Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.1998 01.10.1996 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.10.1996 йилдаги 342-сон
Kuchga kirish sanasi
01.10.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.1998
Ҳужжат 01.10.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТОВАР ИМПОРТ ҚИЛИШНИ ОҚИЛОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанимиз маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш, импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва импорт қилувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган барча импорт контрактлари Ташқи алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1996 йил 1 ноябрдан кейин тузилган контрактлар бўйича импорт товарларни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига импорт контрактларини ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари манбалари мавжудлиги билан тасдиқланадиган суммага импорт контрактлари тузиш ҳуқуқига эгадирлар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат буюртмалари доирасида тузиладиган импорт контрактлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг импорт битишувлари паспортларини расмийлаштиришга оид қисми товарларни нақд пулга сотган ҳолда уларни консигнация шартларида импорт қилувчи Марказий банк патентлари эгаларига татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг 2-бандидаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига 1-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга татбиқ этилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорининг 2-иловасига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тузатишлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 1 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
1 октябрдаги 342-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт бож пошлиналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ставкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар гуруҳи рақами‎

Товарнинг қисқача номи‎

Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди‎ Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда)‎
Товарлар импорт қилиш (ишлар ва хизматлар)нинг барча турларига, қуйидагилардан ташқари:‎
06‎ Букетлар ясаш учун ёки манзара мақсадлари учун яроқли бўлган янги, қуритилган, бўялган, оқартирилган, шимдирилган ёки бошқача усуллар билан ишлов берилган терилган гуллар ва ғунчалар, шунингдек, барглар, шохлар ва ўсимликларнинг гулсиз ва ғунчаларсиз бошқа бўлаклари‎ 0603-0604‎ 20‎
07‎‎ Сабзавотлар ва баъзи бир бошқа илдизмевали ўсимликлар:‎
Янги ва совитилган томатлар‎ 070200‎ 20‎
Бошпиёз‎ 070310000‎

20‎

Саримсоқ‎ 070320000‎

20‎

бодринг‎ 0707‎ 20‎
Қисқа муддатли сақлаш учун консерваланган сабзавотлар ва қуритилган сабзавотлар‎
‎0711—0712‎


‎20‎

08‎ Ейиладиган мевалар ва ёнғоқлар; цитрус ва полиз экинлари пўсти ва пўчоқлари‎ 0802 11, 0806,0807, 0814 00 000‎

5‎

09‎ Соф сиғими 3 килограммдан ошмайдиган бевосита идишлардаги (ферментланмаган) кўк чой‎ 0902 10 000‎

10‎

Соф сиғими 3 килограммдан ошмайдиган бевосита идишлардаги ферментланган қора чой‎‎
‎090230000‎


‎10‎

17‎ Сақич‎ 170410‎

30‎

20 Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа бўлакларини қайта ишлаш маҳсулотлари:
Бодринглар ва майда бодринглар (корнишонлар)‎ 2001 10 000‎

30‎

Бошпиёз‎ 2001 20 000‎

30‎

Сирка ёки сирка кислотаси қўшмай тайёрланган ёки конверсаланган томатлар 2002 30
Бошқа сабзавот ва ёнғоқлар‎ 2004—2008‎

30‎

Мева шарбатлари 200950—200990 30
Мева шарбатлари (цитрус ва бошқалар) 200911—200940 20
21‎ Бошқа ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари:
Кетчуп ва бошқа томат соуслари 210320000 30
22 Спиртли ва спиртсиз ичимликлар (сиркадан ташқари) 22 (2209 дан ташқари) 30
Сувлар, шу жумладан, минерал сувлар‎ 2202‎

20‎

Пиво-солодко‎ 2203‎

30‎

23‎ Ит ва мушуклар учун чакана савдо мақсадида қадоқланган озуқалар 230910 30
24‎ Сигаралар (жумладан, учи қирқилган сигаралар), сигариллалар (ингичка сигаралар) ва тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигаретлар‎ 2402‎

30‎

25‎ Ош тузи‎ 250100910‎

10‎

27‎ Дизель ёнилғиси‎ 271000590‎

30‎

33‎ Атторлик моллари ‎ 3303—3307‎ 10‎
34 Автокосметика 340530
‎340540
‎340590
30
37‎ Фото ва кинотоварлар‎ 3705‎ 5‎
39‎‎ Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва уларнинг пластмассадан тайёрланган аксесуарлари 392620 20
46‎ Тўқиш учун похол, альфа ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар‎ 46‎

20‎

49‎ Реклама материаллари, товар каталоглари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар‎ 491110000‎

