06.08.2018 йилдаги ПҚ-3900-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.08.2018 йилдаги ПҚ-3900-сон
Kuchga kirish sanasi
06.08.2018
Ҳужжат 06.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган сифат жиҳатдан янги даражада амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳот ва ўзгартиришлар халқаро молия институтлари билан амалий муносабатларни йўлга қўйиш ва улар билан интенсив мулоқот ўрнатиш, шунингдек, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришни тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг Жаҳон банки Гуруҳи, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари билан мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларини ислоҳ қилишда кўмаклашиш бўйича устувор инвестиция лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишдаги шериклиги фаол ривожланиб ва чуқурлашиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Европа ва тараққиёт банки ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат ва манфаатларни инобатга олиш тамойиллари асосидаги шериклик муносабатларида янги босқич бошланди. 2017 йилнинг ноябрида банкнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ўз фаолиятини қайта тиклади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги бир ярим йил мобайнида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан республикада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 190 миллион доллардан кўпроқ миқдорда кредит линиялари ажратиб берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ инфратузилмасини ва уй-жой қурилишини ривожлантириш, энергетика тармоғи ва коммунал хўжалиги объектларини модернизация қилиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳалари ва бошқа йўналишлардаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида аҳдлашувларга эришилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, энергетика секторини ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг бешта асосий тармоқ ва соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқишда банк экспертларининг иштирок этишлари келишиб олинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) президенти С.Чакрабарти билан 2018 йил 1 августдаги учрашув чоғида эришилган аҳдлашувларни сўзсиз амалга ошириш, ЕТТБ билан шерикликни янада кенгаштириш ва чуқурлаштириш, устувор лойиҳалар ҳамда ўзаро ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш ва олға силжитиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг ЕТТБ билан узоқ муддатли шериклигининг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиётининг энг муҳим тармоқ ва соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича узоқ муддатли дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш ва олға силжитиш, ушбу мақсадда банкнинг маслаҳат ва техник кўмагини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика, йўл-транспорт, коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, Уй-жой қурилиши, замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш ҳамда мамлакатнинг саноат тармоқлари ва ҳудудларини комплекс ривожлантиришнинг бошқа йўналишлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ЕТТБнинг молиявий маблағларини ҳамда хусусий хорижий инвестицияларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун республиканинг тижорат банклари томонидан ЕТТБнинг молиявий ресурсларини фаоллик билан жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда инвестициявий иқлим ва ишбилармонлик тадбирларни олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро имижини юксалтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2018-2019 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси» тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг ишлари самарали мувофиқлаштирилишини, шунингдек, юзага келган масалаларни тезкорлик билан ҳал этишда уларга ёрдам кўрсатилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика минтақаларида хусусий хорижий инвестицияларни жалб этган ва давлат-хусусий шериклиги механизмларини татбиқ қилган ҳолда аниқ лойиҳаларни олға силжитиш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ЕТТБнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ўртасида ҳар ой қўшма мақсадли учрашувлар ва тадбирларни ўтказиб турсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»га киритилган тадбирларнинг тўла миқёсда амалга оширилишини таъминлашда ЕТТБ ҳамда унинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси билан қалин ҳамкорлик ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли асосда мониторинг қилиб борсин, ушбу қарорнинг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппаратига ҳар ойда батафсил ахборот киритиб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда ЕТТБ ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг консультантларини экспертлар сифатида жалб этган ҳолда тадбиркорлик субъектлари учун мамлакат минтақаларида семинар ва тренинглар ўтказиш амалиётини кенгайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ЕТТБ маблағлари иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш, жойларда ЕТТБ вакилларининг бўлиши ва офисларининг очилиши ва фаолият юритиши масалаларини ҳал этишга бутун чоралар билан кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3900-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3900-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳамкорлик йўналишлари ва мақсадлари, лойиҳа номланиши

Амалга ошириш шакли

Босқичма-босқич амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

Жами: ЕТТБнинг 1 042,5 млн долларлик молиявий ресурсларини жалб қилиш ҳажми

I. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари

1.

ЕТТБнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик қилиш стратегиясини қабул қилиш.

ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик қилиш стратегиясини маъқуллаш.

2018 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

ЕТТБнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик қилиш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил октябрь

2.

Давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш учун норматив-ҳуқуқий базани яратиш.

ДХШ масалалари бўйича ЕТТБ маслаҳатчисини жалб қилиш.

2018 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

ЕТТБ билан биргаликда ДХШ ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича конференция ўтказиш.

2018 йил октябрь

ЕТТБнинг техник кўмагида «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини охирига етказиш.

2018 йил октябрь-ноябрь

Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиш.

2018 йил ноябрь

Қонуности ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018-2020 йй.

II. Иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш

3.

Энергетика секторини ислоҳ қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми. Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасини ислоҳ қилиш комплекс дастурини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан ЕТТБ, бошқа халқаро молиявий институтлар ва хорижий маслаҳатчилар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини, шунингдек, комплекс дастурини бирга ишлаб чиқиш бўйича дастлабки чора-тадбирлар жадвалини тасдиқлаш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, А. Султанов),

«Ўзбекэнерго» АЖ

(У. Мустафаев),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

Маслаҳатчилар таклифи асосида энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2019 йил январь

4.

Корпоратив бошқарувни хусусийлаштириш ва такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми.

Алоҳида корхоналарда давлат улуши ва иштирокини камайтириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

5.

Банклараро пул бозори ҳамда миллий валютадаги маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш.

ЕТТБ билан Ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолаш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, Ж. Қўчқоров),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

ЕТТБ маслаҳатчилари билан биргаликда ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

2018 йил IV-чорак

Миллий валютада капитал бозорини рағбатлантириш дастурини амалга ошириш.

2018 йил 1 январдан

6.

Марказий банк ва бошқа манфаатдор давлат бошқаруви органларида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш комплекс тизимини (FPAS) жорий этиш.

Халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиш бўйича ЕТТБ манзилига расмий сўровнома юбориш.

2018 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, Ж. Қўчқоров),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

FPAS тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун халқаро маслаҳатчиларни жалб

2018 йил IV-чорак

FPAS тизимни жорий қилиш.

2019 йилдан бошлаб

7.

ЕТТБ маслаҳатчиларини Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш маслаҳатчиси лавозимларига жалб қилиш.

Маслаҳатчиларнинг техник вазифасини келиши.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва ЕТТБ ўртасида Маслаҳатчиларни жалб қилиш бўйича шартнома тузиш.

2018 йил октябрь

8.

Хорижий инвесторлар кенгашини тузиш.

Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

Кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича ЕТТБнинг техник кўмаги ва маслаҳатчисини жалб қилиш.

2018 йил октябрь

9.

Банк тизими ходимларини замонавий банк хизматларини кўрсатиш, лойиҳаларни молиялаштиришда хавфларни баҳолаш, банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш соҳасида малакаларини ошириш.

ЕТТБ маслаҳатчиларини тузилган шартномалар доирасида жалб қилиш (меморандумлар, келишувлар ва бошқа).

2018-2019 йй.

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, Ж. Қўчқоров),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Ўзбекистон банклар уюшмаси

(Б. Хамидов),

тижорат банклари

Банк тизими ходимлари учун амалий тренинглар сериясини ташкил қилиш.

2018-2019 йй.

III. Инфратузилма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик қилиш

10.

«Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигини ошириш» лойиҳаси.

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

(умумий сумма 100 млн доллар, 2019 йилда — 21 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(М. Салиев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Бурнашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

11.

«Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш» лойиҳаси.

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

(умумий сумма 50 млн доллар, 2019 йилда — 10 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил сентябрь

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(М. Салиев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Бурнашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

12.

«Наманган шаҳрида сув таъминоти ва канализация тизимини тиклаш» лойиҳаси.

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

(умумий сумма 60 млн доллар, 2019 йилда — 10 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(М. Салиев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Бурнашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

13.

