13.03.2020 йилдаги 155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.2020 йилдаги 155-сон
Kuchga kirish sanasi
14.03.2020
Ҳужжат 14.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш, сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида келгуси йилларда амалга ошириладиган сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларнинг 50 фоизини лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтиришни, қолган 50 фоизи эса Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 13 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш ва уларни сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларга етказиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга кўмаклашадиган, гидроузеллар, сув оқимини йўналтириш, дарёлар ва каналлар ўзанларини ҳимоя қилиш, сув омборлари, сел-сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари иншоотлари билан, насос станциялари, суғориш вертикал қудуқлари, сув олиш, сув ташлаш, сув чиқариш ва бошқа иншоотларни ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олиб бориладиган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳи (кейинги ўринларда Лойиҳа гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа гуруҳига фақат маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, алоҳида олимлар жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳа гуруҳи сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишда қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқилаётган лойиҳа топшириқлари ва лойиҳаолди ҳужжатлари сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектидаги мавжуд ҳолат тўғри баҳоланганлиги ва муаммолар тўғри аниқланганлигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бўйича амалга оширилган дала қидирув ишларининг сифати ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геологик, гидрологик ва гидрогеологик маълумотларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоларнинг ечими юзасидан қабул қилинган вариантлар тўғри танланганлигини, қабул қилинган якуний ечимнинг илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг қўлланилганлигини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий сув хўжалиги объектлари бўйича маълумотлар ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланганлик даражасини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув хўжалиги объектининг ишончли ва хавфсиз ишлаши чоралари кўрилганлиги, шунингдек, атроф-муҳитга таъсирининг баҳоланганлиги, муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақаларнинг ажратилганлигини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатларини шакллантириш ва лойиҳа-қидирув ишлари жараёнида лозим ҳолларда объектга чиқиш ва ўрганиш, муаммоли лойиҳалар бўйича махсус илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда «Сувқурилишинвест» ДУК деб аталади) таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник жиҳатдан кузатиш натижалари бўйича асосланган хулоса ва таклифлар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа гуруҳи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов (тендер) асосида аниқланган бош лойиҳа ташкилоти (кейинги ўринларда бош лойиҳа ташкилоти деб аталади) билан шартномага асосан лойиҳаларни амалга оширишда илмий-техник кузатув ва бошқа ишларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ҳамда молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда жойлардаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ҳар йили 25 мартга қадар шакллантириради. Ушбу рўйхатни шакллантиришда тегишли лойиҳа ташкилотлари ва Лойиҳа гуруҳини жалб қилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу рўйхатга алоҳида илмий-техник ечим ва асослаш талаб этиладиган (намунавий бўлмаган) гидроузеллар, сув омборлари, сел-сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари, гидротехника иншоотлари, вертикал суғориш қудуқлари, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоқлари, вертикал дренаж қудуқлари, мелиорация насос станциялари (агрегатлари) ва кузатув тармоғи ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа гуруҳи билан биргаликда тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни ҳар йили 15 апрелга қадар таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда Тармоқ илмий-техник кенгаши деб аталади)нинг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ҳар йили 25 апрелга қадар ўтказади ва муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор бошқа вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларини таклиф этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун ажратиш талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдорини белгилашда қуриладиган ва реконструкция қилинадиган сув хўжалиги объектнинг категорияси, жойлашган манзили, геологик, гидрогелогик, гидрологик ва бошқа тупроқ-иқлим шароити, объект муқобилининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, дастлабки умумий қиймати ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб Лойиҳа гуруҳининг асосланган таклифларини эътиборга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматини кўрсатган ҳолда ҳар йили 1 майга қадар Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)га «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда «Сувқурилишинвест» ДУК деб аталади) томонидан келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда манзилли рўйхатлар деб аталади)ни ишлаб чиқиш учун юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Сувқурилишинвест» ДУКлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматларини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни ҳар йили 10 майга қадар Агентликка белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик ҳар йили 15 майга қадар «Сувқурилишинвест» ДУКлар томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 25 майга қадар манзилли рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Агентликка тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик тасдиқланган манзилли рўйхатларни ҳар йили 1 июнга қадар ижро учун «Сувқурилишинвест» ДУКларга тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Сувқурилишинвест» ДУКлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун танлов (тендер) асосида бош лойиҳа ташкилотини аниқлайди ва у билан тегишли шартномани тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномага лойиҳа-қидирув ишлари бўйича илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига тақдим қилиб бориш жадвалини илова қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади. Шартномага лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни амалга ошириш жадвалини илова қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига шартнома асосида олдиндан 15 фоиз бўнак маблағларини тўлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бўйича қолган тўловларни Лойиҳа гуруҳининг «Сувқурилишинвест» ДУК ва бош лойиҳа ташкилотига тақдим қилинадиган хулоса ва таклифлар ҳамда расмийлаштирилган далолатнома ҳисоб-фактура асосида амалга ошириб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Сувқурилишинвест» ДУКлар сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорининг 50 фоизини шартнома асосида вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказади. Бунда ушбу маблағлар фақат сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштиришга ҳамда республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш учун сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бош лойиҳа ташкилоти лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан «Сувқурилишинвест» ДУК билан тузилган шартномага илова қилинган жадвал бўйича Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар электрон шаклда Лойиҳа гуруҳининг электрон почта манзилига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳа гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сувқурилишинвест» ДУКлар билан тузилган шартномага асосан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимларини ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади, иш режасини тузади ва тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа ташкилоти томонидан тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлар, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимларни илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг қўлланилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда қурилиш объектини жойида қўшимча равишда ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларни шартномада белгиланган муддатларда кўриб чиқади. Ҳужжатларни ўрганиш учун қўшимча мутахассисларни жалб этиш, қўшимча маълумотлар талаб этилганда ва бошқа ҳолларда «Сувқурилишинвест» ДУКлар билан келишган ҳолда ўрганиш муддати узайтирилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа ташкилоти томонидан қабул қилинган технологик ечимлар етарлича илмий-техник жиҳатдан асосланмаган ва бу борада илмий асослар ва тажрибалар, жумладан, хорижий тажриба етарли бўлмаган ҳолларда бу борада алоҳида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш лозимлиги юзасидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига таклифлар тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» ДУК ва бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа гуруҳи илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини шартномаларда белгиланган муддатларда бажаришга ҳамда натижалари бўйича тайёрланган хулоса ва таклифларнинг асосланганлигига масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бош лойиҳа ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда хулоса ва таклифлар етарлича асосланган деб топилганда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича тақдим қилинган хулоса ва таклифлар етарлича асосланмаган тақдирда уни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли экспертлар томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича тақдим қилинган хулоса ва таклифлар маъқулланмаган тақдирда ушбу хулосани қайта кўриб чиқиш учун Лойиҳа гуруҳига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» ДУКга тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош лойиҳа ташкилоти Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича асосланган хулосалар ва таклифлари бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини яхшилашга масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Сувқурилишинвест» ДУКлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа ташкилоти томонидан якунланган лойиҳа ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича хулосалар ва таклифлар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза хулосалари олинган лойиҳа ҳужжатларини Вазирликнинг Тармоқ илмий-техник кенгаши муҳокамасига киритиш учун Агентликка тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сувқурилишинвест» ДУКлар бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан тузилган шартномаларга кўра бажарилган ишларни ўз вақтида молиялаштириб бориш ҳамда сифатли қабул қилишга масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агентлик экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини икки кун муддатда Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Вазирликка тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини икки кун мобайнида Лойиҳа гуруҳининг раҳбари ва тегишли экспертларини таклиф қилган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижасини ва лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини таҳлил қилиб бориш ҳамда ушбу тизимнинг самарадорлигини ошириш юзасидан масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини (техник-иқтисодий асос ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари учун «Сувқурилишинвест» ДУКлар томонидан Лойиҳа гуруҳига тўлаб берилган маблағларни ишлатиш, жалб қилинган маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва юқори тажрибага эга бўлган мутахассислари билан шартнома асосида ҳисоб-китоб қилишни, хизмат сафарлари харажатларини қоплашни назарда тутувчи тартиб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича тузилган шартнома бўйича низолар томонларнинг ўзаро келишувига кўра, агар келишувга эришилмаса суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

1. Келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатинишакллантиради.

Ҳар йили

25 мартга қадар

2. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

1 апрелга қадар

2-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Лойиҳа гуруҳи билан тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни таҳлил қилади.

Ҳар йили

15 апрелга қадар

2. Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ўтказади ва муҳокама қилади.

Ҳар йили

25 апрелга қадар

3. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча равишда ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматини кўрсатган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди.

Ҳар йили

1 майга қадар

4. Тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига ва «Сувқурилишинвест» ДУКларга келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш учун юборади.

Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 кун мобайнида

3-босқич

«Сувқурилишинвест» ДУКлар

1. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматлариникўрсатади.

2. Ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади.

Ҳар йили

10 майга қадар

4-босқич

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

«Сувқурилишинвест» ДУКлар томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

15 майга қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

1. Манзилли рўйхатларни Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди.

2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

25 майга қадар

6-босқич

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун «Сувқурилишинвест» ДУКларга тақдим қилади.

Ҳар йили

1 июнга қадар

7-босқич

«Сувқурилишинвест» ДУКлар

1. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун бош лойиҳа ташкилоти билан тегишли шартномани тузади.

2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади ҳамда белгиланган тартибда молиялаштиради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал

бўйича

8-босқич

Бош лойиҳа ташкилоти

Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал

бўйича

9-босқич

Лойиҳа гуруҳи

1. Ҳар бир лойиҳа-қидирув иши юзасидан илмий-техник жиҳатдан кузатув ишларини амалга ошириш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади.

2. Тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимлар илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг ишлатилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди.

3. Тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» ДУК, шунингдек, бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал

бўйича

10-босқич

Бош лойиҳа ташкилоти

1. Лойиҳа гуруҳига лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни белгиланган муддатларда тақдим қилиб боради.

2. Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади.

3. Хулосалар ва таклиф етарлича асосланмаган тақдирда уларни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади.

4. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» ДУКга тақдим қилади.

Шартномаларга илова қилинган жадвал

бўйича

11-босқич

«Сувқурилишинвест» ДУКлар

1. Бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал

бўйича

2. Якунланган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича таклифлар ва хулосалар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш учун Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига тақдим қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг

бир ой мобайнида

12-босқич

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

Экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан

икки кун ичида

13-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини белгиланган тартибда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади.

2. Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг

икки кун мобайнида

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 09/20/155/0316-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)