Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 04.06.2020 йилдаги 349-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.06.2020 йилдаги 349-сон
Kuchga kirish sanasi
05.06.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Ҳужжат 05.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўн кун муддатда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 403-ф-сон фармойишига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 4 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 349-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг (кейинги ўринларда — Бош вазир маслаҳатчиси) функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош вазир маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош вазир маслаҳатчисининг фаолияти IT-технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати шакллантирилишини ташкил этиш, ахборот технологиялари ва миллий дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини ҳамда телекоммуникация инфратузилмаси ва почта алоқаси хизматларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, инновацион фаолият ва илм-фан, архив иши, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини ташкил этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош вазир маслаҳатчиси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бош вазир маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) бевосита раҳбарлик қилади ва Департамент бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларининг ишини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бош вазир маслаҳатчиси Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида умумий мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош вазир маслаҳатчисининг меҳнатига белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ҳамда инновацион фаолият ва илм-фанни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзоларининг, барча даражалардаги вазирликлар ва идораларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини оширишда иштирок этиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолият соҳасини янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда тармоқлар ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини юзага келадиган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувига асос бўлувчи амалдаги халқаро ҳужжатларга миллий қонунчиликни мослаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли маълумотлар тўпланиши, умумлаштирилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар мустақиллигини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, илм-фан, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият масалалари бўйича амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун ҳар чоракда таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикаси позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси ваколатига киритилган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ҳамда тармоқларда муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш, тармоқларни яқин ва узоқ муддатли истиқболда стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлат органларининг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва барча даражадаги бошқа ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент кадрлар захираси шакллантирилишини ва уни тизимли асосда янгилаб боришни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) IT-технологияларни ривожлантириш соҳасида:

IT-технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати шакллантирилишида иштирок этиш, ахборот технологиялари ва миллий дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига рақамли иқтисодиёт ва «электрон ҳукумат» тизимини жадал суръатларда ривожлантириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

IT-технологияларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилиши халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ уларнинг ўзаро боғлиқ мувозанатли ривожланиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида IT-технологияларни ривожлантириш масалаларида маъмурий тартиботлар, функционал ва операцион жараёнлар тизимли қайта ташкил этилиши ва ахборотлаштирилиши, шунингдек, рақобатга бардошли миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилишини рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни яратиш билан банд бўлган ёш иқтидорли дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва электрон тижоратни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

IT-технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик асосида технопарклар фаолиятини ташкил этиш йўли билан замонавий рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни, шунингдек, экспортга йўналтирилган хизматларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун рағбатлантиришнинг самарали механизмини ва шарт-шароитларини яратиш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини ва архив ишини ривожлантириш соҳасида:

телекоммуникация инфратузилмаси фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалаларида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини, архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришни, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришни, маҳаллий хомашё ресурслари негизида телекоммуникациялар соҳасида импортнинг ўрнини ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган замонавий, юқори технологик рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ташкил этилишини таъминлаш;

телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш, шунингдек, «йўл хариталари» масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ телекоммуникациялар, почта алоқаси ва радиочастота спектри соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

телекоммуникациялар, почта, архив иши тармоқлари ва воситаларини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда ушбу соҳаларга хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

телекоммуникациялар, почта, архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

в) инновацион ривожланиш соҳасида:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган устувор соҳалар ва тармоқларнинг инновацион ривожланишининг бўлажак моделларини, илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёнини тизимли ўрганиш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўплаб талаб қиладиган технологияларга реал эҳтиёжларига мувофиқ илмий ҳажмдор технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати, давлат илмий-техник дастури амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини, шунингдек, маҳаллий илм-фан натижаларининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-лаборатория базаси жиҳозланиши даражасини ошириш, уларни зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоавий фойдаланиладиган илмий лабораториялар, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига мувофиқ илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг истиқболли ютуқларини илгари суриш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратишга, шу жумладан, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юксак технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацион йўналтирилган тузилмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ва илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

г) ахборот хавфсизлиги соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органларида давлат сирига тегишли бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ахборотлар алмашишнинг миллий ҳимояланган автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3061-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш, шунингдек, миллий ахборот маконининг яхлитлигини сақлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ жамоат хавфсизлигининг ягона тизимини ташкил этишда телекоммуникациялар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишларни ташкил этиш ва назорат қилиш, ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат тизими, шахсий маълумотлар, шунингдек, уларни ташқи/ички ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилишни ташкил этиш;

миллий ахборот маконини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида мониторинг олиб бориш, прогнозлаштириш ва таҳдидларни баҳолаш тизимини ташкил этишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

д) гидрометеорология ва иқлим ўзгариши ҳамда космик фаолият соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлашни ташкил этиш;

мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисида маълумотлар олиш, тўплаш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни мувофиқлаштириш;

космик фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида космик тизимлар аварияси сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича тегишли органларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

е) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» ижроси устидан назорат қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари» ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари» амалга оширилишини, Департамент фаолияти соҳасида ишларнинг ҳолати ва долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва шу асосда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари учун ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Департамент фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси якунларини, шу жумладан, жойларга чиқиб танқидий муҳокама қилиш.

