20.05.2020 йилдаги ЎРҚ-619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 20.05.2020 йилдаги ЎРҚ-619-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.2020
Ҳужжат 21.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 28 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«26) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинган даъволар ва бериладиган аризалар юзасидан»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 101, 102 ва 103-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«101) Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 15-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 18-модда биринчи қисмининг иккинчи бандидаги «давлат нотариал идоралари» деган сўзлар «нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариал ҳаракатлар нотариуслар томонидан бажарилганлиги учун давлат божи улар амалга оширилганда ундирилади, нотариал идоралардаги ишларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг дубликатларини, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни берганлик учун эса улар берилаётганда ундирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисмидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи қисмидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариал идора» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кейинчалик мол-мулкнинг қолган қисмига гувоҳнома берилганида давлат божи унинг аввалги гувоҳнома (гувоҳномалар) берилганлиги учун тўланган қисми чиқариб ташланган ҳолда мутаносиб равишда ундирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи қисмидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўққизинчи қисмидаги «Ижро ёзувлари бўйича ёзувни амалга оширганлик» деган сўзлар «Ижро ёзувларини ёзганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги йигирманчи ва йигирма биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг битта аризадаги (мажбуриятдаги) имзоларини шаҳодатлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қуйидаги мазмундаги 221-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«221-модда. Давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишда давлат божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан — БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

шартнома суммасининг
10 фоизи

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ч» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

ч) нотариал идораларда мавжуд бўлган нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун

БҲМнинг 5 фоизи


»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ш1» кичик банди изоҳининг биринчи хатбошисидаги «Давлат нотариал идораси» деган сўзлар «Нотариал идора» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-бандининг «а» ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

а) адлия органлари томонидан

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини

БҲМнинг 12,5 баравари

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини

БҲМнинг 3 баравари

фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини

БҲМнинг 1 баравари

фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини

БҲМнинг 50 фоизи

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини

БҲМнинг 20 баравари

бошқа диний ташкилотларни

БҲМнинг 10 баравари

диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун

уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи

адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини

БҲМнинг 2 баравари

адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун

уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи

юридик маслаҳатхоналарни

БҲМнинг 1 баравари

б) Давлат хизматлари марказларида

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 10 баравари

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 1 баравари

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-банднинг изоҳи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

34. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш

юридик шахслар учун

БҲМнинг 5 баравари

якка тартибдаги тадбиркорлар учун

БҲМнинг 2 баравари

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-банди чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

42. Фаолиятнинг айрим турларини Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

лотореялар ташкил этиш

БҲМнинг 35 баравари

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 45 — 48-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

45. Фаолиятнинг айрим турларини адлия органлари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

адвокатлик фаолияти

БҲМнинг 1 баравари

хусусий нотариал фаолият

БҲМнинг 1 баравари

46. Фаолиятнинг айрим турларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти

БҲМнинг 10 баравари

47. Фаолиятнинг айрим турларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш

БҲМнинг 10 баравари

48. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

баҳолаш фаолияти

БҲМнинг 4 баравари

риэлторлик фаолияти

БҲМнинг 4 баравари

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 20 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-619-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 03/20/619/0622-сон)