Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 02.03.2018 йилдаги 162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.2018 йилдаги 162-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 282 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан 5050 гектар майдонга чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 9090 тонна миқдорида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан етарли даражада назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида, бир қатор фермер хўжаликлари жами 385 тонна пахта хом ашёсини кам топшириб, 175 млн сўм даромад олинмай қолган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб доирасида йўлга қўйилмаганлиги, натижасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, тумандаги М. Абдуллаев, Дўстлик байроғи ва Тошкент муқобил машина-тарктор парклари ҳудудларидаги ғўза майдонларида агротехника тадбирларининг ўз муддатларида ўтказилишига етарлича эътибор берилмаганлиги, фермер хўжаликлари далаларида ишчи кучини камлиги, меъёр бўйича техника етишмаслиги, бегона ўтлардан тозалаш ва суғориш ишларининг кеч ўтказилиши оқибатида пахта ҳосили йўқотилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, балл бонитети паст, сув билан яхши таъминланмаган, мелиоратив ҳолати ёмон ва кам ҳосилли 102 гектар ер майдонига чигит экилганлиги сабабли 192 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, туманда 5 та юқори унумли ҳайдов ва 6 та чопиқ тракторлари, 1 та культиватор, 1 та чигит экиш сеялкасининг етишмаслиги сабабли 213 гектар майдонда шудгорлаш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари муддатидан кечиктириб сифатсиз ўтказилган ва пахта ҳосили йўқотилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги каби камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланишда секторлар раҳбарлари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта ҳосилини етиштириш ва уни йиғиб-териб олишда камчиликларга йўл қўйилганлиги, ғўза парваришида агротехника тадбирлари белгиланган муддатда сифатли ўтказилмаганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туман ҳокими Б. Янгибаев огоҳлантирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта ҳосилини етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор-кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари К. Ходжаметов огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғига нисбатан йўл қўйилган камчиликлар учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мавжуд бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни ундириш бўйича 4 та сектор раҳбарлари ўрнатилган тартибда зарур чораларни кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмлари етказиб беришнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги барча тоифадаги фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги кредитор қарздорликларини ундиришнинг режа-жадвали 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқарида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлар ва иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экинлари экиладиган ер майдонлари атрофларидаги дала четларининг ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар атрофларидаги дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида 2018 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига мавжуд қарздорликларни белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2018 йилнинг 15 мартига қадар Шуманай туманида 2018 йил ҳосили учун экиладиган экинларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда оқилона жойлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2018 йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш ҳамда агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан 2018 йилнинг март ойида туманларда фермер хўжаликлари учун кўргазмали семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб борсин ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 2 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2020 й., 09/20/162/0819-сон)