Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2022 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3262
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3262
Kuchga kirish sanasi
01.10.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2022
Ҳужжат 01.10.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3262]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 18 июлдаги 14/6-сонли «Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3384, 06.09.2022 й.) асосан 2022 йил 7 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 27 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15/3-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/3-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ молиявий хизматлар истеъмолчилари билан муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) фаолиятига қўйиладиган минимал талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар — кредит ташкилотининг молиявий хизматларидан фойдаланиш истагида кредит ташкилотига мурожаат қилган, ушбу хизматдан фойдаланаётган ёки олдин фойдаланган жисмоний ва юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит — кредит ташкилоти томонидан берилаётган кредит, микроқарз ёки микрокредитлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат — истеъмолчи (ёки унинг вакили) томонидан оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда кредит ташкилотига юборилган ариза, шикоят ёки таклиф.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истеъмолчилар кредит ташкилотини ва улар томонидан тақдим этилаётган молиявий хизматларни эркин танлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти томонидан бир хизматнинг истеъмолчига қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кредит ташкилотининг молиявий хизматлари кредит ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларнинг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши ва компьютер воситасида босиб чиқаришда 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларнинг матни давлат тилида тузилади. Истеъмолчи ва кредит ташкилоти ўзаро келишивуга мувофиқ шартнома матни бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Истеъмолчига ахборот беришнинг минимал талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Маълумотлар беришнинг умумий минимал талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига ошкор этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар тўғрисидаги маълумотлар тижорат сирини ўз ичига олмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кредит ташкилотининг молиявий хизматларини тақдим этиш шартлари, ушбу шартларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар кредит ташкилотининг ахборот стендларида жойлаштириб борилиши, шунингдек кредит ташкилотининг расмий веб-сайтида (мавжуд бўлса) эълон қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Истеъмолчиларга кредит ташкилотининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим этилиши ва таништирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Истеъмолчи кредит ташкилотининг молиявий хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномасини (кредит, микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти истеъмолчини шартномага имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли эканлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кредит ташкилоти томонидан истеъмолчиларга кредит ташкилотининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида етказилиши лозим. Бунда кредит ташкилоти молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотларни бошқа тилларда ҳам тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилотининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Истеъмолчиларга кредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Микрокредит ташкилоти томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда бир ойда бир марта бепул тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитлаш лимити;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит ташкилоти истеъмолчининг талабига кўра, қуйидаги ҳужжатларнинг кредит ташкилоти томонидан тасдиқланган нусхаларини бепул (битта хизматни кўрсатиш шартномаси бўйича бир марта) беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти ва истеъмолчи томонидан имзоланган молиявий хизматни кўрсатиш тўғрисидаги шартномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи томонидан берилган ариза (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай аризанинг расмийлаштирилиши мажбурий бўлса ёки кредит ташкилотининг ички қоидаларига асосан кредит ташкилоти молиявий хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида бундай аризани расмийлаштирилиши шарт бўлганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ордер, тўлов топшириқномаси, электрон тўлов воситасига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти истеъмолчининг талабига кўра, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит ташкилоти томонидан истеъмолчига бу ҳақда асосли равишда ёзма хабар берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит ташкилоти истеъмолчиларга маълумот бериш учун кредит ташкилоти молиявий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида улар билан боғланиш алоқа воситаларини келишиб олиши ва ушбу алоқа воситалари орқали боғланиш имкониятини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Истеъмолчининг тегишли сўрови кредит ташкилотида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кредит ташкилоти хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома, истеъмолчи томонидан берилган ариза ва истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир иш куни ичида кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кредит ташкилоти истеъмолчига ёки унинг вакилига кредит ташкилоти молиявий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредит ташкилотининг ахборот стендларида қуйидаги ахборотлар жойлаштирилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилотининг тўлиқ номи, манзили, филиаллари манзиллари, иш вақти, боғланиш учун алоқа телефонлари ва электрон почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга молиявий хизматларни кўрсатиш тартиби, шартлари ва қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти операциялари бўйича тарифлар, фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақлари тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредит ташкилоти истеъмолчини молиявий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳақида хабардор қилиши, шунингдек, истеъмолчининг талабига кўра, мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ахборотни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилаётган хизматларнинг шартлари ва қиймати ҳақидаги ахборотни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кредит ташкилоти истеъмолчи билан тузиладиган шартнома шартларига истеъмолчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ўзгартиришларни кредит ташкилоти томонидан бир томонлама киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кредит шартномаси тузилгунга қадар кредит ташкилоти истеъмолчига қуйидаги ахборотни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг энг кўп миқдорини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитдан фойдаланиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, шунингдек истеъмолчи мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати (шартнома тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредит ёки қарзнинг асосий қиймати, фоизлари, комиссион ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги тарифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар қарздорнинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
