16.03.2018 йилдаги ПҚ-3608-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3608-сон
Kuchga kirish sanasi
16.03.2018
Ҳужжат 13.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Архитектура ва қурилиш нормаларига мувофиқ ҳудудий инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация муаммоларини бартараф этиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий соха ходимлари учун хизмат уйларини қуриш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Самарқанд вилояти хокимлигининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Самарканд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Жамгарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, чет эл ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик ҳайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳалқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилоятида кенг қўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эхтиёжни қондириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жамғармага дастлабки бадали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни, 2019 йил 27 декабрдан — йиллик 2 фоизни ташкил қиладиган, воситачилик йиғимлари ундирилмаган ҳолда 50 миллион АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредити ҳисобидан шакллантирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Самарқанд вилояти хокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, Жамғармани ўз вақтида шакллантириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлик харажатлар Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жамғармага ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беш кун муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплашнинг унинг аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда механизмини назарда тутувчи низом лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда Жамғармага ажратилган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги мажбуриятларига доир Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров Самарканд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (М.М. Икрамов) мазкур қарорнинг амалий ижросини алоҳида назоратга олиб, амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар ой якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига маълумот киритиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Джураев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 16 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3608-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3608-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит суммаси

50 миллион АҚШ доллари

Кредит муддати

5,5 йил, шу жумладан, имтиёзли давр — 2 йил

Фоиз ставкаси

2019 йил 27 декабргача — йиллик 2,25 фоиз (шу жумладан, банк маржаси — 0,25 фоиз) 2019 йил 27 декабрдан — йиллик 2,0 фоиз

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари

Ўзлаштириш миқдори*

Тўлов суммаси

Жами тўлов миқдори*

асосий қарз

фоизлар*

2018 йилнинг II ярим йиллиги

40 000,00

-

238,90**

238,90**

2019 йилнинг I ярим йиллиги

-

-

398,91**

398,91**

2019 йилнинг II ярим йиллиги

10 000,00

213,30**

408,05**

621,35**

2020 йилнинг I ярим йиллиги

-

422,05**

489,44**

911,49**

2020 йилнинг II ярим йиллиги

-

525,39**

495,45**

1 020,84**

2021 йилнинг I ярим йиллиги

-

16 109,34**

695,74**

16 805,08**

2021 йилнинг II ярим йиллиги

-

644,24**

198,13**

842,37**

2022 йилнинг I ярим йиллиги

-

162,03**

162,03**

2022 йилнинг II ярим йиллиги

-

321,74**

321,74**

2023 йилнинг I ярим йиллиги

-

16 042,85

280,42**

16 323,27

2023 йилнинг II ярим йиллиги

-

16 042,85

120,43**

16 163,28

Жами

50 000,00

50 000,00

3 809,24

53 809,24

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** ҳақиқий тўловлар.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-315-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 07/22/315/0621-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 07/20/3608/0857-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон; 13.07.2022 й., 07/22/315/0621-сон; 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)