12. Бош вазир маслаҳатчиси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар, телекоммуникациялар, илм-фан ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланишида қатнашади ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси ва Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ҳамда натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Департаментга бириктирилган вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар, телекоммуникациялар, илм-фан ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукуматнинг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Департамент бошлиғининг ўринбосари ва мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларининг вазифалари тақсимотини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Бош вазир маслаҳатчисининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бош вазир маслаҳатчисининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош вазир маслаҳатчиси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига кўра — бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчисининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчисининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош вазир маслаҳатчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир маслаҳатчиси олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши, раҳбарлик қилинаётган Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини сўровлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бош вазир маслаҳатчиси фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департаментнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Департамент бошлиғининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бош вазир маслаҳатчисининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 349-сон қарорига
2-ИЛОВА

IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ва унинг Раёсати, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини IT-технологиялар ва телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматлари ва архив ишини ривожлантириш ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғига (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолият соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзоларининг, барча даражалардаги вазирликлар ва идораларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар, идораларнинг мустақиллигини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда тармоқлар ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини юзага келадиган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) IT-технологияларни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати шакллантирилишида иштирок этиш, ахборот технологиялари ва миллий дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини янада ривожлантиришда ва сифатини яхшилашда иштирок этиш, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборот ресурсларидан, шу жумладан, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш учун кенг фойдаланишини таъминлаш, бизнес-субъектларнинг динамик ва барқарор ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ушбу тартиботларни оптималлаштириш ва соддалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологияларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологияларни ривожлантириш, шунингдек, «йўл хариталари» масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида замонавий дастурий маҳсулотлар жорий этилишини, ахборот тизимлари, уларнинг комплекслари, ахборот ресурслари реестрлари шакллантирилиши ва юритилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологияларни ривожлантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологияларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилиши халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ уларнинг ўзаро боғлиқ мувозанатли ривожланиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий тартиботлари, функционал ва операцион жараёнлари тизимли қайта ташкил этилиши ва ахборотлаштирилиши, шунингдек, рақобатга бардошли миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилишини рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни яратиш билан банд бўлган ёш иқтидорли дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва электрон тижоратни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси талабларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот тизимлари ва ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини янада ривожлантириш, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, ахборот тизимларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни мақсадли ва манзилли рағбатлантириш механизмларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантиришдаги тенгсизликни бартараф этишнинг амалий ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида технопарклар фаолиятини ташкил этиш йўли билан замонавий рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни, шунингдек, экспортга йўналтирилган хизматларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун рағбатлантиришнинг самарали механизмини ва шарт-шароитларини яратиш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу тармоқда ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқувчилар ва буюртмачиларга қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини янада чуқурлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишни жалб этишни рағбатлантириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини ва архив ишини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация инфратузилмаси фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалаларида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилиши таъминланишида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини, архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришни, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришни, маҳаллий хомашё ресурслари негизида телекоммуникациялар соҳасида импортнинг ўрнини ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган замонавий, юқори технологик рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар ва почта соҳасидаги ташкилотларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш, шунингдек, «йўл хариталари» масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«охирги мил» тамойили, алоқанинг мультисервис тармоқлари технологиялари, мобил алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари, шунингдек, почта алоқаси логистикаси ва хизматлари бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизация қилишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ телекоммуникациялар, почта алоқаси ва радиочастота спектри соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар ва почта корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар, почта соҳаларида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг аҳволи мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, архив иши тизими ишларининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари сақланишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва бошқа давлат ташкилотларида иш юритишнинг, шу жумладан, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини қўллаган ҳолда иш юритишнинг самарадорлиги ва функционаллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар ва почта ташкилотларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этиш ва уни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар, почта, архив иши тармоқлари ва воситаларини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда ушбу соҳаларга хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сон қарорига мувофиқ телекоммуникация ва почта хизматлари сифатини ошириш масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, телекоммуникациялар ва почта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар, почта ва архив иши соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ҳолати мониторингини олиб бориш, уларнинг зарур ихтисосдаги кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив иши ва иш юритиш соҳасига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда архив иши ва иш юритиш самарадорлиги ва ривожланишини ошириш бўйича вазифалар комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар, почта, архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инновацион ривожланиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган устувор соҳалар ва тармоқларнинг инновацион ривожланишининг бўлажак моделларини, илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёнини тизимли ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўплаб талаб қиладиган технологияларга реал эҳтиёжларига мувофиқ илмий хажмдор технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати, давлат илмий-техник дастури амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини, шунингдек, маҳаллий илм-фан натижаларининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сон қарорига мувофиқ илмий-тадқиқот муассасалари самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ижодий ғоялар ва ёш авлоднинг ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ушбу фаолиятда ёшларнинг фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-лаборатория базаси жиҳозланиши даражасини ошириш, уларни зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоавий фойдаланиладиган илмий лабораториялар, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига мувофиқ илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг истиқболли ютуқларини илгари суриш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратишга, шу жумладан, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юксак технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацион йўналтирилган тузилмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ва илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва илмий-техник фаолият натижалари тижоратлаштирилиши самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ академик фан ва олий таълим интеграциясини янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг олий таълим муассасалари ишида иштироки фаоллигини ошириш, илмий ютуқларни ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, изланувчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот муассасаларида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ахборот хавфсизлиги соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органларида давлат сирига тегишли бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ахборотлар алмашишнинг миллий ҳимояланган автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3061-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш, шунингдек, миллий ахборот маконининг яхлитлигини сақлаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муқобил қарши курашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ жамоат хавфсизлигининг ягона тизимини ташкил этишда телекоммуникациялар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишларни ташкил этиш ва назорат қилиш, ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат тизими, шахсий маълумотлар, шунингдек, уларни ташқи/ички ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ахборот маконини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида мониторинг олиб бориш, прогнозлаштириш ва таҳдидларни баҳолаш тизимини ташкил этишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш самарадорлигини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, уларни ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва жамоат хавфсизлиги соҳасида ўқитиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, жамоат тартибини таъминлаш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар олиш, тўплаш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) космик фаолият соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
космик фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида космик тизимлар аварияси сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича тегишли органларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
космик фаолият соҳасидаги ваколатли орган тақдимоти бўйича космик тизимларнинг операторларини, шунингдек, уларнинг вазифа ва функцияларини белгилашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари» лойиҳалари тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилиниши механизмини жорий этиш, яқин, ўртача ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг ташрифлари натижалари бўйича ва республика ҳудудларига ташрифлар вақтида тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг батафсил ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисида муҳокама қилиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилаётган ахборот ва материалларни «йўл хариталари» амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» ижроси устидан назорат қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари» ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари» амалга оширилишини, Департамент фаолияти соҳасида ишларнинг ҳолати ва долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва шу асосда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари учун ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Департамент фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси якунларини, шу жумладан, жойларга чиқиб танқидий муҳокама қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиши учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ҳисобот бериш учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир маслаҳатчиси ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича дастурлар ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларига юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ижро этилишини ташкил этади ҳамда уларнинг ижроси устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ва ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган соҳалар вазирлари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиши ва маъқулланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг бириктирилган органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифаларга мувофиқ жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолияти соҳаларининг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, стратегик ривожлантириш дастурларининг сифати ва амалга ошириш самарадорлигига асосланган фаолиятини баҳолашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департаментнинг тузилмасига Бош вазир ўринбосари — Департамент бошлиғи, шунингдек, қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғининг ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта алоқаси хизматларини ва архив ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигининг ягона тизимини ривожлантириш, миллий ахборот маконини ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
космик фаолиятини ва гидрометеорология соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион фаолиятни ривожлантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илмий тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик фанни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент ишларига Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Департаментнинг фаолиятини комплекс ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, Департамент бошлиғининг ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Департамент бошлиғининг ўринбосари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда пухта ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошлиғининг ўринбосари ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режасини белгиланган тартибда ва Департамент бошлиғининг ўринбосари ва мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрлар амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди ҳамда чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Департамент бошлиғининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департамент бошлиғининг ўринбосари Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган функционал мажбуриятларга асосан ўзига юкланган вазифалар доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва уларга бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланиши устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган кенгашларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича таклифларни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғига лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент бошлиғига, Департамент бошлиғининг ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган соҳада улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришга иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Департаментда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 349-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 403-ф-сон фармойишига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидан «котибият ва бошқа» сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти» сўзлар «IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2020 й., 09/20/349/0717-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 09/21/438/0668-сон)