05.03.2020 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.2020 йилдаги 125-сон
Kuchga kirish sanasi
06.03.2020
Ҳужжат 06.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ва Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ихтисослаштирилган бошқармалари (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига — ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар — вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида — республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига — ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари учун назарда тутилган миқдорда белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Респуликаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 5 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 4-сон, 24-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда департаментлар, ихтисослаштирилган бошқармалар, шунингдек, махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ
ТАРИФ СЕТКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозимлар номи

Тариф коэффициенти

Бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар

1.

Бошқарма бошлиғи

3,217

2.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

3,026

3.

Бош муҳандис

3,026

4.

Бош бухгалтер, режа иқтисодиёт бўлими бошлиғи

2,855

5.

Бош иқтисодчи, бош аграном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер, бош энергетик

2,755

6.

Бўлим, хизмат, отряд ва участка бошлиқлари (кадрлар бўлими ва режа-иқтисод бўлимидан ташқари)

2,685

7.

Кадрлар бўлими бошлиғи

2,354

8.

Етакчи мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳа олди ҳужжатларни тайёрловчи, механик, автоколонналар бошлиқлари

2,354

9.

Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, безатувчи рассом, механик, архитектор, юридик маслаҳатчи, флородизайнер, кадрлар бўлими инспекторлари

2,037

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

10.

6-разрядли ишчилар: участка мастери, бригадир, катта диспетчер

1,881

11.

5-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, газ пайвандловчи, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, авария бригадаси ишчиси, ишчи-безатувчи, автокран машинистлари, экскаваторва компрессор машинисти, шиналарни ҳисобга олиш техниги, ЁММ оператори, автотранспорт назоратчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), ирригатор, автотранспорт диспетчери, йўл ишчиси

1,73

12.

4-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор. электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), газ пайвандловчи, стропалчи, созловчи механик, бульдозерчи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, қабристон назоратчиси, авария бригадаси ишчиси, ободонлаштириш ишчиси, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси),шлангчи-пурковчи, диспетчер, йўл ишчиси

1,586

13.

3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар. газ пайвандловчи, мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, электромоторлар моторчиси, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, авария бригадаси ишчиси, ЁММни қуювчи, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), агротехник, йўл ишчиси

1,447

14.

2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), газ пайвандловчи, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги хожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, авария бригадаси ишчиси, ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи, йўл ишчиси

1,316

15.

1-разрядли ишчилар: ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, авточилангар, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, таъмирловчи-чилангар, насос қурилмаси машинисти, хар хил ишларни бажарувчи ишчи.

1,196

Техник ходимлар:

16.

Омбор мудири, кассир, тиббий ҳамшира.

1,881

17.

Раҳбар котибаси, иш юритувчи, диспетчер.

1,447

Хизмат кўрсатувчи ходимлар:

18.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси.

1,316

19.

Қоровул, бинолар фарроши.

1,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек, ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ходимларнинг узлуксиз иш стажидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар — вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида — республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига — ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади; ободонлаштириш бошқармалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш бошқармалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қуйидаги мазмундаги 91-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«91. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан, эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 4-сон, 24-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ
ТАРИФ СЕТКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозим ва касблар номи

Тариф коэффициенти

Бошқарув ходимлари

1.

Бош бошқарма бошлиғи

3,512

2.

Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

3,407

3.

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

3,337

4.

Бош бухгалтер, бош иқтисодчиси

3,277

5.

Ландшафт бўйича бош дизайнер (гуруҳ бошлиғи)

3,217

6.

Бўлимлар бошлиқлари (кадрлар бўлимидан ташқари)

3,026

7.

Кадрлар бўлими бошлиғи, юридик маслаҳатчиси, етакчи мутахассислар, етакчи бухгалтер, ландшафт бўйича бош муҳандис

2,855

8.

Умумий бўлим бошлиғи, мутахассислар

2,517

9.

Инспекторлар

2,194

Техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари

10.

Диспетчер, омбор мудири

1,881

11.

Енгил машина ҳайдовчиси, раҳбар котибаси, иш юритувчи

1,316

12.

Сантехник

1,196

13.

Қоровул, ташкилот бинолари ва ҳудудлари фарроши

1,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 5а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-иловадаги «Ландшафт дизайни гуруҳи (МТХ — 3 киши)» блоки «Ландшафт дизайни гуруҳи (МТХ* — 3 киши)» блоки билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Техника хавфсизлиги муҳандиси (1 киши)» блокидан сўнг «Юридик маслаҳатчи (0,5 киши)» блоки қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бошқарув ходимлари (БХ) — 9 киши» сўзлари «бошқарув ходимлари (БХ) — 9,5 киши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Қайнарсойнур» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 30 мартдаги 96-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 январдаги 3-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ тариф сеткаси ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)