«Питнак шаҳрида сув тозалаш иншоотларини тиклаш ва Хоразм вилоятининг 6та туманларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш» лойиҳаси.

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

(умумий сумма 60 млн доллар, 2019 йилда — 10 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(M. Салиев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Бурнашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

14.

«Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини тиклаш» лойиҳаси.

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

(умумий сумма 25 млн доллар, 2019 йилда — 25 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(М. Сачиев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Бурнашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

15.

«Талимаржон ИЭСни 900 МВт қувватга эга қўшимча буғ-газ қурилмасини қуриш билан кенгайтириш» лойиҳасини биргаликда молиялаштириш.

(умумий сумма 225 млн доллар, 2019 йилда — 60 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, А. Султанов)

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

«Ўзбекэнерго» АЖ

(У. Мустафаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан лойиҳани маъқуллаш.

2018 йил ноябрь

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

16.

«Мурунтау 500/200 кВт подстанциясини учта трансформатори билан бирга қуриш» лойиҳаси.

(умумий сумма 82,5 млн доллар, 2019 йилда — 21 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Қарз битими лойиҳасини келишиш.

2018 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, А. Султанов)

Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил сентябрь

ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан лойиҳани маъқуллаш.

2018 йил октябрь

ЕТТБ билан қарз битимини имзолаш.

2018 йил ноябрь

«Ўзбекэнерго» АЖ

(У. Мустафаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил ноябрь

Харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш.

2018 йил декабрдан бошлаб

17.

«Обод қишлоқ» лойиҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси.

ЕТТБ билан лойиҳани амалга ошириш концепциясини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, Ж. Қўчқоров)

(умумий сумма 300 млн доллар, 2019 йилда — 45 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

ЕТТБ билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги мандат битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан лойиҳани маъқуллаш.

2019 йил I-ярим йиллик

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

18.

Самарқанд вилоятида энергия самарадор кўп қаватли арзон уйлар қурилиши.

ЕТТБ билан лойиҳани амалга ошириш концепциясини келишиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

(умумий сумма 60 млн доллар, 2019 йилда — 20 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

ЕТТБ билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги мандат битимини имзолаш.

2018 йил октябрь

ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан лойиҳани маъқуллаш.

2019 йил I-ярим йиллик

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Бурнашев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

19.

Давлат-хусусий шериклик асосида «Тошкент-Самарқанд» альтернатив пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С.Холмурадов, Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

(А. Абдувалиев)

20.

Газ таъминотининг тақсимлаш тизимини тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, А. Султанов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(Ш. Турсунов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

IV. Молия секторида ҳамкорлик қилиш

21.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга Ўзмиллийбанк учун кредит линияси.

(умумий сумма 70 млн доллар, 2018 йилда — 35 млн доллардан кам бўлмаган, 2019 йилда — 35 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағларни ўзлаштириш.

2018-2019 йй.

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Ўзмиллийбанк

(А. Мирсоатов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

22.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ҳамда савдо молиялаштирилишига «Ҳамкорбанк» АТБ учун кредит линияси.

(умумий сумма 30 млн доллар, 2018 йилда — 12,5 млн доллардан кам бўлмаган, 2019 йилда — 17,5 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағларни ўзлаштириш.

2018-2019 йй.

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

«Ҳамкор банк» АТБ,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

23.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга «Ипотека-банк» АКИБ учун кредит линияси.

(умумий сумма 25 млн доллар, 2018 йилда — 25 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағларни ўзлаштириш.

2018 йил

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

«Ипотека банк» АКИБ

(О. Мусаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

24.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга «Давр банк» ХАТБ учун кредит линияси.

(умумий сумма 5 млн доллар, 2018 йилда — 1 млн доллардан кам бўлмаган, 2019 йилда — 4 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

ЕТТБ билан Қарз битими кучга кириши шартларини бажариш.

2018 йил август-сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағларни ўзлаштириш.

2018 йил октябрдан бошлаб

«Давр банк» ХАТБ

(А. Самадов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

25.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, энергия самарадорлик бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ва савдо молиялаштирилишига «Ипак йўли» АИТБ учун кредит линияси.

