиқлаш учун қайтадан юборилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 12-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 291-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 сентябрдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 3271-1, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқланган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмасининг ўз ҳудудидаги умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган синфлар комплектлари тўғрисидаги тегишли буйруғи қабул қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 12-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 291-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 сентябрдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 3271-1, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳар йили январь ойида зарурат туғилганда синфлар комплектлари мазкур Низомга асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тегишли молия йили учун тузилган харажатлар сметасида кўзда тутилган синфлар сонидан ортиқ синфларни ташкил этиш, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тарификация рўйхатларини шакллантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тарификация рўйхатларини шакллантириш учун умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси ишлаб чиқилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда таълим ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларида олиб бориладиган кам комплектли умумтаълим муассасаларида ўқиш, она тили ва адабиёт фанлари бўйича дарс соатлари сеткаси ўқувчилар таълим олишни хоҳлаган тилдан келиб чиқиб, умумтаълим муассасалари томонидан ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 12-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 291-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 сентябрдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 3271-1, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчиларнинг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки тегишинча ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 12-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 сентябрдаги 291-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 26 сентябрдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 3271-1, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 август)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитувчи мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тақсимланган дарс соатлари ҳар йили 17 сентябрга қадар электрон дастурга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаси томонидан ҳар йили 20 сентябрга қадар электрон дастурга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан исми, фамилияси, отасининг исми, диплом бўйича маълумоти, малака тоифаси тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий тариф ставкалари тўғрисида маълумотлар, шу жумладан ўқитувчининг тариф ставкалари тўғрисида маълумотлар (бунда ўқитувчининг ҳар бир фан учун маълумоти ва тегишли малака тоифаси берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик кенгаш томонидан ўқитувчилар ўртасида тақсимланган дарс соатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча ҳақ тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчига бириктирилган синф ва синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйда якка тартибда машғулотлар олиб бораётган ўқитувчиларга тақсимланган дарс соатлари ва улар бўйича ўқитувчи ходимнинг тариф ставкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан белгиланган ҳар ойлик устамалар миқдорлари (фоизи ва миқдори кўрсатилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланадиган бошқа устама ва қўшимча тўловлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан электрон дастурга киритилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати тегишлилиги бўйича ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига ҳар йили 20 сентябрга қадар кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун юборилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон дастурга ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатининг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари ҳар йили 25 сентябрга қадар ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини кўриб чиқади ва уларни тасдиқлайди ёки тасдиқлашни рад этади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич I ― IV синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 18 соат ва педагогик юкламаси ― 18 соатни ҳамда юқори V ― XI синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 20 соатни ва педагогик юклама ― 16 соатни ташкил этади, бунда ўқитувчининг педагогик юкламаси ҳафталик ўқув юкламасига мос равишда бошланғич I ― IV синфларда 1,0 коэффициентга, юқори V — XI синфларда 0,8 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасаларининг уйда якка тартибда машғулотлар олиб бораётган ўқитувчиларига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкасини ўқув ва педагогик юкламаларга бўлиш, уларни якка тартибда ўтказилган ҳақиқий дарс соатларига кўпайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон «Халқ таълими тизими ходимларига ҳақ тўлашни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган ўқитувчининг тариф ставкаси ҳамда лавозим маошлари миқдорига қўшимча ойига 50 фоиз тўлов амалга оширилганлиги (бунда якка тартибда ўқувчини уйда ўқитаётган ўқитувчиларнинг асосий ойлик юкламаси мактабда бўлиши шарт);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча ҳақ ўқитувчининг дафтарлар ва ёзма ишлар бўйича текшириладиган фанларнинг умумий соатлари ва синф комплектидаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорлар бўйича ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга биттадан ортиқ синфга раҳбарлик қилишга ва меҳнатини соатбай асосда олиб борувчи ўқитувчиларга синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилмаслиги (бунда бошланғич синфларда синф раҳбарлиги она тили, ўқиш ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча тўловлар белгиланган миқдорлар асосида умумтаълим муассасасидаги мавжуд жиҳозланган информатика кабинети сонига кўра ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
информатика кабинети мудирлиги информатика фани ўқитувчисига юклатилганлиги (бунда информатика фани бўйича мутахассис бўлмаган ҳолларда математика ёки физика фанлари ўқитувчиларига бириктирилиши мумкин, бир нафар информатика фани ўқитувчисига биттадан ортиқ информатика кабинети юклатилганда фақат битта информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ белгиланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар белгиланадиган ўқитувчилар рўйхати умумтаълим муассасасида ташкил этилган Устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ томонидан белгиланган талабларга кўра аниқланиши ва устамалар миқдорлари ўқитувчининг тариф ставкасига нисбатан ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ҳар ойлик қўшимча тўловлар ва устамалар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасасида фанлар бўйича вакант соатлар учун маблағларни режалаштириш барча устама ва қўшимчаларни (директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган устамалар бундан мустасно) инобатга олиб, бир ставкада ишловчи олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан келиб чиққан ҳолда электрон дастур орқали ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакант синф раҳбарлиги бўйича қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорларда ҳисобланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати мазкур Низомнинг 23-бандидаги мезонларга мувофиқ ҳолда тўлдирилган бўлса, улар ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тасдиқланади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 23-бандидаги мезонларга номувофиқ ҳолда тўлдирилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини тасдиқлаш рад этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тасдиқлаш рад этилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати хато ва камчиликларни асослантирган ҳолда қайта ишлаш учун умумтаълим муассасасига қайтарилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайтарилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати умумтаълим муассасаси томонидан икки иш куни ичида қайта кўриб чиқилади ва электрон дастур орқали қайта юборилади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта юборилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўқитувчиларининг тарификация рўйхати ўзгартирилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўқитувчилар ўртасида жами дарс соатлари режаси доирасида киритиладиган ўзгартиришлар умумтаълим муассасаси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатидаги синф сонининг кўпайиши ёки камайиши оқибатида киритиладиган ўзгартиришлар тегишли ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайта тасдиқланиши лозим.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта кўриб чиқилган базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) асосида ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати электрон дастур орқали қайта шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3271/1117-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)