20‎

52‎ Калава ип ва ип газлама‎‎ 52‎‎

10‎‎

53 Бошқа ўсимлик тўқима толалари 53 10
56‎ Момиқ, намат ва нотўқима материаллар‎ 56‎

5‎

57 Гиламлар ва ерга тўшаладиган бошқа тўқма буюмлар 5701—5705 40
59‎ Линолеум‎ 5904‎

10‎

60‎ Машинада ва қўлда тўқилган трикотаж полотнолар‎ 60‎

10‎

61‎‎ Трикотаж кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар* 6101—6110, 6112—6114, 6116, 6117 10
62‎ Тўқима кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар‎ 61‎ 10‎
63 Бошқа тайёр тўқима буюмлар
‎Сочиқ-дастурхон, пардоз-андоз, ошхона сочиқлари
‎Илгари истеъмолда бўлган кийим-бошлар ва илгари истеъмолда бўлган бошқа буюмлар*

‎630240—630299000

‎6309

‎20

‎30
65‎ Бош кийимлар‎ 6501, 6502, 6503, 6504, 6505, 6506,‎

10‎

66‎ Соябонлар, ҳассалар‎ 6601, 6602‎

10‎

67‎ Сунъий гуллар, барглар, мевалар ва уларнинг бўлаклари; улардан тайёрланган буюмлар‎ 6702‎

30‎

68‎ Тош, гипс, цемент, асбест, слюда ва шуларга ўхшаш материаллардан тайёрланган буюмлар‎ 68‎

30‎

70‎ Шиша ва ундан тайёрланган буюмлар:
‎Бутил, бутилкалар, шиша банкалар ва бошқа шиша идишлар (бўш)‎
7010‎

20‎

Биллур идишлар 7013321 30
71‎ Табиий ёки ишлов берилган марварид, қимматбаҳо ва арзонбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо металлар билан қопланган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, бижутерия; тангалар:
Қимматбаҳо металлар, марваридлар, тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари 7113, 7114, 7116 30
Қимматбаҳо металлар билан қопланган арзонбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари 711320000 711420000 30
Бижутерия 7117 30
74‎ Мис ва ундан тайёрланган буюмлар‎ 74‎ 5‎
75‎ Никель ва ундан тайёрланган буюмлар‎ 75‎ 5‎
76‎ Алюминдан тайёрланган буюмлар‎ 7604—7616‎ 5‎
78‎ Қўрғошин ва ундан тайёрланган буюмлар‎ 78‎ 5‎
79‎ Рух ва ундан тайёрланган буюмлар‎ 79‎ 5‎
81‎ Бошқа арзонбаҳо металлар ‎ 8101, 8102, 8110 00, 8113,00‎ 5‎
82‎ Арзонбаҳо металлардан тайёрланган асбоблар, пичоқ буюмлари, қошиқлар вилкалар‎ 8201,8202, 8203‎ 5‎
83‎ Бошқа жойларда номма-ном келтирилган арзонбаҳо металлардан тайёрланган бошқа буюмлар‎ 8301, 8302 8306, 8310 00 000‎ 5‎
85‎ Телефон аппаратлари ва факсимиле алоқа воситалари (шу жумладан, термоқоғоз) 851710, 851781900 20
Товушни кучайтириш учун электр қурилмалар 8518 30
Электропроигриватель қурилмалари 8519 30
Магнитофонлар (овоз ёзиш аппаратураси) 8520 30
Видеоёзув ва қайта ишлаш аппаратураси 8521 30
Радиопрёмник аппаратураси ‎ 8527 ‎

30 ‎

Телевизион прёмниклар 8528 30
87 Ерда юрадиган транспорт воситалари, ҳаракатдаги темир йўл транспорти ва трамвайлардан ташқари; уларнинг қисмлари ва ускуналари:
Ғилдиракли тракторлар, бошқалар‎ 870120100, 870190210—870190350‎

