Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 06.03.2018 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.03.2018 йилдаги 174-сон
Kuchga kirish sanasi
06.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сонли қарорига асосан 2017 йилда Тошкент вилояти Бўка туманида 693 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 2784 та контуридаги 14475 гектар майдонларига чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 36100 тонна миқдорида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги натижасида шартномавий режа 73,2 фоизга бажарилган ёки 9685 тонна пахта хом ашёси кам топширилиши сабабли 8,4 млрд. сўм даромад олинмай қолган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб дарадасида йўлга қўйилмаганлиги натижасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, ғўзани балл бонитети паст (35 — 40), сув билан етарли таъминланмаган ва кам ҳосилли (18 — 20 ц/га) ерга жойлаштириш оқибатида 740 гектар майдонлардан бор йўғи 15-16 центнер ҳосил олинган ва ҳар гектаридан 1,7 млн.сўм зарар кўрилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, жорий йилда тумандаги 186 та фермер хўжаликларининг 1367 гектар ғўза майдонида кўсак қурти, 213 та фермер хўжаликларининг 4100 гектар майдонларида ўргимчак кана зараркунандалари билан зарарланиши натижасида жами 2200 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, фермер хўжаликлари балансидаги 37 та ички насослардан суғориладиган 1648 гектар ғўза майдонларида йилнинг июль ва август ойларида қарздорлиги ҳисобига МИБ томонидан электр тармоғидан узилганлиги сабабли 660 тонна ҳамда бир неча йиллар давомида тумандаги ички ариқ-зовурларнинг тозаланмаганлиги, лотокларнинг бузилиши, сув иншоотларининг эскириб қолганлиги натижасида 1845 тонна режадаги ҳосил етиштирилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, тумандаги мавжуд 70 та ҳайдов тракторларининг 35 фоизи эскирганлиги сабабли 1630 га майдонни шудгорлаш сифатсиз ва саёз ўтказилган, 127 та фермер хўжаликларида культиваторларнинг етишмаслиги агротехник тадбирларнинг кечикишига олиб келган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги каби қўпол агротехник хатоликлардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ерлардан самарали фойдаланишда сектор раҳбарлари, мутасаддилар, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент вилояти Бўка туманида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, ғўза парваришида агротехник тадбирларнинг белгиланган муддатда сифатли ўтказилмаганлиги учун Бўка туман ҳокими Х. Холбоев эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги инобатга олинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида дебитор ва кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М. Суннатуллаев лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғига йўл қўйган камчиликлари учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавстя этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мавжуд қарздорликларнинг 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ундирилишини таъминламаган тақдирда 4 та сектор раҳбарларига нисбатан вазифасидан озод қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманидаги фермер хўжаликларига янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмларини етказиб беришнинг 2018 йилга мўлжалланган прогноз режалари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида барча тоифадаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини ундириш жадвали 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этиш прогноз режаси 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экинлари экиладиган ер майдонлари контурларининг дала четлари ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар атрофларидаги дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз режаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўка туманида 2018 йил бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасига фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 15 кун муддатда Бўка туманида 2018 йил учун экиладиган экинларни тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда самарали жойлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун 2018 йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг март ойида жойларда семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиши ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот бериб бориши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2020 й., 09/20/174/0823-сон)