ЕТТБ Директорлар кенгаши томонидан кредит линиясини тақдим этиш масаласини маъқуллаш.

2018 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Қарз битими лойиҳасини ЕТТБ билан келишиш.

2018 йил ноябрь

«Ипак йўли Банки» АИТБ

(С. Сайдахмедов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов, Ш. Вафаев)

(умумий сумма 20 млн доллар, 2019 йилда — 20 млн доллардан кам бўлмаган ҳолда ўзлаштириш).

Қарз битимини ЕТТБ билан имзолаш.

2019 йил январь

Лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағларни ўзлаштириш.

2019 йилдан бошлаб

V. Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бошқарувнинг корпоратив усулларини жорий этиш

26.

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни амалга ошириш.

Давлат улуши бўлган корхоналарни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш масалаларида ҳамкорликни амалга ошириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ шакллантириш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

Келгусидаги ҳамкорлик ишларининг асосий йўналишларини аниқлаш ва ЕТТБга маълумотларни тақдим этиш учун саволлар варақасини ишлаб чиқиш.

2018 йил сентябрь

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

ЕТТБ билан алоҳида корхоналарда давлат иштироки ва унинг улушини қисқартириш босқичлари ва муддатлари бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва бошқариш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш.

2019 йил январь

Қонунчиликка, шу жумладан хусусийлаштиришни амалга оширишнинг янги услубиёти, хусусийлаштиришни амалга ошириш жараёнининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни назарда тутувчи қонунларга ўзгартиришлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

жадвал бўйича

27.

Хусусийлаштириш масалалари бўйича хориж мутахассисларини ваколатли давлат органларида ишлаш учун жалб этиш.

Хориж мутахассисларини танлаш ва ёллаш.

2018 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

Меҳнат вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

28.

Давлат улушини кейинчалик хориж инвесторларига сотиш учун корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш.

Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва давлат улушини кейинчалик хориж инвесторларига сотиш учун, шу жумладан бирламчи оммавий таклифни ўтказиш бўйича (IPO) иқтисодиётнинг стратегик бўлмаган секторларидаги 20 дан кам бўлмаган корхоналарини ЕТТБ билан биргаликда танлаш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Халмурадов),

Тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил сентябрь

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

29.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd.» МЧЖ қўшма корхонасига (Тошкент шаҳри) хориж инвесторларини жалб қилишда ЕТТБ иштироки.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd.» МЧЖ қўшма корхонаси устав фондидаги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК улушини сотиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил октябрь

Давлат рақобат қўмитаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, Н. Отажонов, Д. Қўчкоров), Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

«Ўзбекозиковкатхолдинг»

(Т. Жалилов)

30.

Давлат улуши бўлган тажриба корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш.

Корхоналар рўйхатини келишиш.

2018 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов),

Кўрсаткичлар ва фаолият йўналишларини таҳлил қилиш.

2018 йил декабрь

Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш.

жадвал бўйича

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

31.

ЕТТБ кўмагида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Агентликни ташкил қилиш бўйича қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов, Д. Қўчқоров),

Агентликни малакали ходимлар, шу жумладан чет эл фуқаролари ва хорижда фаолият олиб борувчи ватандошлар билан тўлдириш.

Агентлик фаолияти масалаларида тавсияномалар ишлаб чиқиш учун ЕТТБ консультантини жалб этиш.

2018 йил сентябрь-октябрь

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Агентликни ташкил қилиш бўйича қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил сентябрь

32.

Республика ҳудудларида хусусий хориж инвестицияларини жалб этган ҳолда ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилган ҳолда аниқ лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишга кўмаклашиш.

Республика ҳудудларида манфаатдор тадбиркорлик субъектлари билан Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳридаги ЕТТБ ваколатхонаси қўшма мақсадли учрашувлари ва тадбирларини ўтказиш.

2018 йил август — 2019 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов, С. Холмурадов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппаратини учрашувлар ва тадбирлар тўғрисида мунтазам хабардор этиш.

ҳар ойда

Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Л. Кудратов),

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.