5‎

Камида 10 кишини ташишга мўлжалланган автомобиллар 8702 10
88‎ Учувчи аппаратлар, уларнинг қисмлари:‎
фуқаро самолётлари (фақат транспортлари)‎ 880240100лардан‎ 10‎
90 Бир фазали ўзгарувчан ток учун электр счётчиклари 902830110 10
91‎ Соатлар ва уларнинг қисмлари 91 10
92 Мусиқа асбоблари; уларнинг қисмлари ва уларга тегишли нарсалар 92 10
94 Мебель 940130—940180000 20
Ёритиш жиҳозлари (қандиллар) 940510 20
95 Кўнгил очадиган ўйинлар учун буюмлар 9504 30
96 Термослар 961700 30
Ҳар хил тайёр буюмлар‎ 9601—9603, 9606, 9618‎ 20‎
97‎ Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат‎ 97‎ 30‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭСЛАТМА:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Европа Кенгаши мамлакатлари билан тузилган Тўқимачилик ва кийим-бошлар билан савдо қилиш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатиб ўтилган позицияларга нисбатан, Битимда қайд қилинган бож пошлиналари ставкалари амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги енгил автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарорига 4-иловага мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари истеъмолда бўлган автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага мувофиқ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
1 октябрдаги 342-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Тартиб республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган импорт операциялари бўйича контрактлар, шартномалар (кейинги ўринларда контрактлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш механизмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контрактларни рўйхатга олишдан асосий мақсад импорт операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчини сифатсиз товарлар етказиб берилишидан ва ишлаб чиқарувчини демпинг нархлар бўйича товар етказиб беришдан ҳимоя қилиш, импорт квоталаридан фойдаланишни назорат қилиш механизмини яратиш, хорижий валютадаги операцияларни тартибга солиш ҳамда хорижий валютадаги маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан таъсирчан назорат ўрнатишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Вазирлар Маҳкамасининг бевосита тасарруфида бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган контрактлар рўйхатдан ўтказилади. Хўжалик юритувчи бошқа субъектлар контрактларни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ёки унинг минтақавий бошқармаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг асл нусхаси ва унинг 1 нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жўнатишга тайёрланган товарнинг келиб чиқиши сертификати ёки товарнинг келиб чиқиши тўғрисида кафолат хати, мувофиқлик сертификати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли банкнинг импорт қилувчининг тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумотномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилувчи Уставининг нусхаси (ҳар йили бир марта тақдим этилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат варақаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишда асосий шартлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий равишда қабул қилинган меъёрларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва норматив ҳужжатларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактда кўрсатилган нархларнинг ўртача жаҳон ҳамда консалтинг фирмалари ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хулосалари асосида вужудга келган бозор конъюнктурасига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус товарлар, технологик асбоб-ускуналар, технология (ноу-хаулар, уларга патент ва лицензиялар импорт қилинган ҳолларда ваколатли вазирликлар ва идоралар хулосаларининг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Контрактга қўйиладиган асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намунавий контрактда қуйидаги асосий бўлимлар бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Контрактнинг кириш қисми ёки контракт матнидан олдин келувчи ҳамда контракт рақами, контракт тузилган жойи ва вақти, битишувни амалга оширувчи томонларнинг аталишини ўз ичига олган преамбуласи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Контрактнинг товар номи, унинг тавсифи ва сони ҳамда сифати бўйича ассортименти кўрсатиладиган предмети.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Товарнинг миқдори, миқдорни белгилаш тартиби, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирлик тизимларига мувофиқ ўлчов бирликларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Товарнинг сифат жиҳатидан тавсифи товарнинг ундан муайян мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлари йиғиндисини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Етказиб беришнинг базис шартлари сотувчи ва харидорнинг товарни етказишга оид (транспорт харажатлари, суғурта) мажбуриятларини ва товарнинг бехос нобуд бўлиши ёки зарарланиши таваккалчилигини сотувчидан харидорга (ИНКОТЕРМС халқаро қоидалари бўйича) ўтказиш вақтини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Контрактга олдиндан розилик билдириш. Контрактнинг ҳар бир саҳифасига, шунингдек ҳар бир тузатишга томонлар олдиндан розилик билдиришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Контрактнинг эркин муомаладаги валютада кўрсатиладиган умумий суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Нарх. Контрактда товар нархини белгилашда ўлчов бирлиги, нарх базиси, нархни белгилаш усули ва нарх даражаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тўловлар. Контрактда тўлов шартларини белгилашда тўлов валютаси, тўлов муддати, тўлов шакли белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўраш-жойлаш. Товар хусусиятига кўра товарни ўраш-жойлаш зарур бўлган ҳолларда контрактга ўраш-жойлашнинг тури ва хусусияти, унинг сифати ўлчамлари, тўлов усули, шунингдек ўраб-жойланган ҳар бир ўринни маркалашга оид кўрсатмаларни ўз ичига олган шартлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жўнатиш тартиби. «Сотувчига товарнинг жўнатишга тайёрлиги ва жўнатишнинг