Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 03.03.2018 йилдаги 166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.03.2018 йилдаги 166-сон
Kuchga kirish sanasi
03.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғазани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сон қарорига асосан 2017 йил Жиззах вилояти Дўстлик туманида пахтачилик йўналишидаги 629 та фермер хўжалигининг 1060 та контуридаги 18700 гектар майдонга чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартнома режаси 50650 тонна миқдорида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан назорат ўрнатилмагани, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини тегишли даражада бажармагани натижасида шартнома режаси 69,1 фоизга бажарилган ёки 15660 тонна пахта хом ашёси кам топширилиши сабабли 29,8 млрд. сўм даромад олинмай қолган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчилик ишларининг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги натижасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, ғазани балл бонитети паст (37 — 41), сув билан етарли таъминланмаган ерларга (22 — 25 ц/га) жойлаштирилиши оқибатида 4352 гектар майдондан атиги 15 центнердан ҳосил олинган ва ҳар гектардан ўртача 1 млн.сўмдан даромад олинмай қолган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, мелиоратив ҳолати оғир бўлган 1014 гектар майдонда чигит экиш тадбирлари кечиктирилганлиги оқибатида 1200 тонна пахта ҳосили етиштирилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, туманда 46,1 км. суғориш тармоқлари (лоток ариқлар) яроқсиз ҳолатга келганлиги сабабли 51 та фермер хўжалигининг 1200 гектар майдони сув билан умуман таъминланмаганлиги оқибатида гектарига ўртача режалаштирилган 25 центнер ўрнига 14,8 центнер ҳосил олиниб, 1800 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, тумандаги 140 та фермер хўжалигининг 2700 гектар ғўза майдони умуман ягана қилинмагани, 2000 гектар ғўза майдонида ўргимчаккана ва кўсак қурти тарқалишига йўл қўйилгани ҳамда зараркунандаларга қарши кураш чоралари етарли даражада ташкил этилмагани оқибатида 1000 тонна кам ҳосил олинган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, тумандаги мавжуд юқори унумли ҳайдов тракторларининг 30 таси таъмирталаб, шунингдек, 24 та ҳайдов ва 99 та чопиқ тракторлари, 50 та культиваторлар етишмаслиги агротехника тадбирларини кечиктириб ўтказилишига олиб келган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида қайд этилган қўпол агротехник хатолардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ердан унумли фойдаланишда сектор раҳбарлари, мутасаддилар, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиззах вилояти Дўстлик туманида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликларга йўл қуйилгани, ғўза парваришида агротехника тадбирларни белгиланган муддатда сифатли ўтказилмагани учун Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими А. Арипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани инобатга олинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор-кредитор қарздорликлар ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б. Дониёров огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғига нисбатан йўл қўйилган камчиликлар учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мавжуд қарздорликларни 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ундириш таъминланмаган тақдирда, 4 та сектор раҳбарлари уларга нисбатан вазифасидан озод қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги фермер хўжаликларига янги ҳайдов ва чопиқ тракторлари, культиваторлар, чигит экиш сеялкалари, омочлар, пуркаш мосламалари (ОВХ) ҳамда тиркамалар етказиб беришнинг 2018 йилга мўлжалланган прогноз режаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги барча тоифадаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар ўртасидаги дебитор ва кредитор қарздорликларни бартараф этиш жадвали 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигирлар ҳамда асалари боқишни ташкил этишнинг прогноз режаси 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экиладиган майдонлар контурларининг дала четларига, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларига экиладиган қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз режаси 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 2018 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармасига фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 15 кун муддатда Дўстлик туманида тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда 2018 йил учун экиладиган экинларнинг самарали жойлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун 2018 йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш ва агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг март ойида жойларда семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиши ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот бериб борилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Э.А. Солиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 3 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2020 й., 09/20/166/0821-сон)