1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 109-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«109. Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари бўйича талабаликка Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тест синовлари натижаларига мувофиқ қабул қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ва олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тавсиянома Низомга 2-иловадаги схема бўйича олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йилга берилади.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республика олий таълим муассасаларига кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — қўшимча қабул кўрсаткичлари) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан республика ҳудудлари кесимида тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этувчилар тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ушбу Низомга мувофиқ берилган тавсияномага эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар (кейинги ўринларда — тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар) киради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар таркибига тегишлича туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбари киради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ишчи гуруҳи билан биргаликда ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатларини мазкур Низомнинг 2-банди асосида ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишга тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этиш учун ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишчи гуруҳлар қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга талабгорларнинг ҳужжатлари мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонлардан бирини тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар зарур ҳолларда оиланинг эҳтиёжмандлиги даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳар йили 14 июнга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга ишчи гуруҳлар томонидан тавсия этилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати асосида тавсияномаларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;
(17 — 21-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномани тақдим этиши талаб этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) абитуриентлар базасига киритилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўрганиш натижаларига кўра, тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тоифасига кириши тасдиқланмаган шахслар қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонларига (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига мувофиқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка қабул қилинмаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар тўплаган баллари билан абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш даврида танлаган таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИЯНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тавсиянома фуқаро _____________________ ___________________ __________________га
(фамилияси, исми, отасининг исми)
___________________________ (паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»_________________даги «_____»-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун берилди.
Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди.
Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
____________________________________
____________________________________
(Ф.И.О.)
QR — код (матрик штрихли код)
20___ йил «___»__________
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
Ишчи гуруҳлари
1. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида тегишли мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.
2. Ўқиш истагини билдирган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг мурожаатларини электрон шаклда қабул қилиш.
Ҳар йили
30 майдан
8 июнга қадар
2-босқич
Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тавсиянома олишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили
10 июнга қадар
3-босқич
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
1. Тақдим этилган рўйхатлар асосида тавсияномаларни электрон шаклда тасдиқлаш ва базада шакллантириш.
2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юбориш.
Ҳар йили
10 июнга қадар
Ҳар йили
14 июнга қадар
4-босқич
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини Давлат тест марказига юбориш.
Ҳар йили
14 июнга қадар
5-босқич
Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 09/21/338/0513-сон)