1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қонунчилик талабларига мувофиқлик назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Интернет жаҳон ахборот тармоғида Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тураходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 8 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 71-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат реестри шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини тизимлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқликни назорат қилиш мақсадида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда субъект деб аталади) — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (кейинги ўринларда мулкдор деб аталади) — шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) — шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат реестри — мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларининг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд рақами (кейинги ўринларда қайд рақами деб аталади) — мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш орқали хабардор қилиш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд этилган рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низом талаблари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз таркибида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишлигича жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар, уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, аввал киритилган маълумотларга ўзгартириш киритиш ҳамда Давлат реестридан чиқаришда тўловлар ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда Давлат персоналлаштириш маркази деб аталади) Давлат реестрини шакллантиради, юритади ва ундаги ахборотнинг яхлитлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш Давлат персоналлаштириш маркази томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизими воситасида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат реестрини юритиш ахборот тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, ариза бериш учун тизимга кириш «Электрон ҳукумат» фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида қуйидаги хизматларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кўрсатиш имконияти яратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, аввал киритилган маълумотларга ўзгартириш киритиш ҳамда Давлат реестридан чиқариш бўйича ариза бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсга доир маълумотлар базасининг қайд рақами орқали унинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтганлиги ҳолатини текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади ва Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор ва (ёки) операторнинг хоҳишига кўра ариза қоғоз шаклида берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Мулкдор ва (ёки) оператор аризани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Давлат реестрини юритиш ахборот тизими томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза таркибидаги давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг «Электрон ҳукумат» фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.gov.uz)дан олинган ҳаққоний шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Давлат реестрини юритиш ахборот тизими томонидан автоматик тарзда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ёки Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича қарор Давлат персоналлаштириш маркази томонидан ариза берилган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарор асосида Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходими Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида такрорланмайдиган қайд рақами билан рўйхатдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган сана шахсга доир маълумотлар базаси Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантирилади ҳамда ушбу гувоҳнома Давлат персоналлаштириш маркази томонидан мулкдор ва (ёки) операторнинг электрон почта манзилига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат персоналлаштириш маркази томонидан гувоҳноманинг электрон нусхасини мулкдор ва (ёки) операторнинг Давлат реестрини юритиш ахборот тизимидаги «шахсий кабинети» орқали юклаб олиш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат персоналлаштириш маркази мулкдор ва (ёки) оператордан шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низомда назарда тутилган маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш бўйича қабул қилинган қарорни Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида мулкдор ва (ёки) операторнинг электрон почта манзилига ёки яшаш манзилига (ариза қоғоз шаклида берилганда) юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ушбу маълумотлар базасини Давлат реестри рўйхатидан ўтказиш учун қайтадан ариза топширишга тўсиқ бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаси бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш маълумотларида ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган тақдирда, мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида электрон кўринишдаги хабарномани ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган санадан бошлаб ўн кун мобайнида юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат персоналлаштириш маркази мулкдор ва (ёки) оператор томонидан юборилган хабарномага мувофиқ Давлат реестрида аввал киритилган маълумотларга хабарнома тушган кундан бошлаб беш кун мобайнида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд рақамини ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестридан чиқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестридан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестридан чиқариш бўйича мулкдор ва (ёки) операторнинг аризасига асосан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолияти тугатилганда ёки тўхтатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризада кўрсатилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ёки тугатиш муддати келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тугатилганда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида Давлат персоналлаштириш марказига электрон кўринишдаги хабарнома шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўхтатилган санадан бошлаб ўн кун ичида юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат реестри маълумотлари юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотлари базаси Давлат реестри рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу маълумотлар базасининг қайд рақамини Давлат реестрини юритиш ахборот тизимига киритиш орқали автоматик тарзда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ариза берувчилар шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда Давлат персоналлаштириш марказига тақдим этилган маълумотларнинг нотўғри ёки ноаниқ кўрсатилганлиги учун жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Давлат персоналлаштириш марказининг шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан юқори турувчи давлат органи ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Шахсга доир маълумотлар базасимулкдори ва (ёки) оператори
1. Низомда келтирилган намунага асосан маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза тайёрлайди.
2. Давлат персоналлаштириш марказига аризани ахборот тизими воситасида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Шахсга доир маълумотлар базаси шаклланган вақтда
-
2-босқич
Давлат персоналлаштириш маркази
1. Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ва (ёки) оператори томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш юзасидан тақдим этилган аризаларни қабул қилади.
2. Аризада талаб этилган маълумотларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилганлигини текширади.
3. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади.
4. Қуйидагиларни:
а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинганда — шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани;
б) Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда — рад этиш бўйича қабул қилинган қарорни ариза берувчига юборади.
15 кун
3-босқич
Шахсга доир маълумотлар базасимулкдори ва (ёки) оператори
Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш маълумотларида юзага келган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисидаги хабарномани Давлат персоналлаштириш марказига юборади.
Ўзгариш ва қўшимчалар юзага келган кундан бошлаб 10 кун мобайнида
-
4-босқич
Давлат персоналлаштириш маркази
Хабарномага мувофиқ Давлат реестрида аввал киритилган маълумотларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.