14.04.2020 йилдаги ПҚ-4677-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.04.2020 йилдаги ПҚ-4677-сон
Kuchga kirish sanasi
15.04.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланадиган энергетикани жадал ривожлантиришни таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланишни камайтириш, шунингдек, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки гуруҳи тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилган тендер савдолари натижаларига кўра, «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar» (БАА) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) ғолиб деб топилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида 2019 йил 8 ноябрда инвестиция лойиҳасини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш мақсадида Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни (кейинги ўринларда — ФЭС) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) тузилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида Инвестор номидан иш юритадиган «Nur Navoi Solar» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида 2019 йил 8 ноябрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) тузилганлиги, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор ўзининг ва Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини лозим даражада бажариши бўйича 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги банк кафолатини тақдим қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор кучланишни оширувчи ФЭС подстанциясини қуриш ва фойдаланишга топширилгандан кейин уни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга бепул асосда бериш мажбуриятини олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳасининг бутун 25 йиллик муддати давомида инвестиция лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт-соат электр энергияси учун хорижий валютада деноминацияланган 2,679 АҚШ центи миқдорида қатъий тариф белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни маҳаллий валютада амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини олти ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига хорижий валютада тасдиқланган тикланадиган аккредитив очиш мажбуриятини олиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасидаги Инвестиция битими тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансики, Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инвестиция битимига мувофиқ унинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Навоий вилояти ҳокимлигига Лойиҳа компанияси ва инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда Лойиҳа компанияси ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Лойиҳа компанияси билан Харидорнинг уланиш воситаларини бериш тўғрисидаги битимни тузсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харидорнинг уланиш воситаларини бериш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ кучланишни оширувчи ФЭС подстанцияси фойдаланишга топширилгандан кейин уни Лойиҳа компаниясидан ўз мулкига қабул қилиб олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини олти ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий валютада тасдиқланган тикланадиган аккредитивни очсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2343-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида сотиладиган электр энергияси ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Навоий вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битимида белгиланган ер участкасини ажратиб берсин ва Инвестиция битими шартларига мувофиқ Лойиҳа компанияси билан ерни ижарага бериш тўғрисидаги шартномани имзоласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан лозим даражада назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаганлар орасидан) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4677-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 07/20/4677/0431-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)