амалга оширилганлиги тўғрисида харидорни хабардор қилиш вазифаси юкланади, шунингдек бу вазифани бажариш тартиби белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Топшириш-қабул қилиш тартиби. Товарни топшириш дейилганда товарнинг сотувчи томонидан контракт шартларига мувофиқ харидорга мулк сифатида берилганлиги тушунилади. Бунинг натижасида харидор товар устидан тўла назоратни амалга ошириш имконига эга бўлади (тасарруф этиш ҳужжатларининг топширилишига товарнинг ўзини бериш сифатида қаралади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рекламация. Етказиб берилган товар сифати ва миқдорининг контракт шартларига мувофиқ эмаслиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига қўйиладиган эътирозлар. Томонлар контрактда рекламация тақдим этиш тартиби, рекламация билдирилиши мумкин бўлган муддат, рекламация билдирилганлиги муносабати билан томонларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари, рекламацияларни ҳал этиш усулларини белгилаб қўядилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кафолатлар. Машина ва асбоб-ускуналар, шунингдек сертификатланадиган бошқа товарларга контрактда сотувчи муайян кафолат муддати мобайнида товарнинг сифати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бу ҳолда сотувчи томонидан бериладиган кафолат миқдори, товар хавфсизлигига мувофиқлик сертификати, кафолат муддати, товарнинг нуқсонлилиги ёки унинг контрактга мувофиқ эмаслиги аниқланганда сотувчининг мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шартнома бажарилишини таъминловчи шарт-шароитлар, шартномадаги шартларни бир-бирига нисбатан ўз мажбуриятларини бажармаган томон тўлайдиган пенялар, боқимандалар, жарималар кўринишидаги турли хил санкциялар белгилашни ўз ичига олувчи жарима санкциялари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Енгиб бўлмайдиган кучларнинг таъсири тўғрисида қўшимча тушунтириш (форс-мажор). Харид қилиш-сотиш контрактлари контракт тузилганидан сўнг контрактни бажаришга тўсқинлик қилувчи томонларга боғлиқ бўлмаган вазиятлар юзага келган ҳолларда контракт бўйича мажбуриятларни бажариш муддатини кечиктиришга рухсат этиладиган ёки томонларни контракт бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажаришдан умуман озод этадиган шартларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳакамлик. Томонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ва икки томонлама асосда ҳал этиш мумкин бўлмаган баҳсларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда ушбу контракт бўйича баҳсларни кўриб чиқиш жойи ҳамда кўриб чиқувчи орган аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Контрактнинг амалга кириши. Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Рўйхатга олиш муддатлари ва шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контрактлар улар имзолангандан сўнг беш иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармасига мурожаат қилувчидан ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижобий қарор қабул қилинганда контракт белгиланган шаклдаги дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Контракт асл нусхасининг ҳар бир саҳифасига у Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ёки унинг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи бошқарма бошлиғи имзоси билан штамп қўйилади ҳамда мурожаат этувчига қайтарилади,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган контрактларнинг халқаро cавдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактни имзолаш пайтида жаҳон бозорида шаклланган нархлар даражасига нисбатан контракт нархларининг ошириб юборилиши. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, консалтинг фирмалари ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хорижий шерикни танлашда ёрдам кўрсатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт суммасининг мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари миқдоридан ошиб кетиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилувчининг тўлов муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзи ва бюджетга тўлов бўйича қарзи мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хўжалик юритувчи субъектлари томонидан маънавий ва жисмоний эскирган, иқтисодий самарасиз асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиниши (ФТДҚ, «Ўздавстандарт» маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси хулосаларига асосан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик жиҳатдан зарарли технологиялар (патентлар, лицензиялар, ноу-хау), асбоб-ускуналар ва бошқа товарлар импорт қилиниши (Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази хулосаларига асосан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармонлар экспорти ва импорти юзасидан ҳамда «Ўзфармсаноат» концернининг дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган доривор ўсимлик хом ашёси ва биологик келиб чиққан хом ашё импорти юзасидан салбий хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта ресурсларининг, конвертациялашга патентнинг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг келиб чиқиши ҳамда сифат бўйича мувофиқлик сертификатларининг мавжуд эмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим ва мурожаат этувчига ёзма шаклда жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказишнинг асоссиз рад этилиши юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт қилувчилар мурожаатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига асосан зарур ҳолларда ташқи савдо операцияларини амалга оширишда энг қулай шароитлар яратиш, товарлар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқувчи Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг етарли даражада ваколатлилиги ва нуфузини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган етказиб беришлари юзасидан тузилиши мўлжалланаётган контрактлар лойиҳаларининг, кейинчалик уларни мурожаат қилинганда рўйхатдан ўтказиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва унинг минтақавий бошқармалари томонидан дастлабки экспертизаси ўтказилиши мумкин.