11.04.2020 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.04.2020 йилдаги 213-сон
Kuchga kirish sanasi
11.04.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий нотариал фаолиятни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали аҳолига сифатли ва узлуксиз нотариал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (кейинги ўринлардаҳудудий адлия органлари деб юритилади) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган ҳамда давлат нотариал идоралари нотариуслари фойдаланувида бўлган бино ва иншоотларни ижарага бериш, шунингдек, идора анжомлари, мебеллар, темир шкаф, стеллаж, сейф, компьютер, оргтехника воситалари ва бошқа воситаларни (кейинги ўринлардаинвентарлар деб аталади) сотиш ҳудудий адлия органлари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган давлат нотариал идоралари нотариуслари, ушбу давлат нотариал идоралари нотариуслари фойдаланувида бўлган бино ва иншоотларни ижарага олишда бошқа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга нисбатан устунликка эга бўлади. Бунда, давлат нотариал идоралари нотариуслари, бино ва иншоотларни ижарага олишни ёзма равишда рад этган тақдирда ёки икки ой давомида устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаганда ушбу бино ва иншоотлар ҳудудий адлия органларига бириктирилмаган бинода фаолият кўрсатаётган бошқа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат нотариал идораси нотариусига бириктирилган инвентарлар уларни сотиб олиш истагини билдирган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга баланс қийматида сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳамда инвентарларни сотишдан тушадиган маблағлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ҳамда давлат нотариал идораларини, адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бино ва иншоотларни ижарага беришда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазкур қарорга зид келмайдиган қоидалари амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бино ва иншоотлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ижарага олинмаган ҳолларда уларда давлат нотариал идоралари нотариусларини жойлаштирилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий адлия органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилиши ёки ижарага берилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 11 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2020 й., 09/20/213/0421-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)