воситачилик ҳақлари, тарифлар ва кредит олиш ҳамда унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларнинг батафсил рўйхати ва миқдорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда истеъмолчининг жавобгарлиги ва таваккалчиликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўювчи, кафил (кафолат берувчи) ва кредит шартномасининг тарафи ҳисобланган бошқа шахснинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти ҳамда истеъмолчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ундириш жараёнида истеъмолчининг ҳуқуқлари, шунингдек, кредит ташкилоти молиявий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган тарафларнинг жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, кредитни тақдим этиш ва ундан фойдаланиш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таъминотига қабул қилинадиган гаров турлари (агар гаров талаб қилинса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кредит ташкилоти истеъмолчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ таваккалчиликлар тўғрисида, шу жумладан, истеъмолчига нисбатан мажбуриятларни бузганлиги учун қўлланиладиган неустойка (жарима, пеня) ва уларнинг натижасида истеъмолчининг ҳаражатлари суммаси ошиши эҳтимоли тўғрисида ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кредит ташкилоти сўровига жавобан истеъмолчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тузилаётган кредит шартномасининг шартларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида истеъмолчи огоҳлантирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Истеъмолчи кредит олиш учун микрокредит ташкилотига мурожаат қилганида, микрокредит ташкилоти мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчига бепул тарзда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот варақаси кредит олиш учун буюртманома ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Кредит ташкилотининг истеъмолчи билан муносабатларни ташкил этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Кредит ташкилоти томонидан истеъмолчи билан муносабатларни амалга оширишнинг асосий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Истеъмолчида кредит ташкилоти хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари юзасидан саволлар юзага келганда, кредит ташкилоти истеъмолчига ушбу саволларнинг моҳияти бўйича асосли жавоб ва бошқа тегишли тушунтиришлар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кредит ташкилоти истеъмолчиларга қарз тўлашдан бўйин товлаш ва (ёки) уни тўламаганлик учун жавобгарликдан қочишнинг усул ва йўлларини қўллаш, шунингдек, бошқа шунга ўхшаш масалалар юзасидан (шу жумладан, бошқа молия ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҳам) маслаҳат бериш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кредит ташкилоти фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи бошқа кредит ташкилоти билан шартнома тузишига тўсқинлик қилиш мақсадида кредит ташкилоти томонидан кредит бюросига ва (ёки) бошқа ташкилотларга нотўғри ахборот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи учун мақбул шартларда расмийлаштирилган бошланғич қарзни қайтариш мақсадида уни бошқа кредит шартномасини тузишга рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг қарзи миқдорини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширганлиги учун кредит ташкилоти ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Истеъмолчиларга кредитлар бўйича хизмат кўрсатаётганда кредит ташкилотлари кредитлаш жавобгарлигининг ҳалоллик, шаффофлик, ишончлилик, шерикчилик муносабатлари, иқтисодий манфаатлар ва имкониятларни ҳисобга олиш тамойилларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Кредит ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича номинал ва реал фоиз ставкаларни кредит бериш санасидаги эълон қилинган фоиз ставкалари кўрсаткичларидан оширмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси тузилгунга қадар мазкур Низомнинг 18 ва 19-бандларига мувофиқ ахборотни истеъмолчига маълум қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси тузилгунга қадар қарз олувчининг тўловга қобилиятлилиги пухта ўрганиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчидан ундирилиши тақиқланган қўшимча йиғимлар, воситачилик ҳақлари ва бошқа тўловларни кредит шартномаси шартларига киритмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида шартнома тузилгандан кейин ва мижоз томонидан пул маблағлари олингунга қадар бўлган даврда истеъмолчининг кредит олишдан бепул асосда воз кечиш ҳуқуқини назарда тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида жарима санкцияларини ундирмаган ҳолда исталган вақтда истеъмолчининг кредитни муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқини назарда тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит қарздорлиги бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи ва неустойкаларнинг (пеня, жарималар) энг кўп умумий суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслигини назорат қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқлари чекланишига ва/ёки мажбуриятлари оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишига йўл қўйимаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Кредит ташкилотларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитларни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслардан қисқа муддатли микромолиявий хизматлар таъминотига кўчмас турар жой мулкини гаров сифатида қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар бериш ва кредитлар бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари олинган кредитлар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Истеъмолчи-жисмоний шахс кредит ташкилотининг молиявий хизматлари учун тўловларни амалга ошириш шаклини ўзи мустақил танлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Кредит ташкилоти томонидан тўлов шаклига қараб (нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар) кредит ташкилотининг хизматлари учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Истеъмолчиларга нисбатан кредит ташкилоти томонидан кредит ташкилотининг молиявий хизматлари учун тўловларни фақат ўзларининг кассалари орқали ва (ёки) нақд пул шаклида тўлаш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъи назар, ўзи танлаган кредит ташкилотига кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Кредит ташкилоти қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Кредит ташкилоти кредит операцияларини амалга оширишда қуйидагиларга риоя этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш муддати ва шартларини аниқ кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун кредит ташкилоти қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Кредит шартномасига илова қилинган кредитни қайтариш жадвали кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, кредит ташкилоти ва қарз олувчи томонидан имзоланиши, шунингдек, қоида тариқасида кредит шартномаси матнида иловага (кредитни қайтариш жадвалига) ҳавола бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни қарз олувчига ҳақиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан кредит шартномасида белгиланган номинал ставка бўйича ҳисоблаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига ёки қарз олувчи томонидан кўрсатилган бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёхуд қарз олувчига нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Кредит ташкилоти қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, ушбу кредит бўйича маблағлар беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси тури (ўзгармас ёки ўзгарувчи фоиз ставкаси) ҳамда кредитнинг асосий суммаси ва фоизларини тўлаш усули (дифференциал ёки аннуитет) томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ кредит шартномасида назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Кредит ташкилоти кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида кредит ташкилоти қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (пеня, жарима), бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилганда, ушбу хабарнома қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани маҳаллий вақт билан соат 20-00 дан 8-00 гача қўлга топшириш ва у ҳақда телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, кредит ташкилоти келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг кредит бўйича молиялаштиришни бошлаш муддатлари ёки шартномада кўзда тутилган ўзгарувчан фоиз ставкаси ўзгариши, кредит шартномасининг шартлари томонлар ўртасида қайта кўриб чиқилиши (шу жумладан, кредитнинг реструктуризация қилиниши), қарз олувчи томонидан кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда кредит ташкилоти кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириши ва қарз олувчига тақдим қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитни қайтариш жадвали янгидан расмийлаштирилиши билан ундан олдин мавжуд бўлган кредитни қайтариш жадвали ўз кучини йўқотади. Ушбу қоида кредит шартномасида қайд этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Микрокредит ташкилоти қарз олувчи томонидан шартномага асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровда бўлган мол-мулкка нисбатан кредит ташкилотининг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўйича минимал талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Кредит ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган хизмат кўрсатиш жойларида ошкор этиладиган ахборотдан барча истеъмолчилар бутун иш вақти давомида фойдалана олишларига имкон яратиб бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот истеъмолчилар учун қулай ва монеликсиз танишиш имконини берадиган тарзда жойлаштирилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар билан бевосита ишловчи кредит ташкилоти ходимларини (бундан буён матнда администраторлар деб юритилади) истеъмолчилар кўра оладиган, ходимнинг фамилияси, исми ва лавозими қайд этилган визуал идентификация воситаларига эга бўлишларини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган жойида истеъмолчилар ва ногиронлиги бўлган ҳамда имконияти чекланган истеъмолчилар билан шартномаларни тузиш имкониятини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Администраторлар мазкур Низомда назарда тутилган, истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми содда шаклда тақдим эта олиши, шунингдек истеъмолчининг бундай ахборот қайд этилган кредит ташкилоти ҳужжатлари билан танишиши учун имкон яратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти администраторларга мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ахборотни олиш, ўрганиш ва янгилаш имкониятини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қарздорлик юзага келганда кредит ташкилотларининг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, кредит ташкилоти истеъмолчи зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб етти кун давомида истеъмолчи билан кредит шартномасида келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан, электрон алоқа воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида сўндириш жадвалини илова қилган ҳолда хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Кредит ташкилоти қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кредити шартномаси бўйича истеъмолчини муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, истеъмолчидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида сўраши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Истеъмолчи кредит шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, кредит ташкилоти тегишли кредит шартномасида назарда тутилган усулда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини истеъмолчига етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кредит ташкилоти йўллайдиган талабномада қуйидаги ахборот кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти номи ва уни идентификациялаш учун етарли маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома расмийлаштирилган санадаги истеъмолчининг кредит қарзи миқдори ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарзни тўлаш усули (усуллари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажариши лозим бўлган муддат (ўн кундан кам бўлмаслиги лозим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабномада кўрсатилган муддатгача истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низони судгача ҳал қилиш усуллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Кредит ташкилоти ва истеъмолчи тарафларнинг ўзаро розилигига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган низони судгача ҳал қилиш усулларини, шу жумладан, музокаралар ўтказиш орқали, қўллашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Истеъмолчи низони судгача ҳал қилиш юзасидан талабномада белгиланган муддатда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, кредит ташкилоти судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Кредит ташкилоти истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши керак. Бунда, истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби мазкур Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Кредит ташкилоти томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар кредит ташкилотининг стендларида ва расмий веб-сайтида (мавжуд булса) жойлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Истеъмолчининг талабига мувофиқ кредит ташкилоти истеъмолчига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини тушунтириб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти мурожаатларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда унинг натижалари бўйича мурожаат этувчиларни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Кредит ташкилоти истеъмолчининг мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас. Кредит ташкилоти томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти томонидан мурожаатни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Кредит ташкилоти ўзининг расмий веб-сайти (мавжуд бўлса) орқали истеъмолчиларнинг электрон мурожаатларини қабул қилишни ташкиллаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Истеъмолчиларнинг барча ёзма ва электрон мурожаатлари ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш кунида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Истеъмолчиларнинг мурожаатлари кредит ташкилотига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аноним мурожаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Телефон орқали мурожаат этилганда, ушбу мурожаатни кейинчалик кўриб чиқишда фойдаланиш мақсадида истеъмолчини олдиндан хабар қилган ҳолда суҳбат махсус (аудио) техника воситалари орқали ёзиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Кредит ташкилоти ходимининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган мурожаат, шу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Истеъмолчининг мурожаати асосли деб топилган ҳолларда, кредит ташкилоти камчиликларни бартараф этиш, истеъмолчининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли чораларни кўриши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Кредит ташкилоти мунтазам равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг мурожаатларини мониторинг қилади, унда қайд этилган масалаларни ҳамда мурожаатлар динамикасини таҳлил этади, умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида кредит ташкилоти фаолиятида бундай камчиликлар такрорланмаслигини таъминлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 27 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси*


Микрокредит ташкилотининг номи

Мазкур варақа ким томондан тўлдирилган
(Ф.И.О. ва микрокредит ташкилоти мутахассисининг лавозими)

Тўлдирилган сана

I бўлим. Кредит бўйича маълумотлар

1. Кредитнинг мақсади (тури)

2. Ажратиладиган кредитнинг валюта тури

3. Кредитнинг миқдори

4. Кредитнинг муддати

5. Кредитнинг фоиз ставкаси
(номинал миқдорда)

_______________
(фоиз кўринишида)

_______________________
(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

6. Кредитнинг тўлиқ қиймати
(номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади)

7. Тўловларнинг даврийлиги
(ҳар ойда, ҳар чоракда ва бошқалар)

8. Кредитни сўндириш усули
(аннуитет усулида (тенг миқдорларда), кредитнинг қолдиқ суммасидан камайиб бориш усулида ва бошқалар)

9. тўловларнинг даврида бир марталик тўловнинг суммаси

_______________________
(аннуитет усулида)

10. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан:

__________________________________
(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)

Турлари бўйича микрокредит ташкилотининг комиссия ва йиғимлари
(алоҳида кўрсатилсин)

__________________________________
(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

учинчи шахслар хизмати (алоҳида кўрсатилсин)

__________________________________
(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур варақа кредит шартномаси ёки кредит олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли микрокредит ташкилотларнинг кредитлаш шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

II бўлим. Бошқа муҳим шартлар

1. Кредит шартномаси шартлари бузилганлиги учун неустойка

_________________________________
(фоиз ёки қатьий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади)

2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори
(агар бундай шарт мавжуд бўлса)

_________________
(фоизда)

3. Кредитнинг таъминоти
(таъминот предметига қўйиладиган минимал талаблар, гаровнинг минимал қиймати)

Мазкур ахборот варақасининг I ва II бўлимларида келтирилган маълумотлар якуний ҳисобланмайди ва кредит шартномасида ўзгартирилиши мумкин.

III бўлим. Кредит олиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати

1.

2.

...

IV бўлим. Бўлажак қарз олувчи сифатида Сизнинг ҳуқуқларингиз

1. Сиз микрокредит ташкилотни ва уларнинг хизматларини танлашда эркинсиз.

2. Сиз кредит шартномаси ёки бошқа шартнома ва битимларни имзолашдан бош тортишга ҳақлисиз.

3. Сиз кредит шартномаси тузишда шартномани давлат тилида расмийлаштирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

4. Сиз кредит шартномаси лойиҳасини микрокредит ташкилоти ташқарисида танишиб чиқиш ва маслаҳатлашиш учун олишга ҳақлисиз.

5. Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан микрокредит ташкилотидан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.

6. Кредит шартномаси имзоланганидан кейин, бироқ пул маблағлари ҳақиқатда олингунга қадар Сиз кредит олишдан бирон-бир тўловларсиз воз кечиш ҳуқуқига эгасиз. Микрокредит ташкилоти ходимлари ҳақ эвазига кредит олиш юзасидан кўмаклашишга ҳақли эмас.

Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (микрокредит ташкилотининг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (микрокредит ташкилотининг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.

Ахборот варақасининг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги тасдиқланади.

_______________________________________________________
(Ф.И.О. ва микрокредит ташкилоти
мутахассисининг лавозими)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3262/1091-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)